24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 02:38
Жамият 👁 294

ДОНИЁР ШАҲАРЧА ЁШЛАРИ БИЛАН ҲАМКОР, ҲАМҚАДАМ

ДОНИЁР ШАҲАРЧА ЁШЛАРИ БИЛАН ҲАМКОР, ҲАМҚАДАМ

Ҳар қандай давлатнинг келажаги ёш авлод таълим-тарбияси билан чамбарчас боғлиқ. Чунки ёшлар эртаги кун эгаларидир.

Мамлакатимизда шу боисдан ҳам ўсиб келаётган ёш авлодни маънавиятли, маърифатли, юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказишга улкан эътибор қаратилмоқда. Президентнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтаришга асос бўлаётир.

Қарорга мувофиқ ҳар бир овул, маҳалла, шаҳарчада фаолият бошлаган ёшлар етакчилари ўз ҳудудида ёшлар сиёсатини самарали амалга оширмоқда. Улар “Ёшлар баланси”ни шакллантириб, бу ҳақдаги  маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали”га киритиб боради.

Ёшлар етакчиларига ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларни яхши йўлга қўйиш, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож ёшларни “Бир нуроний ўн ёшга масъул” лойиҳаси орқали ва бошқада таъсир чоралари орқали тарбиялаш ҳамда жамиятга фаол аралашувига эришиш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида китобхонликка, санъатга, ахборот-технологияларини пухта эгаллашга, касб-ҳунар ўрганишга кенг жалб этишдек масъулиятли вазифалар юкланган.

Туманимизнинг Қипчоқ шаҳарчаси ёшлар етакчиси Дониёр Ваисов ушбу лавозимга тайинланганидан бери ўз хизмат вазифасини сидқидилдан адо этишга ҳаракат қилаяпти. Ҳудудда 502 хонадонда 2606 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шуларнинг 718 нафарини 14-30 ёшдагилар ташкил этади.

Шаҳарча фуқаролар йиғини масъуллари билан биргаликда ўтказилган хатлов натижаларига кўра, 2022 йил бошида 21 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилди. Шаҳарча ёшлар етакчиси  тавсиясига кўра, уларга зарур ёрдамлар кўрсатилди ва дафтардан чиқарилди. Уларнинг 6 нафарига имтиёзли фоизларда кредит ажратилди ва ўз-ўзини банд қилишига эришилди, 1 нафари ишга жойлаштирилди, 4 нафар олийгоҳ талабаларининг тўлов шартнома пуллари тўлаб берилди, 2 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқув бадали, 1 нафарининг сафарбарлик чақирув резервида хизмат қилиш бадали, икки нафарининг замонавий касбга ўқиш бадали тўлаб берилди, 4 нафарига субсидия асосида тикув машинаси берилди, 1 нафарининг даволаниш харажатлари қоплаб берилди.

Жорий йилда ҳам ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятли бўлиб вояга етишига кўмаклашиш мақсадида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказди. Умуман, шаҳарча ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ва мақсадли ўтказишлари учун турли миллий спорт ўйинлари, ёшлар фестиваллари ва бошқада маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Бунда ёшлар етакчисига фаол ёшлар, ҳудуддаги умумий ўрта таълим, мактабгача таълим ташкилотлари ёш кадрлари яқин ҳамкор, кўмакчи бўлишаяпти. Ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган, маънавий кўмакка муҳтож ёшлар билан ишлашишда эса “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги улкан ҳаётий тажрибага эга пир-у бадавлат онахонлар, отахонлар билан ўрнатилган ҳамкорлик самарали натижалар бераяпти.

Қувонарлиси, шаҳарча ёшлари қизиқувчан, интилувчан, барчасининг ҳам ўз ҳаётий режалари, орзулари бор. Етакчи Дониёр Ваисов улар билан доимо ҳамнафас, ҳамқадам.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026