21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 15:20
Иқтисодиёт 👁 266

Амударё тумани ДСИ “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш олиб бормоқда

Амударё тумани ДСИ “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида иш олиб бормоқда

Иқтисодиётнинг ривожланиши, маъмуриятчилик ва солиқ қонунчилигига риоя этилишининг яхшиланиши солиқ тушумларининг ўсишини таъминлайди.

Амударё тумани бўйича ўтган 2021 йил  учун бюджет прогнозининг бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бу борада белгиланган прогноз кўрсаткичи ортиғи билан бажарилди. Яъни, 2021 йил учун белгиланган 59,9 млрд. сўм ўрнига 70,4 млрд. сўм мублағ ундирилиб, режа 117,6 фоизга бажарилди. Натижада бюджетга 10,5 млрд. сўм қўшимча маблағ ундирилди.

Амударё туман Давлат Солиқ инспекцияси  томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорлик субъектларига кўмак бериб келинаётгани туфайли ана шундай юқори кўрсаткичга эришилди. Хусусан, Давлат Солиқ инспекцияси ходимлари тадбиркорларга кредит ажратиш, дастлабки ҳисоб-китобларини юритиш, солиқ имтиёзларини қўллаш тартибларини тушунтиришда доимий маслаҳатчи сифатида фаолият юритаётганлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу борада “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида туманда фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектларини яшил, сариқ, қизил тоифаларга ажратиш орқали уларга кўмаклашиш, зарур ҳолатларда янгидан очилган хўжалик юритувчи корхоналар рўйхати тузилиб,  солиқ органи ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишга асосий эътибор қаратилмоқда.

Бундай учрашувларда солиқ қарзи тўғрисида маълумот бериш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш, кредит олишга, ер ажратилишига кўмаклашиш ва солиқ органига алоқадор бир қанча муаммолар юзасидан тизимли ёрдам ва тушунтиришлар берилмоқда.

Хусусан, Навоий маҳалласида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган "Jumamurod Usta" оилавий корхонасиги ўз иш фаолиятини кенгайтириш учун банк томонидан 100 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди ва ҳозирги кунда корхонада 5 та иш ўрни яратилган ва қўшимча иш ўринларини кўпайтириш режалаштирилган.

Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган “Тамара техтиль” масъулияти чекланган жамияти томонидан 10 та иш ўрни яратилган бўлиб, аҳолига сифатли ва арзон турдаги кийим-кечак маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Бу борада солиқ соҳасидаги ўзгаришлар, ҳозирги кунда давлат томонидан берилаётган солиқ имтиёзлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиблари тўғрисида тушунчалар берилиб, корхонага амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Шунингдек, Янгиобод маҳалласида фаолият юритаётган "Хон Сарой Меҳмонхонаси" масъулияти чекланган жамияти томонидан ресторан ва мехмонхона хизмати йўлга қўйилиб, аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Солиқ органлари ходимлари тадбиркор билан учрашган ҳолда “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида тадбиркорнинг фаолиятида мавжуд бўлган имтиёзлар, хусусан, Президентнинг тегишли Қарори билан умумий овқатланиш корхоналарига айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиқларини 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан, тенг миқдорларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Кўрилаётган барча чора-тадбирлар туфайли тадбиркорлик субъектларининг янада барқарор фаолият юритишларига замин яратилиб, давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан унумли фойдаланиш имконини яратилмоқда.

Беҳзод ЙЎЛДОШЕВ,  Амударё тумани Давлат солиқ бош инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026