24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:42
Жамият 👁 303

“Ҳуқуқбузарликларни олдини олишда профилактика инспекторининг миллий гвардия органлари билан ҳамкорлиги”

“Ҳуқуқбузарликларни олдини олишда профилактика инспекторининг миллий гвардия органлари билан ҳамкорлиги”

Профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини самарадорлигини янада ошириш кўп жиҳатдан таҳлил этилаётган соҳанинг ҳуқуқий, ташкилий-тактик ва моддий-техник таъминотигаоид асосларига бевосита боғлиқ. Бизнингча, ушбу соҳада амалиётда учраётган мазкур иккита йўналишдаги муаммо ва камчиликларни ҳал этиш фаолият самарадорлигини оширишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга доир муаммоларнинг ечими соҳани такомиллаштириш борасидаги энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Ўрганиш ва таҳлиллар шуни кўрсатадики, бугунги кунда профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятининг ҳуқуқий асослари ҳисобланган қонунлар ушбу соҳани бевосита тартибга солишга хизмат қилмасдан, балки бу борадаги айрим ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш билан чекланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида эса мазкур фаолиятнинг умумий қоидалари, асосий йўналишлари ва устувор вазифалари ҳамда субъектларнинг ҳуқуқий ҳолати белгиланган. Профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорлигини таъминлашга доир ички ишлар органлари фаолиятининг механизми эса Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган.

Фаолиятнинг такомиллашуви у амал қиладиган муҳитдаги қонунчиликнинг такомиллашув даражаси билан узвий боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, хусусан ҳозирги кунда соҳани тартибга солаётган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрнига мукаммал қонунларни яратиш мақсадга мувофиқдир.

Профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятининг ташкилий-тактик асосларига оид муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, соҳанинг ташкилий-тактик бошқарув фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, фаолиятни самарали ташкил этишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Хусусан, бу борда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини, жумладан, жўғрофий жойлашуви, аҳолиси, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, маданий, давлат аҳамиятига эга ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларининг мавжудлиги, жиноятчиликнинг кўрсаткичлари, содир этиш шакл ва усулларини инобатга олган ҳолда, профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича ҳар бир ҳудуднинг ўз моделини яратиш ва уни зарурий компьютер-таҳлил дастурий тизимлар билан таъминланиши, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашнинг куч ва воситаларини самарали тақсимлаш, уларни манёвр қилиш, хусусан қўшимча патруллик кучлари талаб қилинадиган жойларни аниқлашда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдиндан башорат қилиш имкониятини беради. Бинобарин, рус ҳуқуқшунос олими А. Федченко таъкидлаганидек, АҚШ ва Европанинг кўплаб мамлакатларида бундай жараёнлар нафақат бўлинмалар, балки тизим миқёсида максимал даражада компьютерлаштирилган. Ушбу компьютерлаштирилган тизим фаолиятни, айниқса, йирик шаҳарларда, самарали иш олиб боришнинг зарурий шарти ҳисобланади, чунки бу – хизмат кўрсатиш жой хусусиятини, ҳуқуқбузарликларнинг интенсивлигини талаб даражасида аниқлаш, кучлар ва воситалардан самарали фойдаланиш имконини беради.

Юқоридаги фикр ва мулоҳазаларга асосланган ҳолда шундай хулосага келиш мумкин: энг аввало, профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорликдаги фаолиятида амалга оширилган ислоҳотлар, жамиятдатинчлик ва осойишталикни самарали таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қолаверса давлат бошқаруви соҳасида ички ишлар органларининг роли ва мавқеининг юксалишига, фуқароларимизнинг тизимга нисбатан ишончи ва ҳурмати ошишига хизмат қилди; кейинги ўриндаёшларимизни маънавий таҳдидлардан асраш, уларнинг турли ёт ғоялар, диний ва мафкуравий ақидалар таъсирига берилишини олдини олиш, жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларнинг тарқалишига чек қўйиш орқали мамлакатда ички хавфсизликни кафолатлаш муаммолари тобора муҳим аҳамият касб этаётган ҳозирги мураккаб шароитда бу борадаги ислоҳотларни изчил давом эттириш талаб этилади; ва ниҳоятаҳоли турар жойларида профилактика инспекторларининг Миллий Гвардия органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида дунёнинг ҳар бир давлатида, айниқса ривожланган мамлакатларда ўзига хос тажриба шаклланган бўлиб, уларнинг илғор ютуқлари, иш усуллари ва шаклларини ўрганиш асосида, миллий қонунчилигимиз ва уни қўллаш амалиётига жорий этиб бориш ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда уларни бошқаришни такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

Жумабаев.Э.А.

ИИВ Академияси 3-ўқув курси 309-гурух курсанти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026