24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 04:05
Жамият 👁 297

ЭТ БИЛАН ТИРНОҚ ХАЛҚЛАРМИЗ

ЭТ БИЛАН ТИРНОҚ ХАЛҚЛАРМИЗ

Халқимиз ҳаётига гўзаллик, файз бағишловчи анъаналар кўп. Миллий-тарихий мезонларимизни ўзида мужассам этган бундай анъаналар кўп миллатли мамлакатимиз халқлари учун интеллектуал мулк сифатида жуда қадрли. 2017 йилдан бери янгидан ҳаётимизга кириб келган яна бир анъана – бу ҳар йилнинг якунида  Президентимизнинг Олий Мажлисга, халқимизга Мурожаатномасидир. Мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим сиёсий воқеа бўлган Мурожаатномада тарихга айланаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар ўз аксини топгани учун бу муҳим тадбирни ҳар биримиз ҳаяжон билан кутамиз.

Бу йилги Мурожаатномада Президентимиз якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлганини таъкидларкан, барча соҳаларда эришилган ютуқ ва камчиликларни бирма-бир тилга олиб ўтдилар. Айниқса, глобаллашув жараёнида халқаро муносабатларнинг чигаллашиб, ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиб бораётгани “барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солмоқда”, - деди Президентимиз.

Шунингдек, мафкуравий хуружлар оқибатида Қорақалпоғистонда шу йил ёз ойида содир бўлган нохуш воқеалар бутун эл-юртимиз учун қаттиқ қайғу, ташвиш олиб келганига алоҳида тўхталди.

“Қорақалпоғистоннинг ютуғи – бутун Ўзбекистоннинг ютуғи, Қорақалпоғистоннинг ташвиши – бутун Ўзбекистоннинг ташвиши”, - деган ғоя доимий ҳаракат дастури бўлиб қолишини алоҳида қайд этдилар.

Ҳақиқатан ҳам минг йиллар давомида  эт билан тирноқ каби ажралмас қон-қариндош халқлар – ўзбек билан қорақалпоқни бирини-биридан ажратаман, деганлар янглишадилар. Чунки Ўзбекистоннинг қайси тумани ёки вилоятига борманг, ҳар ўзбекнинг бир қорақалпоқ қондоши, ҳар битта қорақалпоқнинг бир ўзбек қариндоши ва қурдоши бор. Бирининг отаси ёки онаси, яна бирларининг энаси ва момоси қорақалпоқ, ё ўзбек бўлган бу бағрикенг, ўзаро аҳил-иноқ, тотув икки миллатга бугун можаро эмас, тинчлик, хотиржамлик, фаровон ҳаёт керак. Президентимиз айтганларидай: “бу икки халқнинг эзгу мақсади – биргаликда меҳнат қилиб, Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир”.

Мен Президентимизнинг Қорақалпоғистоннинг бугуни, келажаги ва эт билан тирноқ каби ажралмас миллатлар дўстлиги ҳақидаги сўзларини ҳаяжон билан тингларканман, кўз ўнгимда кун сайин ўзгариб, янгиланиб бораётган Қорақалпоғистоннинг энг олис туман ва қишлоқлари, бу ўзгаришлардан, ўз  ҳаётларига кириб келаётган янгиланишлар, фаровонликдан рози қорақалпоқ дўстларим, уларнинг тўкин-сочин ҳаёти гавдаланди. Ана шу тўкисликда фарзандлари, неваралари билан тонгларни хотиржам, осуда қаршилаётган халқ учун тинчлик неъматидан бошқа яна нима керак? Ҳеч нарса! Чунки, тинчлик ҳоким бўлган жойда тараққиёт бор, янгиланиш бор. Тараққиёт эса ҳар қандай халқни маънан юксалтиради. Маънавияти юксак халқни эса ҳеч қандай куч енга олмайди. Бугунги Қорақалпоғистон халқи – биз ана шундай маънавий юксаклик сари қадам қўяётган, Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишга қодир кучли халқмиз. Кўпмиллатли Янги Ўзбекистоннинг энг теран, метин ва мустаҳкам илдизимиз.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026