21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 13:04
Жамият 👁 3,299

МАНҒИТЛИК ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ

МАНҒИТЛИК  ҚАТАҒОН  ҚУРБОНЛАРИ

Ўзбекистон 1991 йил 1 сентябрда истиқлолга эришгач, халққа руҳий куч-қувват бағишловчи, унга маънавий озуқа берувчи муҳим омил сифатида тарихимизни холис ва ҳаққоний ўрганишга, истиқлолгача бўлган даврда совет тарихшунослиги томонидан атайин бузиб, сохталаштирилган ҳолда тадқиқ қилиниб келинган даврларнинг ҳаққоний тарихини тиклашга аҳамият берилиб, ватанимизда тарихни англаш, барчамизнинг тақдиримизга дахлдор бўлган тарихий адолатни тиклаш, айниқса, советлар даврида ўрганилиши ман қилинган яқин ўтмишдаги воқеаларни, уларнинг моҳиятини тадқиқ қилишга катта имкониятлар яратилди.

Президентимизнинг 2001 йил 1 майдаги "Қатағон қурбонларини ёд этиш кунини белгилаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳар йили 31 август кунининг "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” сифатида нишонланиши, республикада ва жойларда "Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармасининг ташкил этилиши, мустабид тузум даврида қатағон этилган ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, илмий ижодий меросини ўрганиш, ёшлар қалбига сингдириш бўйича катта шароитлар яратилди. Ана шу имконият ва шароитдан фойдаланган ҳолда республикамизда кўплаб тарихчи, сиёсатшунос ва журналистлар томонидан айнан қатағон давридаги зулмкорона сиёсат моҳияти очиб берилган мақолалар, китоблар яратилди.

Қуйида эътиборингизга 1937-38 йиллардаги қатағондаврида турлича айбларбилан ноҳақ қатағонқурбони бўлган, шу давржабрини чеккан инсонлартўғрисидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз. Ушбу маълумотлар Р.Шамсутдинов ва У.Бекмуҳаммад ҳаммуаллифлигида нашрқилинган "Қатағон қурбонлари. 5-китоб” ва "Қатағон қурбонлари. Хотира. Хоразм вилояти” китоблари асосидатайёрланди.

Маълумки, Амударё тумани1957 йил декабрида Қорақалпоғистоннинг Қипчоқва Хоразм вилоятинингМанғит туманлари қўшилишиасосида ташкил этилган. Эътиборингизга ҳавола этилаётган қатағонқурбонлари 1937-38 йиллардаги Манғит туманилик жабрдийда инсонлардир. Бугунги истиқлолнинг тинч-осуда кунларида уларни хотирлаб, аждодларимизнинг пок руҳларини шод этиш – барчамизнинг бурчимиздир.

1937 йил 12 сентябрда отувга ҳукм қилинганлар: (қавс ичида туғилган йили ва туғилган жойи кўрсатилган. Шартли қисқартма: қ. - қишлоқ).

Ёқубов Қурбонниёз (1895, Холимбег қ.) - собиқ савдогар.

Полвонов Амат (1895, Манғит қ.) - собиқ қулоқ.

1937 йил 28 октябрда 8 йилга МТЛ (меҳнаттузатув лагери)га ҳукм қилинганлар:

Маткаримов Бобожон (1877, Қалъаушоқ қ.) - қулоққа тортилган. Ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси.

Болтаев Нурилло (1896, Кўнамачой қ.) - собиқ қулоқ,Ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси.

1937 йил 3 ноябрда отувга ҳукм қилинган:

Аҳмедов Қурбонниёз (1875, Хўжақаъла қ.) - қулоққа тортилган.

1937 йил 3 ноябрда МТЛга ҳукм қилинганлар:

Отаниёзов Машарип (1881, Ҳотамшайх қ.) - қулоққа тортилган, ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси, 10 йилга МТЛга ҳукм қилинган.

Холниёзов Оллаберган (1908, Ҳотамшайх қ.) - қулоққа тортилган. Ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси,10 йилга МТЛга ҳукм қилинган.

Қурбонов Бойман (1901, Ҳотам-шайх қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган вақтда колхоз омборида мудир. 10 йилга МТЛга ҳукм қилинган.

Дўстматов Қурамбой (1886, Ҳотамшайх қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси. 10 йилга МТЛга ҳукм қилинган.

Эржонов Шомурод (1884, Хўжақаъла қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 10 йилга МТЛга ҳукм қилинган.

Ортиқов Саид (1897, Кўнамачой қ.) - қулоққа тортилган. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 10 йилга МТЛга ҳукм қилинган.

Ёқубов Отажон (1901, Кўнамачой қ.) - қулоққа тортилган. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 10 йилга МТЛга ҳукм қилинган.

Қурбонниёзов Худойберган (1889, Қалъаушоқ қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 10 йилга МТЛга ҳукм қилинган.

1937 йил 28 ноябрь куни 10 йилга МТЛга ҳукм қилинганлар:

Ўрозов Юсуп (1885, Ушоқ-қалъа қ.) - собиқ қулоқ. 1929 йили солиқ тўлашдан бош торгани учун 5 йилга қамалган. Ҳибсга олинган пайтда дўкон мудири бўлган.

Отаниёзов Ҳожи (1896, Ушоқ қалъа қ.да яшаб келган) - қулоқ ва савдогар бўлган. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Раҳмонов Дамин (1882, Манғит тумани) - қулоқ ва савдогар бўлган.

Раҳмонов Отажон (1879, Ҳотам-шайх қ.) - собиқ қулоқ. Колхоздан чиқарилган.

Келтбобоев Қўшчон (1879, Ҳотам-шайх қ.) - 1932 йилда қулоққа тортилган ва қамалган.

Эрниёзов Абдураим (1880, Ҳотамшайх қ.) - қулоққа тортилган. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. Колхоз ташкил этишга қарши тарғибот олиб борганликда айбланган.

Қўшаев Собир (1908, Бўжакўл қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Қодиров Худоёр (1906, Бештом қ.) - Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

1937 йил 28 ноябрь куни 8 йилга МТЛга ҳукм қилинганлар:

Бобожонов Хайтбой (1895, Манғит тумани) - қулоқ қилинган. Ҳибсга олинган пайтда заводда ишчи бўлган.

Искандаров Вафо (1902, Ҳотамшайх қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси.

Панаев Ҳисомуддин (1882, Ушоқ қалъа қ.) - собиқ қулоқ.

Юсупов Жуманиёз (1880, Қалъаушоқ қ.) - ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Тўқмонов Шерали (1899, Манғит тумани Қоракўл қ.да яшаб келган) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Мадаминов Холмурод (1897, Қалъаушоқ қ.) - ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Эрмонов Аширбой (1903, Қалъаушоқ қ.) - ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

1937 йил 1 декабрда 10 йил МТЛга ҳукм қилинганлар:

Раҳмонов Худойберган (39 ёш, Кўна Мачит қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Ўрозов Жуманиёз (46 ёш. Ҳотам шайх қ.) - собиқ "босмачи”. 1931 йили қулоққа тортилган. Ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси.

Ибодуллаев Жума (35 ёш. Ҳотамшайх қ.)

1937 йил 7 декабрь куни МТЛга ҳукм қилинганлар:

Бобожонов Шомурот (1877, Бўжу-кўл қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Матниёзов Отажон (1877, манғитлик) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Болтаев Жумамурот (1884, Дўрман қ.) - собиқ қулоқ. Қулоққа тортилган. 1930 йилда 4 йилга қамалган.Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 10 йилга ҳукм қилинган.

Ҳадиев Абдукарим (1883, Қоровул қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Маҳмудов Машарип (1877, Дўрман қ.) - собиқ қулоқ. Қулоққа тортилган. 8 йилга ҳукм қилинган.

Исчанов Раим (1878, Қалъаушоқ қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Бердиев Эшиммат (1902, Қалъа-ушоқ қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Дўсмонов Эшчон (1882, Кўнамачой қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Жуманиёзов Олламберган (1895, Қалъаушоқ қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Матиев Бегмат (1901, Ҳотам Шайх қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Тожиев Жумат (1897, Қалъаушоқ қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Эшмонов Давлатёр (1907, Қоровул қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Худойберганов Раим (1878, Кўнамачой қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Саимбетов Ўрозмат (1905, Бўлдикўл қ.) - ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Худойберганов Аваз (1878, Бўлдикўл қ.) ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

Нурумбетов Ўрозмат (1890, Бўлдикўл қ.) - ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. 8 йилга ҳукм қилинган.

1938 йил 4 февралда 10 йилга қамоққа ҳукм қилинганлар:

Байчанов Саген (1894, Мўғил қ.)

Қўшақов Абдулла (1907, Манғит тумани) - ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси.

1938 йил 7 февраль куни отувга ҳукм қилинган:

Юсупов Матниёз Муфти (1870, Манғит тумани) - 1929 йилда давлат мажбуриятини бажармаганлиги учун жавобгарликка тортилган. Хива хони муҳрини сақловчи, диндор-охун.

Низомиддинов Бобожон Қори (1886, Қораўчоқ қ.) - ҳибсга олинган вақтда колхоз аъзоси.

Эшназаров Холбой (1875, Манғит тумани) - 1933 йили 3 йилга сургун қилинган, диний маросимлар иштирокчиси (мулла).

Шомуротов Эрназар (1875, Қипчоқ қ.) - Хива хонлиги даврида қози-суд лавозимида ишлаган, диний хизматчи-охун.

1938 йил 7 февралда 10 йилга МТЛ га ҳукм қилинган:

Калбоев Саидназар Жипакчи (1869, Манғит тумани) - собиқ қулоқ ва савдогар. У аксилинқилобий гуруҳга аъзо бўлиб, аҳоли орасида мағлубиятчилик руҳидаги ташвиқотлар олиб борганликда, колхозчиларни колхоздан чиқишга ва Афғонистонга кетишга ундаганликда айбланган ва 10 йилга қамоққа ҳукм қилинган.

1938 йил 10 февралда отувга ҳукм қилинганлар:

Юсупов Амат (1904, Дўрман қ.) - собиқ қулоқ.

Эрниёзов Раим (1933, Дўрман қ.) - собиқ қулоқ. Қулоққа тортилган.

1938 йил 10 февралда МТЛга ҳукм этилган:

Абдураимов Назар (1890) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси. Давлатга қарши аҳоли орасида мағлубиятчилик тарғиботи олиб борганликда айбланган ва 10 йилга қамоққа ҳукм қилинган.

1938 йил 16 февраль отувга ҳукм қилинганлар:

Яқубов Тўра (1907, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Босмачилик ҳаракати иштирокчиси. Ҳибсга олинган пайтда колхоз раиси бўлган

Саидниёзов Холмат (1880, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ.

Юсупов Нормат (1897, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Матмуротов Абдулла (1909, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Бобожонов Отажон (1917, Холим-бег қ.) - қулоқнинг ўғли. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Дўсчанов Норбой (1907,Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Алошев Сапаниёз (1877,Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Оллаберганов Матёқуб (1899, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ.

Исмоилов Жаббор (1877, Холим-бег қ.) - собиқ қулоқ. Қулоққа тортилган.

Хўжаев Рўзмат (1877, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Қулоққа тортилган.

Дўсчанов Йўлдош (1902, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Қулоққа тортилган.

Холмуротов Жумамурот (1893, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Қулоққа тортилган.

Абдурасулов Матёқуб (1892, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ.

Бобожонов Абдувоҳид (1909, Хўжайли туманида яшаб келган) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Саидов Жуманиёз (1912, Холимбег қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Ўрунов Хайтмат (1904, Ҳотам Шайх қ.) - собиқ қулоқ.

Ўразметов Камол (1900, Ҳотам Шайх қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхозда бригадир.

Раҳимов Холмат (1902, Ҳотам Шайх қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда колхозда раис.

Матмуротов Ўрозмат (1899, Ҳо-там Шайх қ.) - собиқ қулоқ ва савдогар.

Матниёзов Эшиммат (1908, Ҳотам Шайх қ.) - собиқ қулоқ.

Искандаров Одил (1917, Ҳотам шайх қ.) - собиқ қулоқ ва юзбошининг ўғли.

Холниёзов Одамбой (1908, Ҳотам Шайх қ.) - собиқ қулоқ. Ҳибсга олинган пайтда тайёрлов идорасида ўт ўчирувчи.

Шомуротов Қозоқ (1905, Ҳотам Шайх қ.) - собиқ қулоқ.

Сапаров Утап (1884, Ҳотам Шайх қ.) - собиқ қулоқ

Холмуротов Омонбой (1915) - собиқ қулоқ. Қулоққа тортилган. Ҳибсга олинган пайтда колхоз аъзоси.

Умид БЕКМУҲАММАД.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026