21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:37
Фан ва таълим 👁 337

Қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

24 февраль куни Амударё туманининг Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган 82-сонли умумтаълим мактаби биносида туман Халқ таълими бўлими мудири Акбар Исмаилов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, туман Адлия бўлими бошлиғи Мўъминжон Матюсупов, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси вакили, Халқ таълим бўлими масъул ходимлари ҳамда мактаб директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларнинг мазмун-моҳияти бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек йиғилишда, мактабларда жорий этилиши кутилётган e-huquqshunos тизими ҳамда Халқ таълими тизимига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб иштирокчиларнинг таклиф ва тавсиялари тингланди.

Дастлаб туман Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмаилов йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди. Шундан сўнг Давлат хавсизлик хизмати Амударё туман бўлинмаси ходими томонидан коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда барча бирдек масъуллиги, айниқса бу борада таълим тизимида янада ҳушёрлик таълаб қилиниши айтиб ўтилди. Жиноятни содир этган шахсларга нисбатан кўриладиган жазо чоралари муқаррар эканлиги таъкидланди.

Шунингдек йиғилишда, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметовнинг Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар, масъул идораларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳақидаги фикрлари тингланди.

Қолаверса, 2022 йил давомида Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича туманда амалга ошириладиган ишлар режаси тасдиқланганлиги ва ушбу режа асосида тизимли ишлар амалга оширилиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, йиғилишда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибига киритилган ўзгартиришлар ҳусусида туман Халқ таълими бўлими мудири томонидан кенг турда маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, мактабларда жорий этилиши кутилётган e-huquqshunos тизими ҳақида туман Адлия бўлими бошлиғи Мўъминжон Матюсупов кен турда тушунчалар берди.

Йиғилиш якунида мактаб директорларининг ўз ишига масъулиятини ошириши, мактабда соғлом ривожлантирувчи муҳитни яратиши лозимлиги, педагог кадрлар билан ишлашда эътибор қаратиши лозим бўлган жихатларга тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчиларидан 21-сонли директори Турсинбой Досчанов, 22-мактаб директори Азим Бекбергенов, 26-мактаб директори Ялғаш Шамуратов ҳамда 31-сонли мактаб директори Нилуфар Давлетоваларнинг халқ таълими тизимини ривожлантириш, мактабларга янги иннавотцион педагогик технологияларни олиб кириш, ўқитувчиларнинг билим салоҳиятини ошириш, ҳамда мактабларда соғлом рақобат муҳитини шакиллантириш бўйича таклифлари тингланди.

Дарҳақиқат, эртанги куннинг эгалари бўлган ёш авлодни маънан етук ва баркамол бўлиб вояга етиши Халқ таълими ходимлари зиммасига катта масъулият ва жавобгарлик юклайди.

Туман хокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026