22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:02
Фан ва таълим 👁 276

«ДУНЁДА ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ ВА БЎЛМАГАЙ»

«ДУНЁДА ИЛМДАН БОШҚА НАЖОТ ЙЎҚ ВА БЎЛМАГАЙ»

Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир”. Шу сабабли инсон учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш, узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланган. Илм-маърифат энг аввало оилада, кейинчалик мактабда берилади. Шунинг учун ҳам ҳар бир шахс камолотида мактаб алоҳида ўринга эга.

Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 87 та умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари ўз вақтида қизғин олиб борилди.

Маълумки, туманимизда пандемия шароитини ҳисобга олиб, мактабларда янги ўқув йили гибрид тарзда ташкил этилиши ҳамда мактабларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, босқичма-босқич очилиши белгиланди. 2020-2021 ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланган бўлса-да, мактаблар санитария-гигиена талабларига жавоб беришига қараб, санитария эпидемиология ва осойишталик маркази хулосаларига кўра халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарори асосида очилиб, анъанавий ўқиш жараёнларини бошламоқда.

Дастлаб, вазиятдан келиб чиқиб, тумандаги хавфсиз, яшил ҳудудлардаги, яъни А.Темур овулида жойлашган 4-сонли мактаб, Қипчоқ ШФЙда жойлашган 11-сонли мактаб, Тор ёп маҳалласида жойлашган 21-сонли мактаб ва Намуна маҳалласида жойлашган 52-сонли мактабда 7 сентябрь кунидан тажриба-синов тариқасида ўқиш жараёни анъанавий тарзда бошланди. Қолган мактабларнинг барчасида 14 сентябрдан 30 сентябргача режа асосида босқичма-босқич ўз фаолиятини анъанавий тарзда бошлаш режалаштирилди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020-2021 ўқув йилининг I чораги учун умумтаълим мактабларининг пандемия шароитларига мослаштирилган намунавий дарс жадвали ишлаб чиқилди. Мазкур дарс жадвали асосида умумтаълим мактабларининг навбатлилиги (сменаси), ўқувчи ўрни, синфлар ва ўқитувчилар сонидан келиб чиқиб, ушбу намунавий жадвалга мослаштирилган ҳолда дарс жадвалини тузиш тавсия этилди. Ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқот қилишларининг олдини олиш мақсадида жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик,  мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология ҳамда тарбия фанлари ўқув йили бошида вақтинчалик ўтилиши тавсия этилмади, ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб бориладиган бўлди.

Ҳозирги вақтда туманда Халқ таълими соҳасида 4206 нафар олий маълумотли ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Кадрлар билан таъминланганлик 99,9 фоизни ташкил этади. Бугунги кунда ўрта махсус билимга эга кадрларнинг ўрнини олий маълумотли мутахассислар билан тўлдириш ишлари олиб борилмоқда.

Албатта, юртимизда карантин тадбирлари давом этаётганига қарамасдан давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳаси ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эътибор ва ғамхўрлик келажагимиз бўлган ўқувчи-ёшларимизни билимли, ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, қандай шароит бўлса ҳам соҳа ходимлари янги ўқув йилида фидойилик намунасини кўрсатади.

Халқ таълими тизимида мураккаб ва ўзгарувчан шароитда барча ўқитувчи ва мураббийларнинг ёш авлодга билим беришдек масъулиятли ишида куч-ғайрат тилайман. Келажак яратувчилари бўлган болаларимизга таълим-тарбия беришдек шарафли ишларингизда муваффақиятлар ҳамиша ёр бўлсин!

Р.МатқурбОнов, туман Халқ таълими бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026