21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:22
Фан ва таълим 👁 399

“ТАРИХ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ” МАВЗУСИДА ХИВА ШАҲРИГА МАРОҚЛИ САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

“ТАРИХ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ” МАВЗУСИДА ХИВА ШАҲРИГА МАРОҚЛИ САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш орқали халқимизнинг бой маънавий-тарихий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган “Тарих билан юзма-юз” мавзусидаги саёҳат-дарслар ҳам ташкил этилаётгани ўқувчи-ёшларнинг бу борадаги қизиқишларини янада оширмоқда.

Амударё туманидаги 69-сонли умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жўрабек Тажимуратов раҳбарлигида қадимий Хива шаҳрига ташкил этилган саёҳат ҳам ана шундай – “Тарих билан юзма-юз” мавзусида амалга оширилди.

Мактабнинг қуйи ва юқори синфлар ўқувчиларидан иборат 110 нафар саёҳатчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда, мактаб ўқитувчилари Жумагул Болтабоев, Ҳаётхон Нуримбетов, Адибахон Аҳмедова, Шарофат Абдураимова ҳамда Барчиной Ишматовалар раҳбарлигида Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” Давлат музей-қўриқхонаси, “Дишан қалъа” қадимий, тарихий-меъморий мажмуалари бўйлаб мароқли саёҳат қилдилар.

Саёҳатчи-ўқувчиларга устозлари авало Хива шаҳрининг умумий тарихи ҳақида кенг ва батафсил маълумотлар беришди. Шундан сўнг, саёҳатчи-ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, устозлари раҳбарлигида “Ичан қалъа” меъморий ансамбли билан яқиндан танишдилар. Хусусан, ўқувчилар Ўзбекистондаги энг баланд қадимий Хива минораси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, устунлари пахта дарахтидан бўлган қадимий жомъе масжиди, хонлар саройи, карвонсарой каби тарихий обидалар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Бундан ташқари, санъат музейи, табиат музейи, халқимизнинг буюк фарзандлари таҳсил олган мактаб-мадрасалар, ярим минор тарихи  ҳақидаги устозларининг ҳикояларини мароқ билан тингладилар. Улуғ маърифатпарвар туркман шоири Махтумқули, ўзбек халқининг севимли шоири Огаҳийлар таҳсил олган мадрасаларни ,қадим аждодлар савдо-сотиқ ишларини олиб борган дўкон ва бозор расталарини бериб кўрдилар, миллий ҳунармандчилигимиз тарихи билан яқиндан танишдилар.

Саёҳатчи-ўқувчиларнинг “Тарих билан юзма-юз” мавзусидаги маънавий-маърифий тарихий саёҳат-дарси мароқли таассуротларга жуда бой бўлди. Чунки ўқувчи-ёшлар саёҳат давомида ўзлари Ўзбекистон тарихи дарсларида назарий жиҳатдан олган билимларини саёҳат жараёнида амалда кўриб, мустаҳкамладилар. Айниқса, дунёга машҳур қомусий олимларни етиштирган Маъмун академияси, юртдошимиз, туманимизнинг Жумуртоғ мавзесидаги Эшонёп бўйи қишлоғида яшаган маърифатпарвар, халқпарвар сиёсатчи, халқ мустақиллиги учун курашга ҳаётини бағишлаган Бобоохун Салимов ва унинг отаси, Хоразм хонлари саройининг нуфузли қозикалони  Салим охун ҳақида ва қозикалон Салим охун бунёд этган мадраса хусусида чуқур мавълумотларга эга бўлдилар.

“Тарих билан юзма-юз” мавзусидаги амалий тарихий дарс-саёҳат ўқувчи-ёшлар қалбида халқимизнинг буюк тарихига нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026