21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 02:18
Сиёсат 👁 330

САЙЁР ҚАБУЛДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

САЙЁР ҚАБУЛДА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган чақириқ турмушимизнинг барча соҳаларида ҳам ўз ифодасини топмоқда, барча давлат идоралари халқимизнинг оғирини енгил қилишга баҳоли қудрат ҳисса қўшаётир.

Айниқса Президентнинг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ аҳоли ва давлат органлари ўртасида очиқ мулоқот йўлга қўйилиб, долзарб муаммолар тилга олинмоқда ва бу муаммолар ижобий ҳал этилмоқда.

12 январь куни Манғит шаҳрининг Фаровон маҳалласида 2-сектор масъуллари томонидан ўтказилган сайёр қабулда ҳам маҳалла аҳолиси турмушидаги кўпгина муаммолар жойида ечилди.

Сайёр қабулда туман прокурори катта ёрдамчиси Аббос Ниязимбетов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, Фаровон маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари ва бир гуруҳ ёшлар иштирок этдилар.

Сайёр қабулда дастлаб иштирокчиларга ҳукуматимизнинг аҳоли турмуши фаровонлигини, сифатини ошириш борасида олиб бораётган ишлар, бу борада қабул қилинаётган қарорлар ҳақида қисқача тушунтириш берилди.

2-сектор ҳудудига кирувчи ушбу маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш сектор масъулларининг доимий эътиборида эканлиги таъкидланди.

Шундан сўнг аҳоли мурожаатлари тингланди. Фуқаролардан 1 нафари ҳарбий сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш бадалини қоплаб бериш, 1 нафари замонавий касб эгаллаши учун ўқув курси харажатларини, 4 нафари олийгоҳ тўлов шартнома пулларини тўлаб бериш, 2 нафари даволаниши учун моддий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилдилар.

Шунингдек сайёр қабулда иштирок этган бир фуқаро сартарошлик йўналишида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун субсидия асосида асбоб-ускуна, жиҳозлар олиб беришда ёрдам сўради. Аҳолидан 3-Яккатут кўчасига оқар сув келишини яхшилашда, Ватанпарвар кўчасига янги трансформатор ўрнатишда ёрдам беришни ҳамда “Аёллар дафтари”га киритишни сўраган мурожаатлар ҳам бўлди.

Ушбу мурожаатларнинг айримлари сектор масъуллари томонидан ижобий ҳал этилди, айримларига аниқ ва батафсил тушунтиришлар берилди, айримлари юзасидан тегишли масъул ходимларга топшириқлар берилиб, ижроси учун муддат белгиланди.

Сайёр қабулга ташриф буюрган аҳолига маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова ва ёшлар етакчиси Шоҳруҳ Рўзметовлар тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, оилада ўз-ўзини банд қилиш учун кредит олиш тартибларини батафсил тушунтирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026