22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 07:20
Жамият 👁 338

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг уйлари таъмирлаб берилмоқда

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг уйлари таъмирлаб берилмоқда

Айни кунларда бутун Республикамиз бўйлаб “Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизлар билан ишлаш тизимининг 3-босқичи давом этмоқда. 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари жорий йил 10 февраль кунида ниҳоясига етказилган эди. Ушбу босқичда аёл-қизларнинг муаммолари қайтадан ўрганилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган биронта ҳам хотин-қиз эътибордан четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор берилди.

 Бугунги кунда Амударё туманида кам таъминланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини “маҳаллабай” ўрганиш ва ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Аёллар дафтари”га киритилган уй-жойга муҳтож, боқувчисини йўқотган аёлларга арзон-уй жойлар узоқ муддатга имтиёзли кредит эвазига берилмоқда. Шунингдек, уйи таъмирталаб аҳволга келиб қолган, кам таъминланган, ногиронлиги бўлган аёлларнинг уйлари таъмирлаб берилмоқда.

Яқинда тумандаги 2-сектор раҳбари − туман прокурори Азиз Рўзметов сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар ҳолидан хабар олиб, уй-жойларнинг таъмирланиш жараёнларини кўздан кечирди.

Жумладан, туман прокурори Фаровон, Беш овул, Аёқчи ва Дўстлик маҳаллалари, Қиличбой ва Ўрта қалъа овулларида истиқомат қилувчи аёлларнинг уйларини таъмирлаш ишлари жадал олиб борилаётганининг гувоҳи бўлди.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, 3-босқич “Аёллар дафтари”га бандлиги таъминланмаган, аммо ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, боқувчиси вафот этган ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган, руҳий касалликка чалинган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, боқувчиси бедарак йўқолган ҳамда никоҳи бекор қилинган ёлғиз аёллар, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига, уй-жойга муҳтож, нотурар жойларда истиқомат қилаётган ва қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандини тарбиялаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган.

Қолаверса, “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими қошида турли соҳа вакилларидан иборат штаб ташкил қилинган.

Штаб аъзолари ўзларига бириктирлган маҳалларда бўлиб, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилишда фаоллик кўрсатмоқдалар. Ундан ташқари, маҳаллаларда янгидан иш бошлаган хотин-қизлар фаоли сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиб, маҳалладаги аёл-қизларнинг муаммоларини ижобий ҳал этишда тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Аёл – жамият устуни. Унинг жамиятдаги мавқеъини мустаҳкамлаш, қобилиятини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади. “Аёллар дафтари”да турган эҳтиёжманд аёл-қизларнинг уй-жойларини таъмирлаш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлардан ҳам аёлни рози қилишдек эзгу мақсад кўзланган. Зеро, аёл ўтаётган ҳар бир кунидан рози бўлиб, эртанги кунига ишонч билан яшаса, соғлом ва баркамол авлодни дунёга келтиради. Соғлом ва баркамол, маънан етук авлодлар эса жонажон Ўзбекистонимизнинг келажагидир.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026