21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 22:10
Қишлоқ хўжалиги 👁 180

ФЕРМЕРЛАР ФАОЛИЯТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ФЕРМЕРЛАР ФАОЛИЯТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

Туманимизда ўз фаолиятини юритаётган 389 та фермер хўжаликлари мавжуд. Пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари  357 та, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари сони 13 та. Шунингдек, паррандачилик йўналишида 5 та, боғ ва узумчилик йўналишида 6 та, балиқчилик йўналишида 2 та ва сабзавотчиликка ихтисослашган 7 та фермер хўжаликлари мавжуд.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш, улар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ва сервис хизматлари шохобчаларини ташкил этиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

2020 йилда Амударё туманида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурга асосан жами 119 та лойиҳалар амалга оширилади. Жумладан, интенсив боғ бўйича 22 та, балиқчилик бўйича 7 та, қорамолчилик йўналишида 9 та, қўйчилик бўйича 18 та, эчкичилик бўйича 11 та, паррандачилик йўналишида 22 та, асаларичилик соҳасида 29 та лойиҳалар амалга оширилади. 1 та фермер хўжалиги томонидан мактабгача таълим муассасаси ташкил қилинади.

Бугунги кунга қадар кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Дастур 90 фоиздан ошириб бажарилди.

2020 йил ҳосили учун 332 та фермер хўжаликлари 3350 гектар ер майдонига ғалла  экиб, парваришлаб, 6465 тонна товардон учун, 838 тонна уруғлик учун, жами 7303 тонна ғалла топшириш режалаштирилган эди. Аслида жами 8845,7 тонна ғалла топширилди. Шундан товар дон учун ғалла режаси 123,8 фоизга, уруғлик дон режаси 100,4 фоизга бажарилди.

Туманда 2020 йилда 362 та фермер хўжаликлари томонидан 15250 гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, 35,6 минг тоннадан ортиқ пахта хом ашёси етиштирилди. Шунингдек, ҳар гектар пахта майдонида ўртача ҳосилдорлик 24 центнерни ташкил қилди.

Туманда 2020 йилда 332 та фермер хўжаликларининг 1803 гектар ер майдонига такрорий экинлар экилди. Шундан сабзавот 258 гектар, картошка 35 гектар, дуккакли экинлар 400 гектар, мойли экинлар 70 гектар, озуқа ем-хашаклар 140 гектар, шоли 900 гектар майдонга экилди ва жами 11 минг 983 тонна ҳосил олишга эришилди.

Туманда 2021 йил ҳосили учун 375 та фермер хўжаликлари 1224 гектар ер майдонларига тўқсонбости экинларини экишди ва жами 18243 тонна ҳосил олиш режалаштирилмоқда. Шундан 70 тоннаси экспортга йўналтирилади.

Туман бўйича 2021 йил ҳосили учун 13 минг гектар ер майдонида кузги шудгорлаш ишлари олиб борилди. Қўлга киритилаётган натижаларда  мамлакатимизда қишлоқ тадбиркорларига, ер эгаларига муносиб шароитлар яратилаётгани, уларнинг фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий тизим яратилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Илҳом ПОЛВОНОВ, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026