24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 06:37
Жамият 👁 275

НАФСИГА ЭРГАШИБ…

НАФСИГА ЭРГАШИБ…

Мансаб – инсонни ўзгартиради, уни ё ориятли, имонли, мард ва виждонли одамга айлантиради ёки манфаат ва нафс қули қилиб қўяди. Буни ортиқча шарҳ ва изоҳларсиз ҳам ҳаммамиз яхши биламиз. Мансабдор шахс юқоридаги биринчи тоифага мансуб бўлса, яхши, жамиятга фойда, яқинларига раҳмат, олқиш келтиради. Агар иккинчи тоифага мансуб бўлса-чи?

Амударё туманидаги мактабгача таълим-тарбия муассасаларидан бирида раҳбар сифатида фаолият олиб борувчи Баҳрихон (исм-шарифи ўзгартирилди)  Баҳодирова иккинчи тоифага мансуб мансабдор бўлиб чиқди. Болалар муассаси директори, қолаверса, шириндан-шакар фарзандларнинг онаси бўлатуриб, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мулкига, аслида болалар ҳақига хиёнат қилди. Ўзи раҳбарлик қилаётган мактабгача таълим ташкилотининг ишчилар рўйхатига, аниқроғи иш ҳақлари ҳисобланадиган табелга мавсумий ўтёқар сифатида яқин қариндошининг исм-фамилиясини киритиб қўйди:

-Ким билиб ўтирибди, - ўйлади у қилаётган ишининг ноқонуний эканлигини билса-да, - бор-йўғи 2-3 ой ўтиб кетади, ҳужжатларни ўзим ушлаб, ўзим тутсам, ким текшириб ўтирибди.

Аммо Баҳрихоннинг ўйлагани бўлмади, давлат мулкининг дахлсизлигини назорат қилувчи ташкилотлар унинг “режа”сини  чиппакка чиқаришди.

МТТда давлат мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик тўғрисида Амударё туман прокуратурасига келиб тушган аризага кўра ўтказилган текширувда Баҳри Баҳодирова томонидан ЎзМЖтКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилгани, у ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб, 2022 йилнинг январь ва февраль ойларида яқин қариндошини МТТга ўтёқар сифатида мавсумий ишга қабул қилиб, унинг номига 1 400 000 (бир миллион тўрт юз минг) сўм миқдорида иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний равишда ўзи ўзлаштириб юборганлиги аниқланди.

Баҳри Баҳодирова қаршисига ЎзМЖтКнинг тегишли моддалари бўйича маъмурий иш очилиб, мазкур иш 2022 йил 4 октябрь санасида Жиноят ишлари бўйича Амударё туман судида кўриб чиқилди.

Иш бўйича жавобгар Б.Баҳодированинг ўз қилмишидан пушаймон бўлиб берган иқрорномаси ва гувоҳларнинг кўрсатмалари атрофлича муҳокама этилиб, Б.Баҳодирова ЎзМЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жазога тортилди ва давлатга етказган 1 400 000 сўм миқдоридаги моддий зарар  Б.Баҳодирова ҳисобидан ундириб олиниб, БҲМнинг 1 (бир) баравари миқдорида (300 000) сўм жарима жазосига ҳукм қилинди.

Хулоса шуки, инсоннинг энг ёқимли дўсти ҳам, энг ёқимсиз дўсти ҳам нафс, дейдилар. Қанчалик ёқимли бўлмасин, нафс инсонни ҳалокат ёқасига  олиб боради ва қанчалик ёқимсиз бўлса-да ортидан эргашаверган инсонни ўз нафси қулига айлантиради ва эларо бадном қилади. Нафс балосидан асрасин, деганлари шу-да.

Ж.ЎРАЗБОЕВ, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026