20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 23:54
Адабиёт 👁 317

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Қорли лаҳзалар

Ёритади тунни фалак узра ой,

Сукунат ҳукмрон бўлган кўчада.

Сувлар ҳам музлаган ҳаттоки сойда,

Қиш...

Бу кўзларимнинг гўё ичида.

 

Яланғоч аҳволда турар дарахтлар,

Манзара ўзгача, кумуш либосда.

Мен сени учратган ўша вақтларда,

Минг хаёл сургандим нўхатдай бошда.

 

Қиш...

Эслатар менга ширин ўтмишни,

Қорли лаҳзаларим ўчмас ёдимдан.

Ҳаммадан қаттиқроқ севганман қишни,

Муҳрланиб қолган қиш ҳаётимда.

 

Қиш эслатар менга ширин ўтмишни...

Суннатулла Аҳмаджон.

 

Устозим

Қуллуқ, дейман доимо,

Менинг азиз устозим.

Ўргатар ўқиш, ёзиш,

Меҳрибоним устозим.

 

Юзларидан гўёки,

Нур сочилар офтобдек.

Ҳар ўқувчи кўнглига,

Йўл топади устозим.

М.ЙўлдОшева,

83-мактаб ўқувчиси.

 

Ука

Ука, десам келади,

Мен не десам қилади.

Мени яхши кўради,

Укажоним менинг.

 

Йиқилсанг-да, тур ука,

Қоқилсанг-да, юр ука.

Асло эмассан якка,

Укажоним менинг.

 

Доимо ғолиб бўлгин,

Ҳар кун олдинга юргин.

Кўп китоблар ўқигин,

Укажоним менинг.

Сардорбек Кенжабоев.

 

Омонат

Жар устида турибди дунё,

Қучоғида не бир синоат.

Қайтиб келмас мозийлар аро,

Бахт – омонат, қайғу – омонат.

 

Оиланинг буюк давлати,

Қадри баланд ота – омонат.

Жаннатларнинг ягона гули,

Бир фаришта она – омонат.

 

Қувончингга бўлғучи дилдош,

Яқинларинг сенга омонат.

Йўлларингда энг яхши йўлдош,

Дўст аталган бойлик – омонат.

 

Оққан дарё умрингга қиёс,

Ардоқласанг бўлар саломат.

Гўзал кунлар, таърифларга мос,

Ёшлик деган неъмат омонат.

Шоира ГУЛМОНОВА,

87-мактаб ўқувчиси.

 

Зиёкорим

Бизга билим ўргатган ,

Қалам тутқазиб қўлга.

Сўзлаб одоб-ахлоқдан,

Бошлаган ёруғ йўлга.

Зиё нурин таратган,

Кўнглимиз шод айлаган.

Тилаб энг баланд парвоз.

Дунёни англатган Устоз!

Лобарой Олимбоева,

 57-мактаб ўқувчиси.

 

ҚИШ

Қиш бағрида ўйнаймиз,

Ўйнаб, сира тўймаймиз.

Янги йилнинг завқини,

Юракларга жойлаймиз.

 

Оппоқ қор оғушида,

Юртнинг қорли қишида.

Бетакрор синоат бор,

Оқ кўрпа – кумушида.

Машҳура Ражабова,

82-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026