22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 01:15
Сиёсат 👁 440

Туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев томонидан сайёр қабул ўтказилди

Туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев томонидан сайёр қабул ўтказилди

Туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашев аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ҳал этилишига кўмаклашиш мақсадида 18 февраль куни Чойкўл овул фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда 1-сектор ҳудудига бириктирилган ишчи гуруҳи аъзолари, туман Халқ қабулхонаси вакиллари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи 20 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

 Йиғилишни туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражапов очиб берди ҳамда жорий йил бошидан туман Халқ қабулхонасига 1-сектор ҳудудида яшовчи фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларнинг ижроси ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг, сектор раҳбари аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ва 2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ҳақида маълумотлар берди. Бундан ташқари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларига юклатилган вазифалар ҳақида сўз юритиб, бундан буёғига маҳаллаларда ишлаш тизими бутунлай бошқача бўлишини, ушбу икки лавозим эгаси ўзлари бириктирилган маҳалладаги аҳолининг яшаш шароитини яхшилашга, тадбиркорлик ва ишбилармонлик қобилиятларини қўллаб-қувватлашга бирдек масъул эканлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар аввало аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Сайёр қабулда Давлат кадастрлар палатаси Амударё тумани филиали бошлиғи Шокиржон Давлатов томонидан е-auksion электрон савдо платформаси орқали деҳқон хўжалиги, уй-жой ҳамда тадбиркорлик ерларини сотиб олиш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Маълумотларда келтирилишича, онлайн аукционда иштирок этиш истагида бўлган шахс юридик ёки жисмоний шахс сифатида савдо майдончаси орқали рўйхатдан ўтиши талаб этилади. Рўйхатдан ўтгандан сўнг, ушбу фуқарога савдо кабинети яратилади. Аукционга қўйилган ҳар бир кўчмас мулк ҳақида 30 кун олдин ҳабар берилади.

Фуқароларга имтиёзли кредит олиш тартиби ҳақида Микрокредитбанк туман бўлими масъуллари томонидан кенг тарзда маълумот берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги қарорига асосан 2022−2024 йилларда махсус ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатни қўлга киритган ёшларга 540 млн сўмгача кредит берилади. Кредит фоиз ставкаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида, 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга ажратилади.

Ёшлар келтирилган маълумотлар асосида имтиёзли кредит олиш шартлари билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг сектор раҳбарига фуқаролардан бир қанча мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар мазмуни овул ҳудудидаги баъзи кўчаларга тош ётқизиш, электр кучланиши паст бўлганлиги учун янги трансформатор ва бетон симёғочлар ўрнатиш, кантракт тўловининг бир қисмини тўлаб берилишида амалий ёрдам ҳамда Чойкўл овули ҳудудидан янги йўл чиқариш каби масалаларда бўлди.

Сектор раҳбари барча масалаларни бирма бир ўрганди. Янги йўл чиқариш масаласи бўйича масъул ташкилот вакилларига топшириқлар берилди.

Муддат талаб этиладиган масалалар юзасидан эса тегишли соҳа мутасаддиларига кўрсатмалар берилиб, тез кунда ҳал этилишига келишиб олинди.

Туманимиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар давлат органлари ва фуқаролар ўртасида мустаҳкам кўприк бўлибгина қолмасдан, аҳолининг ҳукумат раҳбарларига ва давлат идораларига бўлган ишочининг янада мустаҳкамланишига сабаб бўлмоқда.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026