21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 02:07
Саломатлик 👁 278

ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

ХАЛҚ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Мана, салкам икки йилдирки, нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё халқлари СOVID-19 инфекциясига қарши аёвсиз кураш олиб боришмоқда. Бу борада қабул қилинган Президент Фармонлари, ҳукумат Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман СЭО ва ЖС бўлими мутахассислари томонидан 2021 йил учун тегишли чора-тадбирлар режаси белгилаб олиниб, шу асосда профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бошқариладиган  инфекцияларга  қарши профилактик эмлаш ишларининг сифатли ўтказилишини таъминлаш  билан аҳоли ўртасида ўта хавфли ва карантин касалликларнинг келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича фуқаролардан таҳлил олиниб, вирусология лабораториясига топширилди. Касалликка чалинган фуқаролар Нукус шаҳар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилиб, касалланганлар билан мулоқотда бўлган оила аъзолари уй шароитида тиббий кузатувга олинди ва касаллик аниқланган ўчоқлар ва уларнинг  худудларида профилактик дезинфекция ишлари олиб борилди.

Жорий йилда 831 та объект санитария назорат рўйхатига олинди ва  2021 йилнинг 10 ойи давомида объектларда лаборатория-инструментал усулида намуналар олиниб, санитария-профилактик тадбирлари ўтказилди. Тадбир давомида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 96 нафар шахсга нисбатан  маъмурий иш қўзғатилиб, 6 та объект санитария қоида ва меъёрлари талабларига жавоб бермаганлиги учун иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. Тиббий кўрикдан ўтмаган ва коронавирус инфекциясига қарши эмланмаган 8 нафар киши вақтинча ишдан четлатилди.

Республика Мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан хўжалик юритувчи субъектларда ўтказиладиган текширишларнинг режа-жадвалига асосан 27 хўжалик юритувчи субъектларда назорат ўтказилиб, аниқланган санитария қонунбузилишлари бўйича 26 нафар шахсга нисбатан  тўпланган маъмурий материалларни  кўриб  чиқиш учун  Жиноят ишлари бўйича туман судига ўтказилди  ва аниқланган қонунбузилишлар бўйича  маъмурий чоралар қўлланилди.

Санитария-эпидемиологик  осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг санитария-гигиена, эпидемиология, паразитология, дезинфекция ҳамда лаборатория бўлимлари мутахассисларидан    иборат  тузилган ишчи гуруҳлар  томонидан коронавирус инфекцияси, ўткир респиратор касалликлар, ботулизм ва бошқа турдаги юқумли касалликлар профилактикаси бўйича кенг аҳоли иштирокида учрашувлар, корхона-ташкилотларда давра суҳбатлари ўтказилди.

Албатта, амалга оширилаётган барча профилактик тарғибот тадбирлари халқимизнинг соғлигини муҳофаза этиш, уларни турли хавфли инфекциялардан самарали ҳимоя қилишга қаратилган.

Халқ саломатлиги, хотиржамлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилаётган фидойи ҳамкасбларимизни касб байрами билан чин дилдан табриклайман ҳамда эл-юрт саломатлиги йўлидаги шарафли ишларида муваффақият, соғлик тилайман.

Г.БЕКИЕВ, туман СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026