22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 02:39
Фан ва таълим 👁 248

Грант лойиҳаси доирасида 43-сонли МТТда мусобақа ўтказилди

Грант лойиҳаси доирасида 43-сонли МТТда мусобақа ўтказилди

Амударё туманининг ижтимоий-сиёсий ва оммабоп газетаси – “Тараққиёт кўзгуси” нашрида аҳолини соғлом турмуш кечиришга рағбатлантириш, соғлом яшаш афзалликларини тарғиб этиш ва саломатлик асоси бўлган жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Таҳририят Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган грант танловларида бир неча марта ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари билан қатнашиб, ғолиб бўлиб, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Таҳририятнинг фондга тақдим этган “Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” номли лойиҳаси навбатдаги грант танловида ғолиб бўлди. 2021 йилнинг декабрь ойидан лойиҳани амалга ошириш бошланди.

Яқинда лойиҳада кўзда тутилган тадбирлардан бири – болажонларни спортга ошно қилиш мақсадида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда Манғит шаҳаридаги 43-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болажонлар ўртасида “Ким эпчил, ким чаққон” деб номланган “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада ушбу ташкилотда тарбияланаётган эпчил, чаққон ва зийрак 8 нафар кичкинтойлардан ташкил топган “Қуёшжон” ва “Камалак” жамоалари ўзаро баҳслашдилар.

Мусобақадан ўрин олган югуриш, шарларни ёриш, баскетбол тўпини тўрга тушириш, илонизи бўлиб юриш ва қопда юриш бўйича беллашувларда кичкинтойлар ўзларининг бор куч-ғайратини ва маҳоратини ишга солишга ҳаракат қилдилар. Ушбу шартларнинг бажарилишини тажрибали тарбиячилар ва туман Мактабгача таълим бўлими ходими Нодира Тожимуродовалар одилона баҳолаб бордилар.

Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросига қаратилган спорт беллашуви қизғин баҳс ва муросасиз курашлар остида ўтди. Тенгдошларининг, тарбиячи опаларининг қўллаб-қувватлашлари, қарсаклар билан олқишлаб туришлари ҳар иккала жамоа вакилларини ҳам ғолиблик учун астойдил интилишга руҳлантирди.

Мусобақа жараёнида шу жажжи, мурғак болалар қалбида ҳам ҳеч кимдан орқада қолмаслик, кам бўлмасликка астойдил ҳаракат қилиш ҳисси яққол намоён бўлди.

Мусобақа якунида болажонларнинг иштироки шартларни бажаришдаги аниқ ҳаракат қилиши, эпчиллиги, чаққонлиги инобатга олинган ҳолда баҳоланди ва рағбатлантирилди.

“Соғлом турмуш тарзи – фаровон ҳаёт асоси” номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилган мусобақа мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган барча болажонлар қалбида ҳам спорт билан шуғулланишга иштиёқ уйғотди.

Албатта, аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарғиботини бўйича жисмоний фаол бўлишга, болаларни кичкиналигидан спортга ошно қилишга даъват этувчи бунингдек тадбирлар келгусида ўзининг ижобий самараларини беради, соғлом турмуш асоси ҳисобланмиз жисмоний тарбия ва спортнинг оммалашувида муҳим роль ўйнайди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026