21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 08:48
Адабиёт 👁 287

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Табрик

Тоғларнинг бағридан аста эриб қор,

Қишдаги уйқудан уйғониб баҳор.

Дилларда қолдирмай заррача ғубор,

Мана, Наврўз келди боғлаб белини,

Шодликка тўлдириб Аму элини.

 

Бугун осмон тиниқ,  чарақлар қуёш,

Бойчечак кўтариб, секин ердан бош,

Неча асрга тенг, билмам, неча ёш,

Ана, Наврўз келди, боғлаб белини,

Яйратиб-яшнатиб, Аму элини.

 

Чор тараф кўк либос кийибди яна,

Кўк сомса, сумалак – қадим анъана.

Баҳорий таомдан чучвара, мана,

Гўзал Наврўз келди, боғлаб белини,

Нурларга тўлдириб Аму элини.

 

Болалар шўх-шодон, варрак қўлида,

Турфа гул очилган, ўнг-у сўлида.

Ҳар баҳор кутамиз кўзлар йўлида,

Яна Наврўз келди, боғлаб белини,

Қувончларга белаб, Аму элини.

 

Баҳорда уйғонар, табиат асли,

Шоирлар жўш урар, навбаҳор фасли.

Биз буюк авлодлар – аждодлар насли,

Юртга Наврўз келди, боғлаб белини,

Яхшилар эли деб, Аму элини.

 

Шомурод, гўзалдир улуғ бу кунлар,

Кун билан бир бўлиб, тенглашган тунлар.

Барчага муборак, бўлсин бугунлар,

Элга Наврўз келди, боғлаб белини,

Чин дилдан қутлайман Аму элини!

Шомурод Хўжанов, Дўрман овули.

 

Наврўзой келди

Келмоқда Наврўзой, табиат алқар,

Минг йиллик анъана,  таърифи достон.

Мусулмон халқларнинг кўҳна байрами,

Баҳорнинг эркаси, ботини – бўстон.

Баҳор нафасидан ошуфта кунлар,

Тутди бедор ошиқ гулғунча кафтин.

Бугун сизга ёзай, гўзал ва кўркам,

Маъшуқа Қуёшнинг муҳаббат тафтин.

Саррин сабо елиб, юзларим силаб,

Димоқни қитиқлар, ялпизлар иси.

Куртаклар очмоқда, муаттар туйғу –

Юракда барқ уриб чечакнинг саси.

Куюнчак бойчечак бошин кўтариб,

Пешвоз чиқиб, берар Наврўзга салом.

Минг ноз-у карашма, тароват, ифор –

Асли Турон халқдан беқиёс калом.

Фасллар эркаси – Баҳорой қизи,

Қир-боғга зеб бериб, элчи ёллади.

Табиат кўксига соғинчин битиб,

Оламга иқболдан ёрлиқ йўллади.

Қуёшнинг тафтидан тўлғанар замин,

Яшариш қувончи, фарзандин кутиб.

Жангари булутлар навбатни кутмай,

Бағридан қут ёғар, сахийлик тутиб.

Дўстларим, келинглар, кутиб олайлик,

Остона олдига Наврўзой келди.

Эл - юртнинг ризқига қўшиб барака,

Гўзаллик илҳомин улашиб елди.

Тилимда, дилимда Наврўз айёми,

Тилакдан тахт битиб, элтдим гулдаста.

 Соғинчдан ҳаприқиб, кўзлар қувонсин,

 Муборак Наврўзга қалбим пайваста.

Зулфия Оллаёрова.

 

Тонг

Ёришмоқда бу олам,

Яна бир тун ўтказиб.

Қуёш чиқар мўралаб,

Бўй-бастини кўрсатиб.

 

Бир томонда қалдирғоч,

Бир томонда чуғурчуқ.

Ҳатто хўроз жўр бўлиб,

Айтишади зўр қўшиқ.

 

Эрта тонг туриб келин,

Кўчаларни супурар.

Деҳқонлар боғлаб белин,

Далада кетмон чопар.

 

Бу дунё меҳнат билан,

Гўзал ва гаштли ҳар дам.

Тер тўкиб қилса меҳнат,

Кўргай роҳат-фароғат.

Диёрбек НУРЖАНОВ,

84-мактаб ўқувчиси.

 

Яна гуллар очилди

Ўлкамизга баҳор келди,

Турли қушлар учиб келди.

Яна гуллар очилди,

Оламга нур сочилди.

 

Баҳор шундай нафис фасл,

Байрамлари кўп асл.

Онажонлар байрами,

Ҳамда Наврўз айёми.

 

Ватаним шоирлари,

Ҳамда мард ботирлари.

Байрам қилар ҳар кунни,

Улуғлаб ҳар инсонни.

Жасмина Бекимбетова.

 

Бодом гулига

Дарак бердинг бизга янги ҳаётдан,

Бойчечаклар яна, яна унади.

Мана, келаётган эрта  баҳордан,

Бодом яна "оппоқ бўлиб гуллади".

 

Такрор келаверар ҳар йил шу лаҳза,

Такрорланмас ҳаёт бахшида этиб.

Бодомнинг гуллаган оппоқ гуллари,

Муҳаббатга ошно қалбларни чертиб.

 

Зах босган кўнгиллар яйрайди кўриб,

Ҳар битта гулида бордир бир ҳаёт.

Бодомнинг қондоши ўрик гулини,

Зулфия куйлайди мангу, барҳаёт.

Муниса ТАЖИБОЕВА,

20-мактаб ўқувчиси.

 

Кўклам ифори

Яна баҳор келди ифорин сочиб,

Кўнгил музликларин эритиб бир-бир.

Тоғ-у тош безанди чиройин очиб,

Тонгларни уйғотар шабада ғир-ғир.

 

Офтобой нурларин аямай, қаранг,

Момо ер кўксига бахш этди ҳузур.

Минг йиллик удумлар берганда жаранг,

Кенгликларни қучди жаҳоний сурур.

 

Ғунчалар кўз очди дилим қувнатиб,

Шунчалар ёқимли кўклам ифори.

Боғ-у чаманларни чунон яйратиб,

Сепин ёйиб юрар Юртим Баҳори.

 

Қалдирғочлар қайтди айвонимизга,

Турналар қўшиғи самони тутди.

Кўз тегмасин тинч давронимизга,

Аллоҳ шарафлагай жонажон Юртни.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

 

Онажон

Онажоним – танҳоим,

Ягонасиз, меҳрибон.

Сўзларида сеҳр бор,

Қуёшимсиз меҳрибон.

 

Менинг севган қуёшим,

Энг беғубор юлдузим.

Энг фусункор кундузим,

Фариштасиз, онажон.

 

Тинч-осуда тунимсиз,

Жозибали кунимсиз.

Осмондаги ойимсиз,

Меҳрибоним  онажон.

 

Доим бизни ўйлайсиз,

Келажакни куйлайсиз.

Аъло ўқигин, дейсиз,

Сизга раҳмат, онажон!

Ҳулкарой РАЖАБОВА, 6-мактаб ўқувчиси.

 

Қалдирғоч

Осмонларда учасиз,

Далаларни кезасиз.

Қўлларимни чўзганда,

Мендан узоқ қочасиз.

 

Боғларимни кезганда,

Айвонимга кириб ўт.

Осмонларни қучганда,

Қанотингни ёзиб ўт.

 

Айвонимдан жой олиб,

Том устида учасиз.

Чуғурлашиб кун-у тун

Болангизни боқасиз.

Элёрбек Эркинов,

57-мактаб ўқувчиси.

 

Дадамга

Мен дунёга келган кунимда,

Қувончидан йиғлаган дадам.

Кўз ёшлари қалқиб кўзида,

Гуллаб-яшнаб кетганди олам.

 

Мен – чақалоқ юзига боқиб,

Ширин хаёл сурган дадажон.

Кўзмунчоқлар, туморлар тақиб,

Қучоғидан қўймаган бир он.

 

Йўлларимга райҳонлар сочиб,

Тўсиқлардан олиб ўтдингиз.

Орзуларга имконлар очиб,

Менга ҳаёт жомин тутдингиз.

 

Оғиримга тутасиз елка,

Қийналганда суянгулик тоғ.

Бахтиёрман, шунинг-чун, эрка,

Менинг учун осуда ҳар чоғ.

 

Меҳрингизга қониб улғайдим,

Миннатдорман сиздан тоабад.

Ҳаётимда камлик кўрмадим,

Сизга бўлгум муносиб фарзанд.

 

Юрагимга малҳам сўзингиз,

Борлигингиз – улуғ давлатим.

Онам билан қўша қарингиз,

Сизлар менинг тенгсиз қудратим.

 

Осмонимда қуёшим – дадам,

Дилда сабр-у бардошим – дадам.

Сиз учун мен битаман ашъор,

Асқар тоғим, давлатим – дадам!

Мунира Каримова,

42-сонли мактаб ўқувчиси.

 

 Варрак

Варрак учириб укам,

Кўкларга кўз тикади.

Баланд учган варрагин,

Ортидан югуради.

 

Варрак учар самода,

Бургут мисол баландлаб.

Укажоним дилида

Қувончлари қатма-қат.

 

Варрагингнинг, укажон,

Ипи ҳеч узилмасин.

Бирлашиб ер-у осмон,

Сени Аллоҳ қўлласин.

Севинч Тўлибоева, 2-мактаб ўқувчиси.

Ота-она

Ота-она биз учун

Аллоҳимнинг неъмати,

Ота-она соғлиги

Ҳар бир инсон бойлиги.

 

Ота-она соғ бўлсин,

Фарзандларин ёнида.

Доим дуолар қилсин,

Она юрт иқболига.

С.Йўлдошeва, 57-мактаб  ўқувчиси.

 

Манзара

Баҳор келди, сўлим саболар ила,

Ҳутнинг аёзига солиб ғулғула.

Қалдирғочлар келди, живир-живирлаб,

Чумчуқларга йўллашиб нома.

Хушбўй ҳид таратди очилган гуллар,

Жўшқин куйин бошлаб булбуллар.

Баҳор нафасидан унган бойчечак,

Майин саболарга чулғанди фалак,

Ўриклар гуллади оқ либос кийиб,

Баҳор сепин ёйди Ватанни суйиб.

Қушлар учиб-қўниб уя қуради,

Момолар сумалак завқин суради.

Моҳинур ОДИЛБОЕВА,

19-сонли мактаб ўқувчиси.

 

 Баҳор

Кўклам келиб, очилар гуллар,

Замин яшил либосин кияр.

Кулиб, таъзим қилар майсалар,

Сенга салом бўлсин, Гул Баҳор!

 

Интиқ кутдик йўлингга қараб,

Далаларда эриб кетди қор.

Келар эдинг боғлар оралаб,

Сенга салом бўлсин, Гул Баҳор!

 

Келтирасан барака ва қут,

Янгилайсан оламни такрор.

Кўнгилларни айладинг хушнуд,

Сенга салом бўлсин, Гул Баҳор!

Маҳлиё Ўринбоева,

23-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Бодом гулига

Дарак бердинг бизга янги ҳаётдан,

Бойчечаклар яна, яна унади.

Мана, келаётган эрта  баҳордан,

Бодом яна "оппоқ бўлиб гуллади".

 

Такрор келаверар ҳар йил шу лаҳза,

Такрорланмас ҳаёт бахшида этиб.

Бодомнинг гуллаган оппоқ гуллари,

Муҳаббатга ошно қалбларни чертиб.

 

Зах босган кўнгиллар яйрайди кўриб,

Ҳар битта гулида бордир бир ҳаёт.

Бодомнинг қондоши ўрик гулини,

Зулфия куйлайди мангу, барҳаёт.

Муниса ТАЖИБОЕВА,

20-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026