21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 13:54
Мақолалар 👁 229

КАБУТАРЛАР ЖАСОРАТИ

КАБУТАРЛАР ЖАСОРАТИ

Ҳар ҳафта дам олиш кунида хотинимнинг жағи очилади.

– Ҳой дадаси! Яна чойхонами? Бекорчи ошналарингизнинг хотин, бола-чақаси йўқми? Ёғли ошни паққос туширгунча уйга харажат қилсангиз бўлмайдими?

– Бўлди, бўлди. Яна маш-машангни бошладингми? Жонга тегиб кетдинг. Бемалол ошна-оғайниларим билан ҳам ўтиролмайман. Тиним билмай ишласам, топганимни берсам. Ўзим учун қачон  яшайман, қачон?

– Ахир дадаси, ҳар ҳафта зиёфат чўнтагингизни қуритса, топганингизнинг шундоғам баракаси йўқ.

– Ўчир овозингни, жонга тегдинг. Мен кетдим. Оғайниларим кутиб қолишади.

Оғайниларим ҳақиқатан ҳам кутиб қолишибди. Мени узоқдан кўрибоқ, жиғимга тега бошлашди:

– Ҳа хонимчанг рухсат бермадими?

– Девор ошиб қочиб келмадингми ўзи?

– Пул сўраб, ялиниб ўтирган, рангини сарғайтириб бечорагина.

– Бўлди, бўлди қилларинг. Сизларга гап бўлса. Ялинмадим, қайтанга сўкиб-сўкиб хумордан чиқиб келдим.

– Мана бу йигитнинг иши бўлибди, яшавор!

– Мижғов хотиндан эртароқ қутул. Учтасини туғиб олади-да, оёқ-қўлингни занжирбанд қилади.

– Ҳа, тўғри айтасан, – дедим юрагим ғашланиб. – Бу ярамас хотин зоти пул топ, болангни боқ, деб ҳоли-жонингга қўймайди. Бўлмаса ажрашаман, деб, алимент билан қўрқитишади.

– Эҳ, оғайнилар, дунёга бир марта келамиз, бўлар-бўлмасга жонни қийнайвериб нима қиламиз. Шундай экан, даврингни сур, даврингни!

Ўйлаган баҳоналаримни миямга жойлаб, минг бир хавотир билан қишлоққа, отамнинг олдига жўнаб кетдим. Хотиним билан ажрашаётганлигимни, боламга алимент тўлаб туришимни отамга қандай айтсам экан, деган ўй билан ҳовлига кириб бордим. Отам ҳовли ўртасидаги супада ўйга чўмиб ўтирарди. Ёнларига бориб салом бердим:

– Ассалому алайкум, ота! Тузук-мисиз?

– Ваалайкум ассалом. Кел ўғлим, келақол, ёнимга ўтир. Келин, бола-чақанг тинчми?

– Ҳа, ота, Худога шукур, ҳаммаси  тинч. Ўзингиз нега бунча хафа кўринасиз. Кайфиятингиз йўқ?

– Эҳ болам. Қариган сайин юрагинг юпқалашиб қолар экан. Сал нарсага хафа бўларкансан. Кеча, шу десанг, йўл четидаги қари чинорни яшин уриб, ёниб кетди. Бир жуфт кабутар ин қуриб, полапон очишган эди. Қуриган чинор шохлари чарсиллаб ёнар, кабутарлар эса чарх уриб, ўзларини ўтга уришар, полапонларини қутқаришга уринишарди. Аммо бунинг иложи йўқ эди. Бирдан она кабутар  олов ичида қолган инига ўзини урди-да, полапонлари устига қанотларини ёйиб ўтириб олди. Буни кўрган одамлар оҳ тортиб юборишди, кўзларига ёш олишди. Ҳаммаёқ шовқин: бир томондан оловнинг гуриллаши, полапонларнинг чирқиллаши, одамларнинг ҳай-ҳайлаши. Олов атрофида эса ўзини ҳар томонга уриб, ота кабутар айланиб учарди. Бир пайт десанг, у ҳам ўзини ўт ичига отди ва қайтиб чиқмади. Бечора  кабутар ўзининг жуфтисиз, болаларисиз яшай олмаслигини билди шекилли. Қушларнинг овози эшитилмай қолди, юрагимда ўша аччиқ чирқиллаш, қушлар фарёди ҳалиям эшитилиб турибди. Мана меҳр, мана муҳаббат, мана жасорат. Шундай  кичкина жуссаси билан оиласи, болалари учун ўзларини қурбон қилишди-я! Баъзи бир одамлар шундай тинч замонда ҳам хотин, бола-чақасини хўрлаб, ташлаб кетишади, масъулият нималигини билишмайди. Қорним тўйди, қайғум кетди, деб тараллабедод қилишади. Мана болам, шуларни ўйлаб, хафа бўлиб ўтирибман. Ўзинг-чи, ишларингдан ортиб, ҳар қалай мени йўқлаб келибсан? Ишларинг жойидами?

Отамнинг бу ҳикояси мени лол қолдирди. Бўғзимга бир нима тиқилиб қолгандек эди. Бир нуқтага тикилиб, қотиб қолган эдим. Бемаъни ҳаётим кўз олдимдан ўтди-ю, отамга шоша-пиша жавоб бердим.

– Ҳа, ҳа, жойида. Шу, келинингиз дадамиздан хабар олиб келинг, деб қўярда-қўймай юборди. Келаси якшанба набирангизниям олиб келаман.

Уйга қайтар эканман, йўл ёқасида ёнган чинорга қараб оғир хўрсиниб қўйдим. У ердан ҳалиям қушларнинг чирқиллаши эшитилиб тургандек эди. Нима учундир уйга шошилардим. Хотинимни, ўғлимни бағримга босгим келарди.

Дилбар АЛЛАБЕРГАНОВА, 57-мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026