22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:54
Фан ва таълим 👁 250

ЖОРИЙ ЎҚУВ ЙИЛИНИ ЯНГИ МИЛЛИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЖОРИЙ ЎҚУВ ЙИЛИНИ ЯНГИ МИЛЛИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Янги ўқув йилига қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда “Барча умумий ўрта таълим мактабларида Миллий ўқув дастурини 1-2-синфларда амалиётга жорий қилиш” мавзусида семинар машғулотлари ташкил этилди. Уч кун давомида бўлиб ўтган семинар машғулотларида туман ҳудудидаги умумтаълим мактабларнинг бошланғич таълим, рус ва хорижий тиллар, амалий ва табиий, филология фанларининг метод бирлашма раҳбарлари ҳамда ёш ижодкор ўқитувчилар иштирок қилишди.

9 август куни 55-сонли умутаълим мактабида бошланган семинарнинг дастлабки машғулотларида туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмаилов иштирок этди ва тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Семинарга ташриф буюрган соҳа ходимларини яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан қизғин қутлаб, янги ўқув йилида муваффақият тилади. Шунингдек, Янги Миллий ўқув дастурининг афзалликлари, таълим сифатини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Маълумки, Президентимиз хорижий экспертлар ва тажрибали ўқитувчиларни кенг жалб қилган ҳолда, умумий таълимнинг Миллий ўқув дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ўтган ўқув йили давомида уни илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида синовдан ўтказиш таклифини билдирган эди. Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Таълим маркази томонидан катта лойиҳа, яъни барча фанлардан Миллий ўқув дастурлари яратилди.

Таъкидланганидек, янги Миллий ўқув дастури мазмуни 50 фоиз назария, 50 фоиз амалиётдан иборат бўлади ва ўқувчининг мустақил фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилади. Олдинги ўқув дастурларида баҳолаш фақат эслаб қолган билимлар ҳажмини аниқлашга қаратилган. Янги дастур асосида ўқувчиларда шаклланган кўникмалар баҳоланади. Шунингдек, фанлар сони ва ўқув юкламалари оптималлаштирилиб, ўқувчилар қизиқишига кўра фанларни танлаб, ўқиш имконини берувчи вариатив ўқув дастурлар асосида ҳаётга ва касбий фаолиятга тайёрлаш имкони яратилади.

Семинарда Миллий ўқув дастури асосида фанлар чизиқли тартибда эмас, спиралсимон тарзда ўқитилиши, яъни мавзулар такрорий эмас, бир-бирини мантиқан давом эттирувчи ҳамда соддадан мураккабга томон йўналтирилган тарзда киритилиши айтиб ўтилди. Ундан ташқари, ушбу ўқув дастури асосида 1−2-синфлар учун дарсликлар яратилгани тўғрисида маълумот берилди. Дарсликлардаги ўзгаришлар, таълим услублари, сифат даражасини оширишдаги аҳамияти тўғрисида сўз юритилиб, ҳозир амалда бўлган дарсликлар билан янги яратилаётган дарсликларнинг фарқи бўйича педагоглар билан мунозаралар ўтказилди. 

 Шундан сўнг, ўқитувчилар секцияларга бўлинган ҳолда фаолият олиб бордилар. Семинар машғулотларида туман Халқ таълими бўлимининг бошланғич таълим методисти Шерзод Муродов бошланғич синфларда математика фани бўйича машғулотларини ташкил этишда самарали методлардан фойдаланиш бўйича маъруза қилиб, тавсиялар берди. Шунингдек, филология фанидан бўлим методисти Ўткир Матмуродов ва 30-сонли мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Умида Раҳимова, табиий фанлар бўйича методист Отабек Оллаяров, рус тили фани бўйича методист Тамара Кенжаева ҳамда амалий фанлар бўйича методист Каромат Худойбергановалар ҳам машғулотларда тренерлик қилдилар.

Бўлиб ўтган машғулотлар давомида ўқитувчилар Янги Миллий ўқув дастури асосида ўқитиш, дарсларни ташкил этиш бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026