24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 11:59
Жамият 👁 249

ҲАЁТИМГА НУР БАХШ ЭТГАН УСТОЗ

ҲАЁТИМГА НУР БАХШ ЭТГАН УСТОЗ

Бундан  роппа-роса 55 йил муқаддам  кейинчалик бир умрлик устозим бўлиб қолган  Саъдулла ака Хўжаниёзов билан ўша пайтдаги "Амударё ҳақиқати" газетаси  таҳририятида илк бор учрашиб суҳбатлашганман. Ўшанда унинг мазкур газетада адабий ходим бўлиб ишлаётганига эндигина бир йилдан ошган бўлса-да, шу қисқа муддат ичида таҳририятда энг сермаҳсул, энг серғайрат ижодкор сифатида танилишга улгурган эди.

Муштарий сифатида мен ҳам “Амударё ҳақиқати” газетасининг ҳар бир сонини ва ғойибона устозим бўлиб қолган Саъдулла ака Хўжаниёзовнинг ижод маҳсулларини қунт билан ўқиб борардим. Айниқса, унинг шеърлари ва фардларини қайта-қайта ўқиб, завқ олардим. Ҳикояларидаги ҳаётий воқеалар ва фикрларидан баҳра олиб, ҳаётга теранроқ назар ташлашга, танқидий қарашга ўргана бошладим. Бу инсон хаёлимда давримизнинг илғор кишиси, қаҳрамони бўлиб гавдаланарди. Унинг шахсиятига бўлган қизиқишим тобора ортиб борарди.

Ниҳоят 1967 йилнинг ёзида устоз билан танишдим. Хонага кирганимда унинг иш столи жойлардаги муштарийлардан келган хатлар, ҳар хил ёзувлар битилган қоғозлар уюми ва бир неча китоблар билан тўла эди. Шунчалик банд бўлишига қарамай, у киши мен билан суҳбатлашишга вақт ажратди. Суҳбатимиз кўпроқ менинг нималарга қизиқишларим, орзуларим ҳақида бўлди. Ўқитувчи бўлишга қизиқишим, рассомчиликдан ҳам бирозгина хабарим борлигини айтиб, қоғозга жаҳондаги энг машҳур одамларнинг суратларини чизиб кўрсатдим. Ҳазилмиди, чинмиди ёки киноямиди буни англамадим, аммо "жуда қойиллатиб қўйдинг-ку", деганлари ҳамон эсимда. Илҳом келганда у-бу нарсалар ёзиб туришимни, китоб ўқиш, газета-журналларни қолдирмай мутолаа қилишга қизиқишимни ҳам айтиб ўтдим. Мароқли ўтган суҳбат, илк учрашув менинг кейинги ҳаёт йўлимни белгилаб берди.

Бу инсонга бўлган ҳавасим ва ҳурматим янада ошди, таҳририятга тез-тез бориш мен учун одатга айланди ва устоз маслаҳати билан кичик-кичик хабарлар,  мақолалар ёза бошладим.

Ҳалигача эсимда, овулимиз марказидаги ҳаммомнинг анча вақтдан буён ишламаётгани тўғрисида ёзган мақолам газетада босилгач, ҳаммом ишга туширилди. Ўша даврда танқидга, танқидий муносабатга жиддий эътибор берилар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, нуқсонлар, албатта, бартараф қилинарди.

Таҳририятда шу пайтларда мен каби ёшларга устозим С.Хўжаниёзов кўп нарсаларни ўргатиб, маслаҳат ва йўл-йўриқлар берар эди. Улар орасида ижодий иш борасида маълум даражада тажриба тўплаганлари ҳам, ижод йўлига энди кираётганлари ҳам бўларди. Биз ёш қаламкашлар барчамизнинг устозимизга айланган Саъдулла Хўжаниёзовнинг атрофида бирлашиб, катта жамоага айландик. Бу эса 1970 йил апрель ойида "Гулшан" ижодий тўгарагининг ташкил этилиши учун етарли замин бўлди. Устозимиз тўгаракни ташкил этишда бош-қош бўлди ва тўгарак ишларига раҳбарлик қилди.

У тўгаракка раҳбарлик қилиб, тўгарак аъзолари билан яккама-якка ишлашишни йўлга қўя олди. Ёш ижодкорларнинг ижодий қобилиятини ўстириш ва ривожлантириш устида жонбозлик кўрсатиб ишлади. Ойлар ва йиллар ўтиши билан бу жонкуярликлар ўз натижасини кўрсатди.

Ушбу тўгарак ўз даврида ёш қаламкашларнинг маънавий-маърифий ва ижодий юксалишига хизмат қилиб, ўзига хос ижодий мактаб вазифасини бажарди. Бу хайрли ишларнинг бошида барчамизнинг ардоқли устозимиз Саъдулла ака Хўжаниёзов туриб, йўлчи юлдуз каби ҳаёт йўлимизни ёритиб, нурафшон қилди. Менинг ҳам тўгаракдаги машғулотларда қаламим анча ўткирлашди ва фаол қатнашиб, ҳаётимга янги мазмун, янги йўналиш, янги нур бағишлади. Бунда ёш қаламкашларнинг жонкуяр ғамхўри ва фидойи мураббийси Саъдулла ака Хўжаниёзовнинг хизматлари беқиёс бўлди.

Меҳри дарё, қалби, бағри олам каби кенг, кўплаб шогирдлар етиштиришга ҳаракат қилган, отамиздек қадрдон, азиз устоз ва ҳақиқий дўст Саъдулла ака Хўжаниёзовдан бир умр миннатдорман. Устознинг саъй-ҳаракатлари ва холисона ёрдамлари туфайли 1978 йилдан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг Амударё туманидаги радиомухбири бўлиб ишладим.

Бу соҳада қирқ йилдан ортиқ меҳнат қилиб, устоз ишончини оқладим. Мана, бугун устозим ва дўстим Саъдулла ака Хўжаниёзов 80 ёшга тўлдилар. Ҳаётидаги донишмандлик пиллапоясида турган Устознинг давраси янги-янги шогирдлар билан янада тўлиб, устоз-шогирдлик мақоми боқий бўлсин. Ўзининг баёзларида, шеърлар ва ҳикояларида одамлар дарди, орзу ва армонларини, қувонч ва ташвишларини куйлаган хассос шоир ва журналист сифатида туман матбуоти тарихида ўзига хос нуфузга эга Устозга қутлуғ ва улуғ саксон ёшингиз муборак бўлсин, деймиз!

Қобул Шомуродов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026