21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 04:39
Фан ва таълим 👁 375

АМАЛИЁТЧИ ПСИХОЛОГЛАР УЧУН АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

АМАЛИЁТЧИ ПСИХОЛОГЛАР УЧУН АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя  қилиш, муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш, қизларнинг соғлом, илмли, интеллектуал салоҳиятли бўлиб камолга етишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширмоқда.

Ушбу  механизмнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонун хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларида ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Шунингдек, соҳадаги муносабатларни тартибга солишни, тазйиқлар, зўравонликлардан жабрланганларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашни ҳам ўз ичига олган. Соҳага доир бошқада кўпгина меъёрий ҳужжатларда аёл-қизларнинг яшаш, ишлаш, таълим олиш, фаровон турмуш кечиришини таъминлаш кўзда тутилган.

Хўш, аҳоли булардан тўла хабардорми?

Шу масалада ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 5 октябрь куни Амударё туманидаги 16-сонли мактабда “Хотин-қизлар ўртасида гендер зўравонликнинг олдини олиш” мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда туман Халқ таълими бўлими методист психологлари Татьяна Пирлепесова, Нурбек Сейтбоев, шунингдек туманимизнинг 49 та овул ва маҳаллаларига бириктирилган амалиётчи психологлар иштирок этдилар.

Семинарда тренер психологлар – 3-сонли мактабнинг амалиётчи-психологи Алмагул Бекмуродова, 58-сонли мактаб амалиётчи психологи Симбат Пирназаровалар гендер зўравонликнинг ўзи нима эканлиги , унинг ижтимоий хавфи хусусида маъруза қилдилар.

Шунингдек, гендер зўравонликни бошидан кечирган жабрланувчига ёрдам бериш, уларга кўрсатиладиган хизматлар махфийлиги кафолатини  таъминлаш, хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида уларга психологик ёрдам кўрсатиш усуллари тренинг машғулотлари ва ўйинлар орқали ифодалаб тушунтирилди.

Гендер зўравонликка учраган жабрланувчидаги кузатиладиган психологок ҳолатлар, хусусан умидсизлик, ғазаб, чорасизликдан сиқилиш, ҳолсизлик, доимий хавфдан қўрқув, ўзини ёлғиз ҳис этиш, ўзига нисбатан ишончсизлик каби ҳолатдаги аёл-қизлар билан суҳбатлар олиб бориш йўл-йўриқлари хусусида кўрсатмалар берилди.

Тадбир туманимиз овул ва маҳаллаларида фаолият юритаётган амалиётчи психологларга ўз ҳудудларидаги гендер зўравонликка учраган аёл-қизларнинг психологик ҳолатини чуқур ҳис этиш, уларнинг шахсини ўрганиш, суҳбат ўтказиш давомида жабрланувчи билан қандай муносабатда бўлиш кўникмаларига эга бўлишига ёрдам берди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган масалалар, саволлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026