22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:55
Фан ва таълим 👁 236

“КАМАЛАК – 20 ЁШ” НОМЛИ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

“КАМАЛАК –  20 ЁШ” НОМЛИ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

“Камалак” – болаларнинг севимли ташкилоти сифатида кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ташкилот томонидан жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш, ёшларни ташқи таҳдидлар ва “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилаётган турли тадбирлар ўсиб келаётган ёшларни бирлаштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жорий йилда “Камалак” болалар ташкилоти ташкил топганига 20 йил тўлди. Ҳар йили сана муносабати билан ташкилотнинг “Ватан, дўстлик ва бахтли болалик учун” шиори остидаги анжуманларини ўтказиш анъанага айланган.

5 июнь куни 12-сонли умумтаълим мактабида ҳам “Камалак – 20 ёш” номли ХХ анжуман ўтказилди. Анжуманни мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳаким  Сапарбоев очиб берди ва ташкилотнинг ташкил топганига 20 йил тўлгани билан мактаб ёшларини табриклади.

 Тадбирда сўзга чиққанлар ёш авлодни миллий ғоялар асосида Ватанига содиқ, комил фарзандлар этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, истеъдоди ва қобилиятини рўёбга чиқариши ҳамда ривожлантириши учун шароитлар яратиб бериш ташкилотнинг асосий мақсади эканлигини таъкидлаб ўтишди.  Ёшлар етакчиси Нигора Саидмуродова ҳам ўз сўзида мактабда 10 ёшдан 14 ёшгача ёшлар аъзолик рўйхатидан ўтказилгани, 7 ёшдан 10 ёшгача бўлган ўқувчилар эса ташкилотнинг фаол аъзоси эканини айтиб ўтди. Ташкилот томонидан ташкил қилинган турли хил танловлар, тадбирлар ва спорт мусобақаларида мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритиб келаётганини фахр билан тилга олди.  

Таъкидлаш жоизки, ташкилот томонидан истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг  ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда  қобилиятларини тўғри ривожлантиришга доир кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда.   Ушбу мактабда  мана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб келаётган ёшлар айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритишмоқда. Жорий йилда  мактаб сардори Рухшона Умирбоева  “Йил  сардори” кўрик-танловининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичида фаол иштирок этди. Ундан ташқари, 5-синф ўқувчиси Хурсандбек Умирбоев спортнинг ДЗЮДО  тури бўйича мусобақалар ғолиби, 4-синф ўқувчиси Дилшодбек Жалгашев эса Урганч шаҳрида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган ДЗЮДО фестивалида 1-ўринни эгаллади. Ташкилотнинг фаол аъзоси, 1-синф ўқувчиси Достонбек Аминбоев ҳам Нукус шаҳрида ўтказилган “Ёшлар овози” фестивалида эстрада йўналиши бўйича фаол иштирок этиб, ўзининг иқтидорини, қобилиятини намойиш қилди.

 Анжуман давомида фидойилиги ва ташаббускорлиги билан ўрнак  бўлиб келаётган мактаб сардорлари ва фаол ёшларга ташаккурномалар тақдим этилди. Шунингдек, анжуманда иштирок этган фаоллар Ёшлар агентлиги туман  бўлими томонидан тақдирландилар.  

Шундан сўнг, мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган байрамона дастурлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Байрамона ва кўтаринки руҳда ўтган анжуман ёшларда катта таассурот қолдирди.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026