21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 15:20
Адабиёт 👁 351

Жайхун Илҳомлари

Жайхун Илҳомлари

Оила – муқаддас

Оилада кам-кўстлик бўларкан, лекин,

Бир кун жанжал бўлса, қирқ кун бегона.

Қуёши чароғон юртимда, билинг,

Оила – муқаддас, Ватан – ягона!

 

Кичкина мамлакат қонуни, муҳри,

Подшоҳи, навкари – ота ва она.

Диллардан кетмагай муҳаббат меҳри,

Оила – муқаддас, Ватан – ягона!

 

Аҳил оилага олис самодан,

Ҳавас-ла боқаркан ўзга сайёра.

Орзулар лочини ўтса ҳам ойдан,

Оила – муқаддас, Ватан – ягона!

 

Шу азиз тупроғим юзида, ана,

Марварид шодаси қилар тарона.

О, бундай обод юрт қайда бор яна,

Оила – муқаддас, Ватан – ягона!

 

Келажак эгаси – ўғил-қизларим,

Олий даргоҳларда бугун талаба.

Фарзандлар камолин кўражак юртим,

Оила – муқаддас, Ватан – ягона!

Одил ШОМУРОДОВ.

 

Ҳамма нарса ўткинчи

бу дунёда

Яхшилик қил, қўлдан келса одамга,

Давлат келса, айланмагин ёмонга.

Йўлдош бўлма, ақли йўқ бир нодонга,

Ҳамма нарса ўткинчи бу дунёда.

 

Сақлагин сен яхшиликни ҳар онда,

Оқил бўлсанг ризо ота-онанг-да.

Кир бўлмасин асло кўнгил хонанг-да,

Ҳамма нарса ўткинчи бу дунёда.

 

Бир кун кетар қазо етса одам-да,

Ўйламайди, буни кўплар чамамда.

Тузалади, юракдаги яранг-да,

Ҳамма нарса ўткинчи бу дунёда.

 

Яхши ният қилсанг яхши саҳарда,

Биров ҳақин солма асло қозонга.

Яхши одам қўл урмайди ҳаромга,

Ҳамма нарса ўткинчи бу дунёда.

 

Отга минсанг, қолма бирдан ўзгариб,

Тойиб кетма ваъдаларни зўр бериб.

Яхши-ёмон фарқланади кун келиб,

Ҳамма нарса ўткинчи бу дунёда.

 

Инсон адашади, қоқилар оёқ,

Бироқ ёлғон айтиш баридан уят.

Бир-бировдан асло эмасдир зиёд,

Ҳамма нарса ўткинчи бу дунёда.

Ангсатбай ҚАРАЖАНОВ, ҳуқуқшунос.

Қорақалпоқ тилидан Ойгул Ражабова таржимаси.

 

Умид

Мен тингладим қалбим айтган буйруғин,

Мен ўйладим бахтни митти бу бошда.

Дунё бозоридан бироз олиб тин,

Ҳаётим куйладим ўн саккиз ёшда.

 

Қишлоқни тарк этиб, орзулар томон,

Бир қадам ташладим, қараб олдинга.

Дилимда жароҳат битмади ҳамон,

Бахтли лаҳзаларим ҳали олдинда.

 

Кетяпман эргашиб зиё йўлидан,

Зулматни ўғирди қуёшли само.

Минг йиллар шамолнинг тутиб қўлидан,

Фалакда бўламан учиб мен – ҳаво.

 

Изладим, мадорим етганча меҳр,

Топдим, ўзга яқин, азиз одамдан.

Аллоҳни осмондай севаман ахир,

Нур тушар йўлимга кичкина шамдан.

 

Бахтли лаҳзаларим ҳали олдинда...

Суннатулла Аҳмаджон.

Ватанни эъзозланг!

Эъзозлайлик ўтган ҳар кунни,

Тинчликда ўтган дамни.

Ва қадрлаб азиз одамни,

Ардоқлайлик она Ватанни.

        

Маҳаллалар обод, саришта,

Неча миллат яшайди иноқ.

Ҳар кун ўтар тинч-осойишта,

Ўзбекистон осмони порлоқ.

 

Тупроғини эъзозласак кам,

Қанча меҳр берсак ҳамки кам.

Ватанини ардоқлаётган,

Фарзандидан миннатдор Ватан.

Шоҳруҳ ФАЙЗУЛЛАЕВ,

21-мактаб ўқувчиси.

 

"Мен дадамга ўхшамайман"

(Эр-хотин ажрашди,

гўдак етим қолди...)

Мурғак қалбим парчалаб,

Ярим кўнглим тимдалаб,

Билмам, кимдан ўпкалаб,

Дадам бизни ташлаб кетди.

 

Болалигим жиловланди,

Шодлик уйим ҳам бузилди.

Онажоним кўп эзилди,

Дадам бизни ташлаб кетди.

 

Укам ҳали жуда ёш-да,

Эслолмайди ўнг-у тушда.

Ўйинқароқ бир бола-да,

Дадам бизни ташлаб кетди.

 

Эҳ дадалар, сиз дадалар,

Бизга керак лаҳзалар –

Болаликнинг кўчаларин,

Бегона қилган дадалар.

 

Катта бўлсам ўзим асло,

Мен дадамга ўхшамайман,

Унга ўхшаб хиёнатнинг,

Кўчасидан ҳеч юрмайман.

 

Тунда онам юм-юм йиғлар,

Ухланглар, деб бизга қарар.

Жажжи юрагим эзилар,

Дадам бизни ташлаб кетди.

 

Ўртоқларим кўп камситар,

Ташландиқ деб ерга урар.

Бигиз қилиб бармоғини,

Дадаси йўқ, деб кўрсатар.

 

Кўзгусига қараб олиб,

Йиғлаяпти бир кун онам.

"Хунукманми, шунча, - дея, –

Кўзларимга тордир олам..."

 

Мен эшикнинг тирқишидан,

Мўраладим секин аранг.

Оёқ-қўлим жонсиз бўлиб,

Пичирладим: "гўзал онам".

 

Етимликнинг кўчасида,

Дилим менинг озорланди.

Ўсдим онам елкасида,

Дадам бизни ташлаб кетди...

Зуҳра Аҳмедова.

 

Оқибат

Муваффақиятга эришса одам,

"Ўзгарибсан", деб тан олмайди.

Лек орқага ташласанг қадам,

"Энди дўстим ҳолинг вой", дейди.

Гар кўксингга текканда шамол,

Парвонадир, сенга улар.

Мушкулингни кўрсалар дарҳол,

Юзи хомуш, ичида кулар.

Йилда бир бор йўқламай туриб,

Оқибатдан эртаклар ясар!

Хоҳ ўсарсан, хоҳ қуларсан!?

Нима бўлса, ўзинг кўрарсан.

Шу кетишда кетса оқибат,

Мурдангни ҳам ўзинг кўмарсан...

Мансурбек Олламберганов,

ТДТУ талабаси.

 

Эъзозахон синглимга

Менинг жажжи синглим бор,

Хумор кўз, қоши ёйим.

Гўзалликда беғубор,

Сингилжоним мулойим.

 

Унга тенг кела олмас,

Дунёларнинг гўзали.

Тиши дур, мисли олмос,

Нур сочади юзлари.

Ҳабиба ФарҳОдова,

21-мактаб ўқувчиси.

 

Келинни асранг!

Келинга зарда қилманг,

У бировнинг боласи.

Қаҳр сочиб камситманг,

Асралган гул – лоласи.

 

Уни асраб-авайланг,

Авлодлар давомчисин.

Ишга кўмиб ташламанг,

Бу ҳаёт илҳомчисин.

Хурсандбек Маърифатов,

38-мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026