24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:41
Жамият 👁 704

ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ 11 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ 11 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Навоий номли маҳаллада туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумларни муддатидан илгари жазодан озод қилишга доир иш Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди томонидан сайёр тартибда кўриб чиқилди.                      
Шу йил 23 июнь куни фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган мазкур суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди масъуллари, Амударё туман прокурори ёрдамчиси Санжар Холмурадов, туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи катта инспектори Руслан Искандаровлар қатнашишди.
Сайёр судда масъуллар сўнгги йилларда мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва ижтимоий мослаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани хусусида сўз юритдилар. Шунингдек, туманда ҳам ички ишлар органлари Пробация гуруҳи назорати остидаги озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқишга ва ишга жойлаштириш, назорат остидагиларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, энг асосийси, шахсни  тарбиялаш кабилар борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, Амударё тумани ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан 11 нафар маҳкумга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Суд давомида Пробация ҳисобида турган маҳкумлардан бирининг илгари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддасида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани, жазонинг ўталмаган 3 йил 5 ойдан зиёд муддати 20 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилгани, қурилиш ташкилотларидан бирида ишчи бўлиб ишлаётгани, шу кунга қадар жазони ўташ тартиб ва қоидаларига тўлиқ амал қилиб келаётгани маълум қилинди. Худди шу модданинг 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилгани учун 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилган 3 нафар маҳкумнинг ҳам тегишли тартиб-қоидаларга риоя қилиб келаётгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, маҳкумлардан яна 2 нафари Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси билан жазога тортилгани, 3 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил муддатга 20 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судлангани, оилавий корхоналардан бирида автомобиль ювувчи, ишчи бўлиб ишлаб келаётгани айтилди.
Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 118-моддаси 2-қисмига кўра жазога тортилган 2 нафар, 168-моддаси 2-қисмига кўра 1 нафар маҳкум, 131-моддаси 2-қисмига кўра жазосини ўтаётган  1 нафар маҳкумаларнинг ҳам ҳозирда ўзининг хулқ-атвори, ҳатти-ҳаракатлари билан тўлиқ тузалиш йўлига ўтганлиги, тўғри ҳаёт тарзига амал қилиб, соғлом муҳитда яшаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Суд иши давомида томонларнинг фикрлари тингланиб, иш материаллари билан таққосланиб кўрилди. Иш якунида ушбу маҳкумлар жазони ўташ тартиб-қоидаларига амал қилиб, суд томонидан зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажаргани ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани учун ўталмаган жазо муддатидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Уларга доим тўғри яшашга одатланиш лозимлиги, жамоат жойларида ахлоқ-одоб қоидаларига амал қилиши, жиноят йўлига энди кирмаслик кераклиги,  тушунтирилди.
Шунингдек, қилмишига яраша суд ҳукмига кўра берилган жазони ўташдан бўйин товлаб келганлиги учун 1 нафар маҳкумга нисбатан белгиланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси оғирроқ турдаги, яъни озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

А.Кощанов, Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026