24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 11:59
Жамият 👁 381

“Беш муҳим ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди

“Беш муҳим ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичи ғолиблари муносиб тақдирланди

Мавзуга оид фотогалерея

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда келажагимиз эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш муҳим ташаббус” доирасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

4 июнь куни Амударё туманининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги 2-сонли Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида “Беш муҳим ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичи якунланиши муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритган шижоатли ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев барча ёшларни “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг маҳалла, сектор ҳамда туман босқичларида муваффақиятли қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритгани билан самимий табриклади. Шунингдек, 17 та йўналишда ўтказилган беллашувлар, танловлар ва мусобақалар юқори савияда ташкил қилиниб, унда 27 минг дан ортиқ ёшлар фаол иштирок этишганини эътироф этиб ўтди.

Шундан сўнг, “Беш ташаббус олимпиадаси”да фаол қатнашган ва юқори натижаларга эришган ёшларни тақдирлаш жараёни бўлиб ўтди.

Маълумот учун айтиш керакки, тадбирларнинг туман босқичида 405 нафар ёшлар ғолиб ва совриндарлар қоторидан жой олиб, улар орасидан 1-ўринни қўлга киритган 144 нафар ёшлар ҳудудий босқичга йўлланма олдилар. Бугунги кунга қадар ҳудудий босқичнинг 4 та йўналиши бўйича якунига етган мусобақаларда 3 нафар ёшлар Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Хусусан, профессионал шахмат бўйича аёл-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Ўзбекистон маҳалласидан Райхона Шамуратова, “Ёш китобхон оила” танловида Дўрман овулидан Ўринбоевлар оиласи алоҳида эътирофга сазовардир.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш ва ўтказиш учун давлат бюджетидан ҳар йили 50 млрд. сўм миқдорда маблағ ажратилиши ёшларга берилаётган катта эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Шунингдек, “Беш ташаббус олимпиадаси” ҳамда бошқа махсус умумреспублика спорт мусобақалари давомида ғолиб ва совриндорларни тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва тренерлар малака аттестациясига жалб этилмаслиги ҳамда ва уларга тўғридан-тўғри малака тоифалари берилиши устоз ва мураббийларимиз учун ҳам катта имкониятдир.

Айтиш керакки, “Беш ташаббус” доирасида ўтказилаётган мусобақлар, танловлар ва беллашувлар зукко китобхонларни, маданият ва санъат соҳасининг етук вакилларини, ахборот технологиялари бўйича етакчи мутахассисларни ҳамда дунё тан олган спортчиларни кашф қилиш ва саралашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг туман босқичда фахрли 1-ўринни қўлга киритган интилувчан ўғил-қизларга кейинги босқичларда ҳам омад тилаймиз.

Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026