21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:58
Жамият 👁 278

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими фаолияти ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди

Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими фаолияти ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди

21 июнь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи Раҳима Мирхаликова, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлими мутахассиси Гулжамила Асқарова, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Раиси ўринбосари Гулжон Холмуратова, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова шунингдек, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаев очди ва олиб борди.

Йиғилишда Раҳима Мирхаликова Қўмитанинг фаолиятига доир янгиликлар ҳақида маълумот бериб, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги “Аёлларни реаблитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро маркази”да бўлиб, марказда яратилган шарт-шароитлар ҳамда марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, марказда аёллар учун ташкил этилган психологик тренингда қатнашиб, психологик ёрдамга муҳтож аёллар учун марказда психолог лавозими жорий қилиниши лозимлиги бўйича ўз таклифларини билдириб ўтишди.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ вакиллари Амударё тумани хотин-қизлар тадбиркорлик марказида ташкил этилган касбга ўқитиш курслари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 Тадбиркорлик марказида ишсиз, қолаверса, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишни истаган аёл-қизлар тикувчилик, саватчилик ҳамда ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида касбга ўқитилиб, келгусида ўз иш фаолиятларини йўлга қўйишлари учун барча турдаги ёрдамлар кўрсатилади.

Бу орқали аёл-қизларнинг бандлиги таъминланибгина қолмасдан, юқори даромад манбаига ҳам эга бўладилар.

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари Гулзор маҳалласи, Чойкўл ҳамда Қипчоқ овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаолларининг иш фаолиятлари билан яқиндан танишишди.

Суҳбат давомида фаоллар томонидан ажримларнинг олдини олиш ва ажрим ёқасидаги оилалар билан ишлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.

Шунингдек, фаолларга оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирларини мунтазам ўтказиш лозимлиги бўйича таклиф ҳамда тавсиялар бериб ўтилди.

Бугунги кунда аёл-қизларга қаратилаётган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юксалган. Шу нуқтаи назардан, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизлар фаоллиги ва ролини оширишда, уларни ижтимоий-иқтисодий томондан ҳимоя қилишда кенг миқёсдаги ислоҳотлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026