22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 05:16
Фан ва таълим 👁 189

“МАТЕМАТИКА – ФАНЛАР ШОҲИ” ТАДБИРИДА БИЛИМЛАР ЯНАДА БОЙИТИЛДИ

“МАТЕМАТИКА – ФАНЛАР ШОҲИ” ТАДБИРИДА БИЛИМЛАР ЯНАДА БОЙИТИЛДИ

 Математикага фанлар шоҳи деб таъриф берилиши бежиз эмас. Боиси ушбу фан жамиятдаги ҳар бир йўналишда, соҳалардаги ривожланишларда муҳим ўрин тутади. Юртимизда математика фани нуфузини кўтариш ва уни оммалаштириш мақсадида таълим масканлари ўқувчилари ўртасида турли олимпиадалар, ўқитувчилар учун танловлар ўтказилади. Шунингдек, мактабларда фан ойликлари ташкил этилиб, ўқувчиларнинг қизиқишлари оширилади, билимлари бойитилади.
Туманимиздаги 36-сонли умутаълим мактабида ҳам бошланғич таълим фан ойлиги доирасида 4-“А” синф ўқувчилари иштирокида “Математика – фанлар шоҳи” деб номланган тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир болаларнинг математикага муҳаббатини ошириш, фан бўйича машғулотларни қизиқарли тарзда ўтказиш ва ўргатиш услубларини намойиш этиш мақсадида мактабнинг бошланғич таълим фани ўқитувчиси Насиба Бобожонова томонидан ташкил этилди.
Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Расул Холмуродов очиб берди. У математиканинг аҳамияти ҳақида сўзлаб, атроф-оламдаги барча нарсаларнинг шакл ва арифметик жиҳатдан мутаносиблигини, бугун технологиялар ривожланган даврда ҳар бир инсонда математик билимларга зарурат сезилишини, бу фундаментал ҳаётий фан атроф-олам билан боғлиқлигини таъкидлаб ўтди. Математика энг кўҳна ва қадимги фанлардан бири эканлигини айтиб, асосий тушунчалари  натурал  сонлар  ва  арифметик  амаллар  инсоният  тарихининг  илк даврларидаёқ  пайдо  бўлганлигини, фаннинг асосчиси бобокалонимиз, улуғ аждодимиз Ал-Хоразмий эканлигини, унинг тадқиқотлари ҳалига қадар улкан аҳамият касб этаётганини фахр билан тилга олди.
Бу қадимий ва узоқ ривожланиш йўлини босиб ўтган фан аниқ мантиқий мушоҳадаларга асосланган фан ҳисобланади. Математика фанини ўрганаётган ёшларда мантиқий фикрлаш ривожланади, инсонни тартибга ўргатиб, фаолиятнинг ҳар хил жабҳаларида вужудга келувчи мураккаб масалаларни тушуниш учун зарур бўладиган тушунчалар ҳамда улар орасидаги боғлиқликларни кўра олиш ҳамда таҳлил қилиш хусусиятлари шаклланади, келажакда иқтисодиётнинг исталган тармоғида малакали кадр бўлиб етишишига ёрдам беради. Шу ўринда Президентимизнинг “Математика ҳамма аниқ фанларга асос. Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлиб ўсади, исталган соҳада муваффақиятли ишлаб кетади”, – деган теран маъноли фикрлари орқали иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларининг ривожланиши учун энг керакли бўлган юқори малакали мутахассислар таёрлашда математика фани таълимини ва илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ривожлантириш нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини англаш мумкин.
Тадбир давомида ўқувчилар ҳам маърузалар қилиб,  улуғ олим Ал-Хоразмий ва унинг илмий манбалари, арифметик амаллар, геометрик шакллар ҳақида қизиқарли маълумотлар беришди. Мантиқан фикрлашга ундовчи савол ва топишмоқлар, мақоллар айтиб, саҳна кўринишларини намойиш этишди. Ундан ташқари, ўқувчиларнинг математик билимини синаш ва рағбатлантириш мақсадида викториналар ўтказилди. Унда ўқувчилар билимга чан¬қоқлиги, интеллектуал салоҳияти юқорилигини намо¬йиш этишди.
Мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар ташриф буюрган ушбу тадбирга ўқувчилар томонидан ижро этилган мусиқий чиқишлар, қўшиқ ва рақслар янда файз киритди.

Озода Худойберганова, 36-сонли мактабнинг

ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026