24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:43
Жамият 👁 210

“Профилактика инспекторининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорлиги”

“Профилактика инспекторининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик билан ҳамкорлиги”

Бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда, жиноятчиларни фош этишда ҳамда ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чораларини амалга оширишда жамоатчилик ёрдамидан кенг фойдаланиб, самарали натижаларга эришилмоқда. Бироқ шунга қарамай, республикамизда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликни ташкил этиш ва такомиллаштириш ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида долзарблигича қолмоқда.

2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонуни ва ушбу қонун ижроси бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидаларга асосан профилактика (катта) инспектори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилади:

– аҳоли, энг аввало ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган тадбирлар, ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш;

– ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ва ёшларни оммавий маданиятнинг салбий таъсирларидан ҳимоя қилиш; 

– оила-турмуш муносабатлари соҳасида ғайриижтимоий хулқатвор, қилмиш, турмуш тарзи ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

– маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида яраштириш, маърифат ва маънавият масалалари, хотин-қизлар билан ишлаш, вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари, экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссияларининг аъзоси сифатида иштирок этиш, шунингдек, бошқа йўналишлар бўйича комиссияларга улар ваколатлари доирасидаги масалаларни кўриб чиқишда кўмаклашиш;

– хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг олиб борилишида амалий ёрдам кўрсатиш;

– виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, фуқароларнинг диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқига риоя этилишини таъминлаш, рўйхатдан ўтмаган диний ташкилотлар фаолият кўрсатишининг, диний экстремизмнинг олдини олиш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик, шунингдек, уларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берган шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш; 

– озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган, шартли ҳукм қилинган, жазони ижро этиш муассасаларидан шартли озод этилган, маъмурий назорат ўрнатилган, профилактик ҳисобда турган ва бошқа шу каби шахсларнинг турмуш тарзини назорат қилиш, улар билан тарбиявий-профилактик ишларни олиб бориш;

– маҳаллада хавфсизликни таъминлаш мақсадида хонадонларга кириб чиқиб, фуқароларнинг оилавий турмуш тарзини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни тегишлилиги бўйича ҳал этиш чораларини кўриш;

– фуқароларга паспорт тизими қоидасига амал қилган ҳолда яшашлари шартлиги, доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан яшашларига йўл қўймаслик, хонадонларини ноқонуний равишда ижарага бермаслик юзасидан тушунтиришлар олиб бориш.

 

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 309-гурух курсанти Жумабаев.А.М.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026