22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:54
Фан ва таълим 👁 419

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛАЯПТИ

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛАЯПТИ

Мамлакатимизда пандемия сабабли мазкур ўқув йили ярмида халқ таълими тизимидаги барча фаолият вазиятга кўра масофавий тарзда ташкиллаштирилди. Мактабларда таълим масофавий олиб борилиб, якунланди ва битирувчиларнинг ҳужжатлари электрон кўринишда тайёрланиб топширилди.

Туман Халқ таълими бўлимида 74 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Шундан 30 нафар ходим умумтаълим мактабларида ўқув жараёнига масъул бўлса, 24 нафар ходим марказлашган бухгалтерия, 20 нафар ходим махсус таъмирлаш ва эксплуатация хизмати ходимлари ҳисобланади.

Туман Халқ таълими  бўлими фан методистлари томонидан тумандаги рейтинги паст бўлган умумтаълим мактаблари фаолияти ўрганилиб, уларга методик ёрдам ва кўрсатмалар берилиб келинмоқда. Хусусан, 2019 йил давомида 4-сонли, 8-сонли, 25-сонли, 21-сонли, 28-сонли умумтаълим мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида ўқитувчиларга методик ва амалий ёрдамлар берилди. Шунингдек, ҳар бир фан методисти томонидан ўқитувчиларга масофадан методик ёрдам бериш мақсадида тегишли тарзда телеграм каналлар ташкил қилиниб, дарс ишланмалари, методик кўрсатма ва тавсиялар етказиб берилмоқда.

Мактаб психологлари томонидан ўқувчиларнинг қизиқишлари бўйича 9-, 10-, 11-синфлар ўқувчиларидан касбга йўналтириш методикалари яъни қизиқишлар харитаси, дифференциал диагностик сўровнома, касб танлаш мотивини аниқлаш, ўқувчиларнинг касбга йўналганлик методикалари йил давомида ўтказиб келмоқда. Бундан ташқари, қизиқишлари бўйича касблар оламига саёҳат очиқ эшиклар куни каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келмоқда.

Амударё тумани ХТБ тизимида ўқувчилар билимини баҳолаш халқаро PISA синовларига тайёргарлик бўйича таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 8 майдаги 17/23 ққ-сонли қарори қабул қилиниб, унга мувофиқ туманда 2 та (30- ва 40-сонли) умумтаълим мактаблари таянч мактаблар этиб белгиланди. Бунинг учун ушбу таянч мактаблардаги информатика ва ахборот-технологиялари, кимё, биология, физика ўқув ва лаборатория хоналарининг жиҳозланиши, шунингдек, компьютер техникалари ва мультимедия воситаларининг мавжуд ҳолати ҳамда зарурий эҳтиёжлар ўрганилиб, таъминлаш чоралари  кўрилмоқда.

Бўлим томонидан бошланғич таълим, она тили ва адабиёти, математика, физика, география, биология ва кимё фани методистлари ўз йўналишлари бўйича маъсул қилиб бириктирилган. Ҳар бир мактабда 2 нафар бошланғич таълим, 1 нафардан она тили ва адабиёти, математика, физика, география, биология ва кимё фани ўқитувчилари тренер-ўқитувчи сифатида белгиланган.

Таянч мактабларда тренер-ўқитувчилар учун масофадан семинар тренингларни ташкил қилиш бўйича йўриқнома ва методик тавсиялар берилган.

Таянч мактаб тренер-ўқитувчилари томонидан “PIRLS – Ўқиш саводхонлиги” бўйича 4-синф ўқувчилари, “PISA – Ўқиш, математик ва табиий фанлар саводхонлиги” бўйича 6-10-синф ўқувчилари орасида масофадан тест топшириқлари апробациядан ўтказилиб келинмоқда.

40-сонли, 56-сонли ва 64-сонли умумтаълим мактабларида  Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги 405-сонли буйруғига асосан 2019-2020 ўқув йилининг  3-чорагидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 10-11-синфларида фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилмоқда.  

40-сонли умумтаълим мактабида 10-синфда 32 нафар ўқувчи молия-иқтисод йўналишида 11-синфда 30 нафар ўқувчи молия-иқтисод йўналишида,  56-сонли умумтаълим мактабида 10-синфда 35 нафар ўқувчи технология йўналишида, 11-синфда 33 нафар ўқувчи технология йўналишида,  64-сонли умумтаълим мактабида 10-синфда 25 нафар ўқувчи ижтимоий гуманитар йўналишида, 11-синфда 26 нафар ўқувчи гуманитар йўналишида таълим олмоқда.

Айнан шу мактабларда умумтаълим мактаблари компьютер синфлари юқори тезликли интернет тармоғига уланиб, ўқувчилар апробацион тест топшириш имконига эга бўлишди.

Шунингдек, 2020 йил 1 март куни туманимиздаги барча абитуриентларнинг тест синовларига тайёргарликларини янада ошириш мақсадида 40-сонли умумтаълим мактабида туман ХТБ томонидан ДТМ тестларини олиш тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирга ДТМ Қорақалпоғистон Pеспубликаси бўлими ходимлари, хусусан, бўлим бошлиғи Музаффар Aбдуллаев ҳам ташриф буюрди. Тест синовлари жараёнига 474 нафар абитуриентлар иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлдилар.

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг жорий йил март-май ойларида масофадан ташкил қилинган турли танловларда фаол иштироки таъминланмоқда. Ушбу танловларда 40-сонли, 31-сонли, 1-сонли ва 38-сонли умумтаълим мактаблари ўқувчилар фаол иштирок қилиб келишмоқда.
Таълим-тарбия услубларини ва воситаларини танлаш имконини берувчи замонавий моддий-техника базасига эга, замонавий фикрловчи, ташаббускор директор раҳбарлик қилаётган, ижодий изланувчан, замонавий методлардан фойдаланаётган жамоаси мавжуд бўлган таълим муассасалари орасидан таянч мактаблар белгиланди. Таянч мактаблар 4 та фан йўналишлари бўйича алоҳида ташкил этилди: “Аниқ фанлар”, “Табиий фанлар”, “Гуманитар фанлар” ва “Филология фанлар”. Таянч мактаблар тумандаги умумий ўрта таълим мактабларидаги 2500 нафардан ортиқ педагогларининг касбий маҳоратини узлуксиз ошириб бориш бўйича асосий методик база ҳисобланади ва уларда 2020 йил март ойигача ўқув машғулотлар ташкил этилиб, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш, фанлардан янги яратилган дарсликлар, ўқув методик адабиётлар ва таълим дастурларини тажриба-синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилди.

Айни кунда бўлимда келгуси 2020-2021 ўқув йилига қизғин тайёргарликлар олиб борилмоқда.


Ойгул Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026