21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 15:20
Саломатлик 👁 273

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ПАРАЗИТАР КАСАЛЛИКЛАРДАН ҲИМОЯЛАНИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантинли, ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг четдан кириб келиши ва тарқалишидан муҳофаза қилиш, айниқса, паразитар касалликларга қарши курашиш, аҳоли ўртасида бу борада кенг тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси буйруғига кўра, айни кунларда туманлардаги дезинструктор ва дезинспекторларнинг билим савиясини оширишда ўчоқли дезинфекция, дезинсекция, дератизация ишларини ўтказиш бўйича ўқув-семинарлари ташкиллаштирилмоқда.

Ана шундай ўқув-семинари Амударё тумани Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат ва саломатлиги бўлимида ҳам ўтказилиб, унда “Аҳолининг санитария-эпидемилогик осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда соҳага оид бир қатор Президент Фармон ва Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашга қаратилган долзарб вазифалар хусусида Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари томонидан қизиқарли маърузалар ўқилди.

Соҳа мутахассислари, Амударё туман Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат ва саломатлиги бўлими дезинструкторлари ва дезинфекторлари, аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилган семинар ўқув машғулотларида дезинфектор ва дезинструкторларнинг энг муҳим вазифалари тўғрисида масъуллар томонидан атрофлича тушунчалар берилди. Хусусан, юқумли касалликлар ўчоғида ўтказиладиган зарарсизлантириш бўйича чора-тадбирлар, безгак ва лейшманиоз касаллигини ташувчи ва тарқатувчиларга қарши курашиш, дезинфекция воситаларининг ишчи эритмасини тайёрлаш бўйича ишлар амалда кўрсатиб берилди.

Шунингдек, дезинфекция воситаларининг ишчи эритмасини тайёрлаш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, бир марта фойдаланиладиган ҳимоя ниқобларидан тўғри фойдаланиш юзасидан тушунча ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари, паразитар касалликларга қарши кураш чораларини қўллашда, айниқса, касалликни ўчоғида бартараф этишда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий вазифалар бўйича мутахассислар томонидан тегишли маълумотлар берилди.

Ўқув-семинари давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Барча саволларга мутахассислар тегишлича жавоблар бериш билан бирга иштирокчиларнинг хоҳиш-истагига кўра, мабода, паразитар касаллик пайдо бўлганида энг аввал қандай ҳимоя чораларини қўллаш зарурлигини амалда кўрсатиб бердилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026