22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:54
Фан ва таълим 👁 242

ВАРИАТИВ ЎҚУВ-РЕЖА АСОСИДАГИ МАШҒУЛОТЛАР ТАЪЛИМ САМАРАСИНИ ОШИРАДИ

ВАРИАТИВ ЎҚУВ-РЕЖА АСОСИДАГИ МАШҒУЛОТЛАР ТАЪЛИМ САМАРАСИНИ ОШИРАДИ

Ёш авлодни юртга муносиб, жамият келажагига дахлдор, комил инсонлар қилиб тарбиялаш бугунги кундаги долзарб вазифа саналади. Шу боис, таълим-тарбия тизими тубдан ислоҳ қилиниб, соҳада муҳим ўзгаришлар, кенг қамровли ва самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тумандаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам мазкур ўқув йилидан бошлаб, 10-11-синфлар ўқувчилари учун вариатив ўқув-режа асосида дарслар ташкил этилди. Кимё-биология фанидан ташкил этилган вариатив ўқув-режа асосидаги машғулотлар мактабдаги тажрибали, маҳоратли, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси, талабчан ўқитувчи Райҳон Қаландарова томонидан олиб борилмоқда.

Мазкур мактаб туманимизда 1974 йилда фаолият бошлаган бўлиб, барча даврларда ўқувчиларга кўплаб тажрибали, юксак савияли устоз-ўқитувчилар таълим беришган. Ушбу мактабдан етишиб чиққан билимли, иқтидорли инсонлар турли жабҳаларда хизмат қилиб, жамият тараққиётига ҳисса қўшиб келишмоқда.

Айни пайтда 560 ўринга мўлжалланган таълим масканида 30 та синфда 824 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда. Уларга 72 нафар педагог-ўқитувчилар янги педагогик технологиялар асосида таълим беришмоқда. Педагогларнинг 1 нафари олий тоифали, 7 нафари 1-тоифали, 22 нафари 2-тоифали, 42 нафари эса мутахассис ўқитувчилардир. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, унумли фойдаланишларини таъминлаш мақсадида 8 та фан, 4 та спорт, 2 та ижтимоий-маданий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, ўқувчи-ёшлар барча имкониятларга эга футбол, баскетбол ва волейбол майдончалари ҳамда ёпиқ спорт залида спорт билан шуғулланишади. Мактаб ахборот коммуникация воситалари билан ҳам жиҳозланган.

Ўтган ўқув йилида мактабнинг 8-синф ўқувчиси Б.Атамуродов  спортнинг   стол тенниси тури бўйича ўтказилган мусобақада туманда 1-ўринни эгаллади. Кимё фанидан фанлар  олимпиадасининг туман босқичида  мактабнинг 10-синф ўқувчиси  Н.Ёдгорова 1-ўрин ғолиби бўлди. Она тили ва адабиёт фани бўйича фанлар олимпиадасининг туман босқичида қатнашган 10-синф ўқувчиси  М.Ўрозимбетова 3-ўринни қўлга киритди. Шунингдек, 11-синф ўқувчиси Т.Файзуллаев инглиз тили фани бўйича  фанлар олимпиадасининг туман босқичида  3-ўринни эгаллади.

2019-2021 ўқув йилида мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи 18 фоизни ташкил қилган бўлса, мазкур ўқув йилида 26 фоизга етказилди. Мактабда жорий ўқув йилида ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра ташкил этилаётган вариатив ўқув-режа асосидаги машғулотлар орқали таълим олувчиларнинг билимлари янада бойитилиб, бу борадаги кўрсаткични юқори кўтариш мақсад қилинган. Машғулотларда ўқувчиларга таълим бераётган Р.Қаландарова нафақат 36-сонли умумтаълим мактабида, балки туман миқёсида намунали, билимдон ўқитувчи сифатида ҳурмат-эътиборга эга. У таълим соҳасидаги самарали  меҳнатлари ва намунали педагогик фаолияти учун 2005 йилда “Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими аълочиси” ҳамда 2019 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси”  кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Тажрибали педагог 2018-2019 ўқув йилида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловида қатнашиб, туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида фахрли 1-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон босқичида муваффақиятли иштирок этди.

Жорий йилда Р.Қаландарованинг яна бир ўқувчиси Нукус шаҳрида ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилган табиий фанлар бўйича олимпиаданинг Қорақалпоғистон босқичида муваффақиятли иштирок этиб, энг юқори баллни қўлга киритди. Устозидан чуқур билим олган мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.Нажмиддинова мазкур олимпиаданинг 1-ўрин ғолиби сифатида Фарғона шаҳрида ўтказиладиган мамлакат босқичида қатнашиш бахтига мушарраф бўлди.

Тажрибали, билимдон ва маҳоратли ўқитувчидан таълим олган ўқувчилар, албатта, эртага чуқур билимли, тафаккури кенг ва комил инсонлар бўлиб улғаяди. Улуғ аждодларимизга муносиб тарзда камол топган ёшлар Ватанимизни тараққиёт сари етаклаб, буюк келажак яратади.

Саҳифани О.Худойберганова тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026