21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 18:48
Адабиёт 👁 406

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Албатта, ишонч зўр!

Кўринмас ёв билан кетмоқдадир жанг,

Уни таслим этмоқ мушкул бўлмоқда.

Ман-ман деган давлат аҳволидир танг,

Беморларга шифо уйи тўлмоқда.

Жаҳонга танилган олимлар ҳайрон,

Тезда даф қилувчи дори тополмай.

Вирус этмоқдадир дилларни вайрон,

Гирёнмиз аждаҳо оғзин ёполмай.

Не-не одамларни гумдон этди у,

Бормаган юрти-ю жойи қолмади.

Очиғи, ҳаддидан ошиб кетди у,

Ҳаттоки, шоҳлар ҳам йўқотолмади.

Ният-у умидлар ҳали сўнмади,

Дориси топилиб бўлгусидир мот.

Огоҳ бўлган элда қайта унмайди,

Кун келур, қутулар ундан одамзод.

Саъдулла ХЎЖАНИЁЗОВ.

 

Ёдгорлик қошида

Хитой қишлоғида ёдгорлик – битик:

Ҳар овулдан кетган йигитлар номи.

Ўрозгул энанинг уч ўғли қани:

Эшимбой, Қўшимбой, Pажаббойжони?!

Pўмол учин тишлаб, юз ёшли момо –

Йигирма ёшида тул қолган келин –

Ёлғиз ёдгорининг авлодлари-ла

Таъзимда,тўлдириб ўнгин ва сўлин.

Мўйсафид.Урушдан омонда қайтган,

Вужуди қалтироқ,овози титроқ,

Тўқсон тўққиз ёшли сўнгги гувоҳ у

Куч тўплаб, тик қотиб “честь” берар бироқ!

Бепарво ўтмагин, эй йигит, эй қиз,

Қайтган,қайтмаганлар бовринг бўлади.

Хотирла,қадрла,унутма ҳаргиз

Улар бу кунлар деб гаров тўлади!

Булар юрт бошига келганда бало

Отланган кўкраги қалқон ёвқурлар.

Қайтмаганлар бўлди шаҳиди аъло,

Уларнинг барчаси қаҳрамондурлар!

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

 

БИP ЮЗУ БИP

Кўҳна тарих бағри сирларга тўла,

Барча тадқиқотлар шуни таъкидлар.

Ва шулар сабабли аниқ бўлмоқда,

Жонин қурбон қилган қанча шаҳидлар.

Ирода,жасорат,эътиқод каби,

Халқона хислатни аён қилгандек.

Азобларни енгиб бутун дунёга,

Ўзлигин танитган бир юз бир ўзбек.

Голланд ерларида концлагерда,

Ирқи афзаллигин исботлаш учун,

Асирлар ичидан танлаб олинди,

Ўзбек тупроғидан бир юз бир тутқун.

Манфур босқинчида на инсоний ҳис,

На-да одамга хос бошқа хислат бор –

Синов мақсадга мос чиқиши учун,

Маҳбуслар сақланди уч кун оч наҳор.

Ниҳоят Берлиндан неча киночи,

Неча журналистлар келдилар етиб.

Маҳбусларни сафлаб улар олдига,

Ташлашди бир булка нонни итқитиб.

Фашистлар фикрича бу оч маҳбуслар,

Жанжал бошлашарди нонни талашиб.

Ирқи афзаллигин исбот қилишга,

Шу лавҳа тушарди жуда ярашиб.

Лекин бу малъунлар қайданам билсин,

Кимлар авлодига дуч келганини.

Юртига Боязид хавф солганида,

Буюк Темур уни йўқ қилганини.

Не кўз билан кўрсин – шум ният фашист,

Сафдан нон томонга ҳеч ким жилмади.

Очлик қанча кучли азоб бермасин

Ўзин йўқотишга мажбур қилмади.

Охири ёшулли бир маҳбус чиқиб,

Нонни бир бурдадан берди тенг бўлиб.

Агар фашистларга шу кун тушганда,

Бир-бирин ейишар эди нон қолиб.

Кутилган ниятлар чиппакка чиқди

Бўлмади калтаклар, қанча дўқ билан.

Охири фашистлар ўчини олди,

Асирлар томонга ёққан ўқ билан.

Иймон-эътиқодга доғ туширмаган

Бу мардлар ҳаммаси бизга ватандош.

Бугун руҳларини шод қилмоқ учун

Эслайлик барини лаҳза эгиб бош.

Одамзод тарихда кўп уруш кўрган,

Илоҳим буларни такрор қилмасин.

Ҳамжиҳат яшайлик ернинг юзида,

Ҳеч миллат ўзини устун билмасин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳамки, юртдошим,

Халқимиз номига лойиқ бўлиб қол.

Ҳар сафар қўлингга нон олганингда,

Бир юз бир ўзбекни албат, эсга ол!

Аҳмад Нафасов.

 

Битирувчи туйғулари

36-сонли мактабнинг 2015 йилги битирувчиларига бағишланади

Сени яхши кўраман мактаб,

Сенда ширин хотиралар бор.

Дилга яқин қалин қор – январь

Гўзал туйғу муҳаббат – баҳор.

Билмас эдим муҳаббат нима,

Ишқ сеҳри ҳам эди бегона.

Синфдош қиз жуда чиройли

Кўрдим. Севдим. Бўлдим девона.

Сени яхши кўраман мактаб,

Шўхликларим кечиргансан сен.

Шу ҳаётнинг бутун сабоғин

Юрагимга кўчиргансан сен.

Таниганман шу узун йиллар

Таълим берди зиёкор устоз.

Қонимизда униб тафаккур

Ҳаётимда бу инсон мумтоз.

Сени яхши кўраман мактаб,

Умрим қадар ҳамроҳларим бор.

Улар каби яқинларни айт

Яна қайдан топаман такрор.

Яшаяпман турфа қиёфа

Турфа инсон кўради кўзим.

Сенда топган идрок забони

Тили ила айтаман сўзим.

Сени яхши кўраман мактаб,

Йиллар ўтди бугун сўнгги кун.

Остонангга қўйиб бошимни

Юрагимни тўкайин бутун...

Сени яхши кўраман мактаб...

Шоҳзод Aнвар.

 

Ўзбекистоним

(Қўшиқ)

Ястансам тупроғим,

Чанқасам булоғим,

Суянсам тоғим,

Куйласам боғим

Нақорат

Менинг Ўзбекистоним.

Баҳори чечагим,

Ёзлари шарбатим,

Кузи ризқ-рўзим,

Қиши оқ дурим.

Нақорат

Шамоллар елади,

Буғдой ҳид таратиб,

Тун тонгни улайди,

Уфқни алангалатиб.

Нақорат

Жами жонзот яшар,

Хотиржам, ҳамдам.

Кун сайин яшнар,

Кун сайин кўркам.

Нақорат

Табиат таровати,

Кўчгай юракларга.

Кўчгай, айлангай,

Энг яхши тилакларга

Нақорат

Менинг Ўзбекистоним.

Меҳрибон ИШАЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026