21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 06:13
Фан ва таълим 👁 299

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРНИНГ ҲИССАЛАРИ БЕҚИЁС

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДА УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАРНИНГ ҲИССАЛАРИ БЕҚИЁС

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, халқ таълими ва илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бу борада туман Халқ таълими бўлими фаолияти ҳам таҳсинга муносиб. Ҳозирда бўлимга қарашли жами 86 та таълим муассасаси, жумладан 82 та умумтаълим мактаблари, 1 та бошланғич мактаб, 2 та ихтисослаштирилган мактаб, 1 та “Баркамол авлод” мактаби фаолият олиб бормоқда. Уларда жами 4206 нафар ўқитувчилар фарзандларимизга таълим-тарбия бериб келмоқда. Ўқитувчиларнинг 68,4 фоизи аёл-қизлар бўлиб, жами педагог-ходимларнинг 123 нафари олий тоифали, 511 нафари 1-тоифали, 1114 нафари 2-тоифали, 1873 нафари мутахассис ўқитувчилардан иборат.

Жорий йилда умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар қилинмоқда. Инвестиция дастурига биноан 35-сонли мактабда 4 млрд. 667 млн. сўмлик капитал реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари, “Обод қишлоқ” дастурига биноан 5 та мактабда 9 млрд. 842 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 28-сонли умумтаълим мактабида 609 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Айни пайтда туманимизда фаолият юритаётган барча умумтаълим мактабларида замон талабларига мос равишда таълим бериш учун барча шароитлар етарли.

Янги 2021-2022 ўқув йили ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бўйича 65 та таълим муассасаларига режадаги 1675 тонна кўмир маҳсулотлари тўлиқ етказиб берилди. Умумтаълим мактаблари янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

2020-2021 ўқув йилида 30-сонли ва 40-сонли умумтаълим мактаблари Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактаб қилиб белгиланиб, ўқув йили бошида барча мактаблардан 2 нафардан тренер-ўқитувчилар тайёрланди. Халқаро тадқиқотларга йўналтирилган таянч мактабларнинг уларга бириктирилган мактаблар билан ишлаш механизми ишлаб чиқилди ҳамда семинар-тренинглар ташкил этилди.

Умумтаълим мактабларида 2020-2021-ўқув йилида жами 2978 нафар ўқувчи 11-синфни битирди ва 9 нафар битирувчиларимиз олтин, 8 нафар битирувчиларимиз кумуш медаль билан муваффақиятли тамомладилар. Соҳада ташкил этилаётган самарали ишлар натижасида умумтаълим мактабларини тамомлаган ёшларимизнинг ОТМларга ўқишга кириш даражаси йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жорий йилги битирувчи ўқувчилардан 2103 нафари ОТМларга ҳужжат топширган бўлса, уларнинг 574 нафари талаба бўлиш бахтига муяссар бўлишди.

Бундай натижага эришишимизда, шубҳасиз, таълим масканларида машаққатли меҳнат қилаётган устоз ва мураббийларимизнинг ҳиссаси беқиёс. Шу фурсатдан фойдаланиб, машаққатли ва шарафли касб эгалари  – устоз ва мураббийларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман!

Акмал Исмаилов,

туман ХТБ мудири.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026