22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:54
Фан ва таълим 👁 315

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРНИНГ ҲИССАЛАРИ БЕҚИЁС

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРНИНГ ҲИССАЛАРИ БЕҚИЁС

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлюксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштириш, жамиятимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, ўқувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, тизимда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш борасида самарали ишлар қилинмоқда.

Амударё тумани Халқ таълими бўлими бугунги кунда мамлакатимизда таълим-тарбия соҳаси ривожини янада жадаллаштириш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш борасида  самарали фаолият юритмоқда.

Ҳозирда туман Халқ таълими бўлимига қарашли жами 86 та таълим муассасаси мавжуд болиб, шундан 82 та умумтаълим мактаблари, 1 та бошланғич мактаб, 2 таси  ихтисослаштирилган мактаб, 1 та “Баркамол авлод” мактаби фаолият олиб бормоқда. Уларда жами 4206 нафар ўқитувчилар фарзандларимизга таълим-тарбия бериб келмоқда.

Ўқитувчиларнинг 68,4 фоизи аёл ўқитувчилар бўлиб, жами педагог ходимларнинг 123 нафари олий тоифали, 511 нафари биринчи тоифали, 1114 нафари иккинчи тоифали, 1873 нафари мутахассис ўқитувчилардан иборат.

Жорий йилда умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар қилинмоқда. Инвестиция дастурига биноан 35-сонли мактабда 4 млрд. 667 млн. сўмлик капитал реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига биноан 5 та мактабларда 9 млрд. 842 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 28-сонли умумтаълим мактабида 609 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Айни пайтда туманимизда фаолият юритаётган барча умумтаълим мактабларида замон талабларига мос равишда таълим бериш учун барча шароитлар етарли.

Туман Халқ таълими бўлими томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан самарали ишлар ташкил этилди. Янги 2021-2022 ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича 65 та таълим муассасаларига режадаги 1675 тонна кўмир маҳсулотлари тўлиқ етказиб берилди. Умумтаълим мактаблари янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

2020-2021 ўқув йилида 30-сонли ва 40-сонли умумтаълим мактаблари Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактаб қилиб белгиланиб, ўқув йили бошида барча мактаблардан 2 нафардан тренер-ўқитувчилар тайёрланди. Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактабларнинг уларга бириктирилган мактаблар билан ишлаш механизми ишлаб чиқилди ҳамда семинар-тренинглар ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларини 2020-2021-ўқув йилида жами 2978 нафар ўқувчи 11-синфни битирган бўлиб, 9 нафар битирувчиларимиз олтин, 8 нафар битирувчиларимиз кумуш медаль билан муваффақиятли тамомладилар. Соҳада ташкил этаётган самарали ишлар натижасида умумтаълим мактабларини тамомлаган ёшларимизнинг олий таълимда ўқишга қизиқишлари йилдан йилга ортиб бормоқда.

Жорий йилги битирувчи ўқувчилардан 2103 нафари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган бўлса, уларнинг 574 нафари кириш имтиҳонларида юқори натижаларни қўлга киритиб, олий таълимда ўқиш ҳамда талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди.

Бундай натижага эришишимизда, шубҳасиз, таълим масканларида машаққатли меҳнат қилаётган устоз ва мураббийларимизнинг ҳиссаси беқиёс. Шу фурсатдан фойдаланиб, машаққатли ва шарафли касб эгалари - устоз ва мураббийларни яқинлашиб келаётган 1 октябрь – касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз!

Акмал Исмаилов, туман Халқ таълими бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026