21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:52
Фан ва таълим 👁 292

2-сонли мактабда “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди

2-сонли мактабда “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди

Туманиизда фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан эълон қилинган “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси асосида туманимизнинг барча жойларида давра суҳбатлари, маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказилиб келинмоқда. Лойиҳа ташкилотчилари томонидан бу тадбирларга ҳар бир маҳалланинг фаол ёшлари, ёш ижодкорлар таклиф этилиб улар томонидан аҳоли ўртасида грант лойиҳанинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ва улардан кутилаётган натижалар ҳақида суҳбатлар олиб борилмоқда, фикр-мулоҳазалар билдирилиб, амалий таклифлар ўртага ташланмоқда.

Ана шундай мазмундаги навбатдаги давра суҳбати туман халқ таълими бўлимига қарашли 2-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш” мақсадида  ўтказилган давра суҳбатига мактабнинг фаол ўқувчилари, ўқитувчилари таклиф этилди.

Йиғилганлар олдида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимов чиқиб гапириб республикамизнинг барча жойларидаги каби туманимизда ҳам ёшларнинг чуқур  билим олиши, келажакда ўзлари севган касб эгаси бўла олишлари, ижодий ишлар билан фаол шуғулланиши, бор иқтидорини намойиш этиб, комил инсон бўлиб етишишлари учун барча имкониятлар муҳайё эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ҳақиқатдан ҳам инсоннинг ички дунёси бой, маънавий тушунчаси кенг бўлсагина тараққиётга эришади.

Соғлом танда соғ ақл деб бежиз айтишмаган. Соғ танда соғ ақлга эга инсон буюк ишларни яратишга қодир бўла олади.

Давра суҳбати иштирокчиси, фахрий шифокор Тожибой Бозорбоев давра суҳбатидаги ўз чиқишини ана шундай пурмаъно гаплар билан бошлади. Ҳар бир инсон соғлом турмуш тарзини яратишга ҳисса қўшмоғи учун аввало ўзи ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, турли зарарли иллатлардан ўзини йироқ тутмоғи зарур. Ўзининг ижобий хусусиятлари билан бошқаларга ўрнак бўла оладиган одамгина ўзгаларга тўғри йўлни кўрсата олади. Узоқ умр кўриш, соғлом яшаб, соғлом авлодни вояга етказиш учун ҳар ким ёшлигидан мустаҳкам пойдевор яратиши керак – деди тажрибали шифокор ўз сўзида.

Биз сўз юритаётган 2-сонли умумтаълим мактабининг маърифий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси Аҳмад Нафасов мактабдаги фаолият юритаётган ижодий тўгараклар ҳақида айтиб ўтди. Яқинда тумандаги мактаб ўқувчилари орасида ўтказилган “Мен севган бадиий асар” иншолар танловида мазкур мактабнинг 11-синф ўқувчиси Фарида Саъдуллаева фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу иншолар танловида фаол иштирок этган 9 Б-синф ўқувчиси Мухлиса Қуролбоевага “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Фахрий ёрлиқ” топширилди.

Давра суҳбати якунида 2-сонли  умумтаълим мактаби директори Анвар Алламбергенов ташкилотчиларнинг ташриф ва фикр-мулоҳазалари учун мактаб жамоаси номидан миннатдорчилик билдирди.

“Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни”  мавзусидаги навбатдаги давра суҳбати шу йилнинг декабр ойи бошида Бобур овул фуқаролар йиғинида ўтказилди. 

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026