22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 03:53
Фан ва таълим 👁 249

36-СОНЛИ МАКТАБДА «САЛОМ ЯНГИ ЙИЛ» ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

36-СОНЛИ МАКТАБДА «САЛОМ ЯНГИ ЙИЛ» ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Янги йил ҳамма орзиқиб кутадиган, хушкайфият билан нишонлайдиган катта байрам. Ушбу эртакнамо байрам, айниқса, болажонлар учун жуда қувончли. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда унутилмас таассуротларга бой бўлган турли томошалар намойиш этилиб, совғалар улашилади.

Байрам арафасида Амударё туманидаги 36-сонли мактабда ҳам 5- ва 6-синф ўқувчилари иштирокида янги йил байрамига бағишлаб, “Салом Янги йил” деб номланган тадбир ўтказилди.

Мактабнинг 5-“В” синфи раҳбари Муҳаббат Турсунбоева ҳамда 6-“А” синфи раҳбари Дилнура Бобониёзова ташкилотчилигида ўтказилган ушбу тадбирда ўқувчилар саҳна кўринишларини, янги йил ҳақидаги қўшиқ ва шеърларни ижро этишди.

Байрамона безатилган синфхонада ташкил этилган тадбирда ўқувчилар қорбобо ва қорқиз, эртаклар ва севимли мултфильмлар қаҳрамонлари либосларида иштирок этдилар.

Янги йил байрами томошаларида турли эртак ва мультфильмлар қаҳрамонлар орқали ростгўйлик, ҳалоллик ва ҳамиша эзгуликка интилиб яшашдек инсоний фазилатлар улуғланади. Бу каби томошалар болажонлар қалбида  юксак инсоний туйғуларни мустаҳкамлайди, уларни она юртга садоқатли бўлишга ўргатади, асар қаҳрамонларидан сабоқ олиб, фақат аъло баҳоларга ўқишга, тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етишга ундайди.

Тадбирга ташриф буюрган Қорбобо дастлаб ўқитувчиларни ва барча ўқувчиларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди. Шунингдек, бугунги кунда ёш авлод тарбияси, таълим олиши, соғлиги, комил инсон бўлиб вояга етиши, касб-ҳунарни мустаҳкам эгаллаши ва ҳаётда ўз ўрнига эга бўлиши давлатимиз сиёсатида энг устувор вазифалардан бирига айлангани, бу борада кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилгани хусусида тўхталди.

Ўз навбатида Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган кенг шароит ва имкониятлар ёш авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштириши, илм-фан, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг, ҳар иккала синф ўқувчилари янги йил байрами ҳақида қувноқ қўшиқлар ва шеърлар, дилрабо рақслар ижро этишди.

Тадбирда ўқувчиларнинг севимли эртаклари асосидаги саҳна кўринишлари ҳам намойиш қилинди. Қорбобо, Қорқиз, турли эртак ва мультфильм қаҳрамонлари роллари ўқувчилар томонидан ижро этилди. Барча томошаларни ўқувчилар катта қизиқиш ва мароқ билан кўриб, дилдан яйрадилар.

Байрам томошалари ўқувчиларга олам-олам завқ бағишлади. Улар янги йилга монанд безатилган синфхонада Қорбобо, Қорқиз ва турли эртаклар қаҳрамонлари билан бирга қўшиқ айтиб, рақс тушди. Тадбир давомида Қорбобо томонидан турли хил қизиқарли ўйинлар ўтказилиб, ўйин сўнгида ғолиб иштирокчиларга ажойиб совға-саломлар улашилди.

Бутун юртимиз бўйлаб давом этган янги йил байрами шодиёналари каби 36-сонли мактабда ўқувчиларга қувонч, байрамона кайфият, қалбига эзгулик улашиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбир ҳам барчага бир олам қувонч ва унутилмас таассуротлар бахш этди.

О.Худойберганова, 36-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026