21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 16:57
Жамият 👁 428

АЁЛЛИК БАХТИДАН ЗИЙНАТЛАНГАН УМР

АЁЛЛИК БАХТИДАН ЗИЙНАТЛАНГАН УМР

Ҳар галги дарс якунида ўқувчиларига эзгу тилаклар билдиришга одатланган тил ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулчеҳра Матмуродованинг маърузалари ўқувчилар кўз олдида  келажакнинг ёрқин саҳифаларини очиб қўйган каби мароқли кечарди. Ўқитувчининг  инсон қадр-қиммати, шахс сифатидаги шаклланиш жараёнлари ҳақидаги маърузасидан сўнг, синфга бир муддат жимлик чўкди. Ўқувчилар худди сеҳрланган  каби устозининг сўзларига маҳлиё бўлиб ўтиришарди.

– Қани, менинг фикримни ким давом эттиради?

Синф тўла болалар орасидаги жимлик узоққа чўзилмади.

– Мен, – кўзлари тийрак, юзида ўзига нисбатан ишонч акс этиб турган ёқимтой болалардан бири қўлини кўтарди.

– Яна Йўлдашевми, бошқаларда фикр йўқми? – синфга кўз югуртирди ўқитувчи.

Аста-секин болалар дадиллашиб, қўлларини  кўтара бошлашди.

– Яхши, биринчи Йўлдашевдан эшитамиз, хўш, инсоннинг хулқ-атвори ўзига нима беради?

Ўқувчи доска олдига чиқди ва:

– Алишер Навоийдан байт келтирсам майлими? – деди дадиллик билан.

– Албатта, агар Навоий  айтмоқчи бўлган фикр маъносини уққан бўлсанг, сенга ҳозироқ “5” баҳо қўяман.

Ҳар кишиким, топса даврон ичра жоҳу эътибор,

Ким анинг зотида бедоду ситам бўлғай қилиғ.

Яхшилиғ гар қилмаса, бори ёмонлиғ қилмаса,

Ким ёмонлиғ қилмаса, қилғонга бордур яхшилиғ.

– Алишер Навоий бу қитъасида инсоннинг элда эътибор топмоғи унинг хулқидандир, демоқда.Агар яхшилик қилмаса, ўз хулқи, қилиғи ўзига жабр-ситам келтиради, ёмонликдан йироқ  бўлиб, яхшилик  йўлини тутса, инсонларга қилган яхши амаллари миқдорича яхшилик кўради, демоқда.

– Баракалла! – Ўқитувчи қувонч билан ўқувчисини олқишлади. – Олиб кел кундалигингни, мен сенга “5” баҳо қўяман!

Ўқувчи кулимсираб, тортинчоқлик билан ўқитувчисидан узр сўради.

– Боя дарсда баҳо олган эдим, кундалигимда...

– Барибир, олиб келавер, мен ўз ваъдамни бажараман, – деди  ўқитувчи мамнун.

У кундаликни очиб, шу кунги дарсларнинг барчасидан ўқувчисининг “аъло” баҳо олганини кўрди.

Г.Матмуродова ўқувчисининг кундалик рейтинг дафтарига ноодатий тарзда, “5” баҳо ёнига яна бир “5” рақамини  ёзиб қўйди ва ўқувчининг “5”лари 7 та бўлди.

Бу ўқувчи кейинчалик таниқли давлат ва жамоат арбоби бўлиб етишган Ражапбой Йўлдашев эди...

Эндигина институтни тугатиб, сўлим Дўрман қишлоғидаги 20-мактабда илк педагогик фаолиятини бошлаган Г.Матмуродова салкам 40 йил давомида қиличбойлик ёшларга она тили ва адабиёт фанидан дарс берди, ҳамкасби Адилбой Ражабов билан турмуш қурди. Тарих фани ўқитувчиси бўлган Адилбой Ражабов, гарчи бошқа мактабда ишласа-да, Гулчеҳрахоннинг ўқувчиларини танир, “Йўлдош оғанинг ўғли Ражапбой – ўсадиган бола”, деб қўярди баъзан оилавий суҳбатларда.

Ражапбой Йўлдашев ҳақиқатан ҳам “ўсди”. Оддий қурувчи-муҳандисликдан йирик давлат ва жамоат арбоби даражасига етди.

Амударё туман ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаётган кезлари эди. Азим Қиличбойнинг Юқори қишлоқ мавзесига йўли тушди. Йўл бўйлаб шошилиб кетиб  бораётган аёл кўзига таниш кўринди.

– Устоз-ку! Гулчеҳрахон муаллим! – У машинасини таққа тўхтатди. Қаттиқ тормоз берилганидан аёл чўчиб, машина тарафга қаради. Машинадан оддий ва сипо кийинган Ражапбой Йўлдашев тушиб келарди.

Гулчерахон устоз қувонч билан “ўқувчи”сига қучоғини очди. Ҳол-аҳвол сўрашганларидан сўнг, “ўқувчи” устозининг ишлари, турмуш шароити билан қизиқди.

Ражапбой Йўлдашев устозининг 10 нафар фарзанди борлигини биларди.

– Ўнта боланинг онаси бўлдим, – деди кўзлари яшнаб устози, – сизлар ҳам менинг болаларимсиз. Ҳаётга ўзи шунақа, интилаверасан, излаганингни топганинг сари янада кўпроқ нарсага эришиш учун ортга боқмай кетаверасан.

Г.Матмуродова олис йиллар қатида қолган адабиёт дарсини эслади:

– “Ким ёмонлиғ қилмаса, қилғонга бордир яхшилиғ”. Эсингдами, ўшанда сенга қўшалоқ “5” баҳо қўйган эдим. Ишончни оқладинг, раҳмат сенга.

Ражапбой Йўлдашев қаршисида турган онасидай ҳокисор, самимий ва меҳрибон, ҳеч қачон ўзгармайдиган, баъзиларга ўхшаб шамолнинг эсишига қараб иш тутмайдиган устози Г.Матмуродовага меҳр билан боқди. Ўн нафар ўғил-қизни тарбиялаётган ва ҳамон таълим-тарбия соҳасидан кўнглини, мактабдан оёғини узмаган устозини шу куни уйига элтиб қўйди. Устозига ҳеч нарса демади-ю, эртасига ишхонасига келибоқ, ходимасига устозининг ҳужжатларини тахлаб беришни буюрди.

Ўшанда 1984 йил эди. Г.Матмуродовага собиқ Иттифоқ даврида кўп болали оналар учун таъсис этилган “Қаҳрамон она” унвони ва “Москвич” русумли автомобилни мукофотга беришди...

Гулчеҳра момо умр йўлдоши, Адилбой оға Ражабов билан 5 ўғил, 5 қизни эл-юртга муносиб фарзандлар қилиб вояга етказишди, касб-корли қилишди. Ўғилларининг бири ички ишлар ходими сифатида эл-юрт осойишталигини сақлашга хизмат қилиб, нафақага чиққан бўлса, бошқалари тадбиркор деҳқон, соҳибкор боғбон, қизлари ҳам бири-биридан оқила, серфарзанд оила бекалари.

Келинларини кўрсангиз, одоб-у икромидан кўнглингиз яшнайди. Бугун бу катта хонадондан азим Қиличбойнинг тўрт тарафига илдиз қўйган, мисли навниҳол каби униб-ўсаётган фарзандлар, невара-ю чевараларнинг ўз уй-кўшклари – обод оила қўрғонлари файзга тўла. 80 ёшни қоралаган Гулчеҳрахон момонинг невара-ю чеваралари бир йиғилиб келишса, Аллоҳ раҳмат қилсин, Адилбой оға билан момомиз бунёд этган кенг ва саришта, фариштали ҳовлига сиғмай кетишади. 10 нафар фарзандининг оилалари чаманида унган 30 невара, 30 чеварага куёвлар-у келинларни, невара келин-у невара куёвларни ҳам қўшиб бола-чақаларим, деб бармоқ букаётган момо саноқда адашиб кетади. Етмиш, саксон рақамларидан сўнг:

– 100 дан ошган кўринади. Майли Аллоҳим кўп кўрмасин, – дея дуо қиладилар.

Фахрий ўқитувчи, “Қаҳрамон она” Гулчеҳра момо Матмуродова ҳамон тетик, бардам, хотиралари бинойидай. Бугун Фахриддин ўғлиникида бўлса, эртасига Хайриддинникида, бошқа куни ё ўғиллари Шарофаддин ва Шуҳратникига йўл олади. Маҳалланинг тўй-ҳашамларида ёшларга маслаҳатгўй, нафақат ўғиллари, балки беш нафар қизларининг ҳам оилалари тинчлиги, фаровонлиги учун жонфидо. Шукурки, фарзандларининг барчаси меҳнаткаш, уйим-жойим, деган ақлли-фаросатли.

Гулчеҳра момо. Оддий қишлоқ аёли. Оддий ўқитувчи бўлиб, эл-юртга илм зиёси – маънавият ва маърифат улашиб яшаган устоз. Ана шу қилган эзгу амали бугун ўзи айтмоқчи, элдан, шогирдларидан, фарзандлари ва невара-чевараларидан яхшилик бўлиб қайтаётган, ҳамон яхшилик қилиб яшашни кундалик шиорига айлантириб, гўзал фазилатлари билан хулқини зийнатлаган ҳокисор она. Унинг бу ҳаётдан топгани ҳам шу – меҳнат ва ақл-идрок билан бунёд этган оила салтанати ва аёллик бахти. Зеро, ана шу бахти унинг умрига зийнат бахш этган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026