20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 23:56
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,249

Хирмонимиз залворли, юзимиз ёруғ бўлди

Хирмонимиз залворли, юзимиз ёруғ бўлди

 2014 йилнинг 28 сентябри амударёликлар учун хушхабар билан бошланди – туманда давлатга пахта топшириш бўйича дастлабки марра эгалланиб, қабул масканларига 32640 тоннадан ортиқ "оқ олтин” топширилди. Республикамизда биринчи бўлиб, 18 иш кунида давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режасини ортиғи билан бажарган туманимиз пахтакорлари, фермерлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг бу меҳнат зафарини ҳар бир амударёлик катта хурсандчилик билан кутиб олди.

Албатта, бундай юксак, залворли хирмонни Республикада биринчи бўлиб бунёд этиш осон иш эмас. Бу улкан ютуқ ва зафарларга асос бўлган муҳим омиллар борки, бугун – меҳнат зафарига эришилган қувончли кунда уларни тилга олиш зарур, деб ўйлайман.

Аввало, айтиш керакки, жаннатмакон юртимизнинг ҳар қарич тупроғи серунум, ҳар бир даласи серҳосил. Бу юртда йилнинг 320 куни қуёшли, тўрт фасли ҳам ўзига хослиги билан бир-биридан ажралиб туради. Буларнинг барчаси Ўзбекистон тангри назари тушган замин эканидан далолатдир.

Қолаверса, юртимизнинг ҳар бир фуқароси меҳнаткаш. Бу элнинг ҳар бир деҳқони тонг саҳарда қўлида кетмони билан далага отланади, қуёшни даласида қарши олади. Энг асосийси, бу элда оғзибирчилик, тотувлик бор. Тотувлик бор жойда эса қут-барака, тўкинчилик бўлади. Дала бошидаги ихчам шийпонда бир пиёла чойдан кейин эл-у юртига тинчлик, дастурхонга барака сўраб дуо қилаётган отахону-онахонларимизни кўриб, беихтиёр муҳтарам Юртбошимизнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табригидаги мана шу жумлалар ёдимга тушади: "Бизни мана шундай саодатли кунларга Худо етказяпти. Ҳар тонгда пок бўлиб, чин дилдан сўрасак, Яратганимизнинг ўзи албатта йўлимизни очиб беради. Ва Оллоҳнинг назари тушган мана шу муқаддас юртда ҳеч ким ҳеч қачон кам бўлмайди, иншоолло”.

Истиқлол йилларида аграр соҳада амалга оширилган муҳим ислоҳотлар, ернинг ўз эгасига топширилгани, деҳқоннинг мулкдор бўлишига, ердан мўл ҳосил олиб, нафақат давлатнинг, балки ўз оиласининг, ишчи ва хизматчиларининг, бутун овулнинг эҳтиёжини таъминлаши учун унга кенг имкониятлар берилаётгани қишлоқ хўжалигидаги ютуқларимизнинг бош омили бўлмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, фермер хўжаликлари ерларини оптималлаштириш асосида йириклаштирилган ва иқтисодий жиҳатдан янада барқарор хўжаликлар вужудга келтирилиши, ер, сув, моддий-техника ҳамда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига самарадорлик ва рентабелликнинг жадал ўсишинатижасида фермерларнинг молиявий-иқтисодий аҳволи яхшиланди. Буларнинг барчаси қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасининг ортишида намоён бўлмоқда.

Энг муҳими, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар фермерларнинг ерга, мулкка бўлган муносабатини тубдан ўзгартириб юборди. Эндиликда фермер хўжалиги ғаллачилик ва пахтачилик билан чекланиб қолмасдан, балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик каби тармоқларни, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйиш орқали даромадини кўпайтириш, ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш имкониятига эга бўлмоқда. Буларнинг барчаси истиқлол туфайли деҳқонга берилган имконият самарасидир.

Қолаверса, бундан 7 йил муқаддам муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича алоҳида Давлат дастури ишлаб чиқилиб, шу кунгача туман бўйича 32,7 минг гектардан ортиқ экин майдонининг мелиоратив ҳолати яхшилангани ерларимизнинг ҳосилдорлик даражаси ошишига замин яратди.

Соҳада самарали молиявий тизим йўлга қўйилгани, қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратиш, уларнинг моддий техника базасини яхшилаш, сув, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, зараркунандаларга қарши курашиш тизимлари самарали йўлга қўйилгани ҳам бугунгидек баланд хирмонлар бунёд этилишига асос бўлмоқда.

Деҳқон учун ҳар йил ўзига хос қийинчилик ва мураккабликлари, турли табиий шароитлари билан ажралиб туради. Бу йилги экиш мавсуми бироз ноқулай келишига қарамасдан, чигит экиш ишларини эрта баҳорда ниҳоясига етказган деҳқонларимиз ҳар бир ниҳолга меҳрини бериб қилган ҳалол меҳнати самараси сифатида далалардан тўлиқ кўчат олишга эришди.

Шу ўринда айтиш керакки, кейинги йилларда селекция масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мутахассислар ва олимларимизнинг амалий ҳамкорлиги натижасида ҳудудимизнинг иқлим ва тупроқ шароитига мос бўлган "Омад”, "С-4727”, "Султон”, "Порлоқ”, "Бухоро-8” каби навлар экилгани деҳқонларимизнинг қўлини узун қилди.

Ғўзани яганалаш, қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтлардан тозалаш, органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, зараркунандаларга қарши курашиш, чилпиш, дефолиация қилиш каби ғўза тарбиясидаги муҳим тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилгани амударёликларнинг бугунги меҳнат зафарининг муҳим омили бўлди, десак айни ҳақиқат бўлади.

Маълумот ўрнида бу йилги пахтани етиштириш учун қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи тегишли ташкилотлар томонидан фермер хўжаликларига 14390 тонна минерал ва 117500 тонна маҳаллий ўғитлар, 3100 тонна ёнилғи мойлаш материаллари, 310 млн. метр куб сув етказиб берилиб, 667 миллион сўмлик биолаборатория, 1 млрд. 233 миллион сўмлик техника хизмати кўрсатилганини айтиб ўтиш ўринли.

Энг муҳими, бу йилги йиғим-терим мавсуми уюшқоқлик билан ташкил қилинди. Туман бўйича 262 та терим отрядларида йиғим-терим ишларига жалб қилинган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ишчи-хизматчилари, овул ва маҳаллаларнинг уюшмаган аҳолиси, фермер хўжаликлари ишчилари, Ажиниёз номидаги НДПИ талабаларидан иборат жами 30640 нафар теримчиларнинг оғзибирчиликда қилган меҳнати самараси сифатида бугунги юксак хирмон яратилди.

Теримчи ва ҳашарчиларнинг меҳнат қилишлари ва дам олишлари учун зарур шароит яратилиб, уларнинг соғлигини сақлаш мақсадида тиббиёт соҳаси ходимлари бириктирилгани, дала бошида иссиқ овқат берилиб, савдо хизматлари йўлга қўйилгани ва турли маданий тадбирлар уюштирилгани теримчиларни янада ғайрат-шижоат билан ишлашга чорлади.

Шу кунгача топширилган пахта ҳисобидан теримчиларга 7,6 миллиард сўмдан ортиқ нақд пул маблағларининг терим пули сифатида берилиши, фермерларимизнинг 37,5 миллиард сўмдан ортиқ даромад кўриши - уларнинг ўз меҳнатидан моддий манфаатдорлигини оширди.

Пахта сотиш бўйича шартномавий режаларини ортиғи билан бажариб, бугунги юксак хирмонга катта ҳисса қўшган, мўл ҳосилдорликка эришган Қиличбой овулидаги "Ражабов Омонбой”, Дўрман овулидаги "Ўразбоев Улуғбек”, "Бешбоев Қурбонғали”, "Камолиддин Бекниёз”, Ўрта қалъа овулидаги "Рам Ҳайтимбат”, Қипчоқ овулидаги "Турсунбоева Умида”, Чойкўл овулидаги "Юлдошев Анвар”, Тўлқин овулидаги "Аму соҳили”, Бўз ёп овулидаги "Айтбой Отахон”, Холимбег овулидаги "Бектемир Жуматов”, "Уста Оллаёр” ва бошқа кўплаб фермер хўжаликлари номини миннатдорчилик билан тилга оламиз.

Мавсум давомида фермерларга амалий ёрдам бериб, уларнинг оғирини енгил қилган "Қиличбой”, Йўлдош Ўрозбоев номли, "Намуна", "Манғит”, "Қипчоқ”, "Туркманистон”, "Дўстлик” ва "Тош ёп” муқобил машина-трактор паркларини фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи илғор ММТПлар сифатида тилга олиш ўринлидир.

Режа - чегара эмас. Ҳали далаларимизда ҳосил мўл. Пахтакорларимиз "оқ олтин”нинг бир мисқолини ҳам далада қолдирмай йиғиб-териб олиб, туманимизнинг пахта хирмонини 42 минг тоннадан ошириш йўлида меҳнат қилмоқдалар. Ушбу қувончли лаҳзаларда туманимиз пахтакорларини, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларини, пахтакорларга мадад бўлаётган ҳашарчиларни ва бутун туманимиз аҳлини бугунги меҳнат зафари билан табриклайман. Бошингиз хирмонингиз каби баланд, юзингиз доимо меҳнатингиз самарасидан ёруғ бўлаверсин, азизлар!

Ражаббой ЙЎЛДОШЕВ,

Амударё тумани ҳокими,

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026