22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 19:10
Жамият 👁 439

ЭЛДА ЭЪЗОЗЛИ, ФАХРИЙ ШИФОКОР

ЭЛДА ЭЪЗОЗЛИ, ФАХРИЙ ШИФОКОР

Тиббиёт соҳасида 50 йилдан бери самарали меҳнат қилиб келаётган олий тоифали уролог-жарроҳ шифокор, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими Султон Тажиниёзов бу йил 75 ёшга тўлади. Шифокорни дўстлари олдинлари ҳазиллашиб, “Султон доктор – менда касал йўқдир” деб чақиришар эди. Ҳақиқатан унинг олдига келган беморлар ўз дардини унутиб, шифокорнинг амалий ёрдами билан бирга, ширин сўзидан ҳам шифо топиб келмоқда. Соғлом ҳаётга қайтган қанчадан-қанча беморлар ундан жуда миннатдор.

Малакали шифокорнинг соҳада ишлаб келаётганига ҳам мана ярим аср, яъни 50 йил бўлибди.

Шу меҳнат фаолияти давомида Султон Тажиниёзов рентгенолог-уролог, анестезиолог-уролог, шифохона жарроҳлик бўлими бошлиғи, урология бўлими бошлиғи вазифаларида ишлади. Тиббиёт соҳасидаги ўзгаришларга кўра, урология, қулоқ, томоқ бурун касалликлари, травматология, кўз касалликлари бўлимлари ўрнига – шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ташкил қилинди. Ҳозирги кунда шу масканнинг жарроҳлик бўлинмасида катта ординатор вазифасида ўз ишини давом эттириб, эл саломатлиги йўлида хизмат қилмоқда.

У иш фаолияти давомида Тбилиси, Иркутск, Челябинск ва Тошкент шаҳарларидаги клиникаларда малака ошириб, олийгоҳларда таълим олиб, тажриба орттирди.

Шифокор туман Тиббиёт бирлашмасида беморларни даволаш билан бирга жамоат ишларида ҳам фаол бўлди. Бирлашмада касаба уюшмаси раиси вазифасини ҳам бажарди. Бу фидойиликлари учун Султон Тажиниёзов ҳукуматимиз томонидан “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги”, “Ардақлы нураный” кўкрак нишонлари ва қатор “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланди.

Султон ака умр йўлдоши раҳматлик Марям опа билан 5 ўғилни юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялашди. Ҳозир улар бири шифокор, бири тадбиркор, яна бирлари турли ҳунар эгалари бўлиб, ота-оналари каби эзгу ишлари билан эл олқишини олишмоқда.

Ҳозир шифокорнинг 17 нафар невараси бор. Уларнинг тўрт нафари Тошкент шаҳрида турли олийгоҳларда таълим олишмоқда. Невараларидан Фазлиддин – спортчи. У спортнинг каратэ WKF тури бўйича туман, Қорақалпоғистон, Ўзбекистон ва бир қатор халқаро спорт мусобақалари, чемпионатларда қатнашиб, шу кунгача 16 та олтин, 6 та кумуш, 10 бронза медалларни қўлга киритди.

Умрининг 75-баҳорини қарши олаётган фахрий шифокор Султон Тажиниёзов ўзини жуда бахтли инсон деб билади. Унинг яна бир – мўмин-мусулмонлар қатори Ҳаж зиёратини адо этиш ва юртимиздаги тинчликка, тўкин-сочин кунларга шукрона айтиб яшашдек катта орзуси бор. Биз элимизда эътиборли ва эъзозли бўлган нуроний инсон, ҳормай-толмай халқ саломатлиги йўлида хизмат қилиб келаётган тажрибали шифокорнинг шу эзгу орзуси ҳам амалга ошишини, юз ёшлардан ошиб юришини тилаб қоламиз.

Хонимжон РАЖАБОВА,

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026