22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 19:09
Жамият 👁 279

Амударё телевидениеси таҳририятининг ташаббуси билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида назорат тадбири ўтказилди

Амударё телевидениеси таҳририятининг ташаббуси билан вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида назорат тадбири ўтказилди

 

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий- ахлоқий, жисмоний соғлом қилиб тарбиялаш, уларни барча соҳаларда изчиллик билан татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Улар онгига Ватанга содиқлик ва келажаги учун дахлдорлик ҳиссини сингдириш, қалбида ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга ҳисса қўшиш, экстремизм ва терроризмнинг бузғунчи ғояларига нисбатан муросасизликни шакллантириш жуда муҳим.

Ёш авлод таълим-тарбияси мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининггина эмас, кенг жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳам вазифасидир.

Амударё телевидениеси бунингдек улуғвор мақсад ижросига ҳисса қўшиш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган “Ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш” йўналишидаги грант танловида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлган эди ва айни кунларда лойиҳани муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Лойиҳа фаолияти бошланганидан бери туманимизнинг турли ҳудудларидаги таълим муассасаларида ва фуқаролар йиғинларида ёшлар тарбиясига оид турли кўрсатувлар, танловлар ўтказиб келинаяпти. Ёшларнинг китобхонликка, санъатга қизиқишларини ошириш учун китоблар кўргазмалари, туманимиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг концертлари ташкил этилди ва бу тадбирларга кўплаб ўқувчилар қамраб олинди.

2022-2023 ўқув йили тугалланиши арафасида грант лойиҳаси доирасида тумандаги Қипчоқ шаҳарчаси ҳудудида ўқувчиларнинг таълим-тарбияси, уларнинг сабабсиз дарс қолдиришларининг олдини олиш, мактаб, маҳалла ва ота-оналар ҳамкорлиги масаласи юзасидан ўрганиш олиб борилди. Ҳудуддаги 11 сонли мактабда 934 нафар ўқувчиларга 87 нафар малакали ўқитувчилар таълим-тарбия беришаяпти.

Ўқувчиларнинг билим асосларини чуқур эгаллашлари учун фан тўгараклари, шунингдек, бўш вақтларини самарали ўтказишлари учун ижодий ва спорт тўгараклари мунтазам ишлаб турибди. Таълим- тарбия ишлари эса маҳалла, таълим муассаси ва ота-оналарнинг мустаҳкам ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Режа бўйича ўтказиладиган йиғилишларда улар фаол иштирок этишади.

Бунингдек саъй-ҳаракатлар ўқувчиларнинг интилувчан, одобли ва илмли бўлиб вояга етишига хизмат қилаётир. Ҳар йили ўтказиб келинаётган асосий фанлар олимпиадаларида, кўрик –танловларда ўқувчилар эришаётган ютуқлар буни яққол кўрсатиб турибди.

2021-2022 ўқув йилида мактабни 29 нафар йигит-қизлар битириб чиқишган бўлса, уларнинг 10 нафари турли олийгоҳлар талабалари бўлишди, ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунар ўрганаётганлари, корхона, ташкилотларда меҳнат фаолиятини бошлаганлари, олийгоҳларга киришга интилаётганлари ҳам бор. Жорий йилда мактабдан учирма бўлаётган 33 нафар битирувчиларнинг орзулари эса янада юксак.

Шу куни Қипчоқ шаҳарчаси ва Манғит шаҳри ҳудудидаги кўнгилочар масканлар туман Ички ишлар бўлимининг вояга етмаганлар масаласи бўйича катта инспектори, психолог, подполковник Улуғбек Йўлдошев ва бир гуруҳ психологлар ҳамкорлигида вояга етмаганларнинг тунгги вақтларда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувисиз юришларига, ҳуқуқбузарликлар содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Манғит шаҳрида жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари, кафелар ва Манғит истироҳат боғи атрофида вояга етмаганларнинг бемақсад юришларининг олдини олиш мақсадида суҳбатлар олиб борилди.

Туман Ички ишлар бўлимининг вояга етмаганлар масаласи бўйича катта инспектори Улуғбек Йўлдошев ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ишсиз ёшларга яратилаётган шароитлар, шунингдек, ўсмирларнинг бўш вақтларини кўнгилли ўтказишлари, салоҳиятларини юксалтиришлари учун ташкил этилган турли тўгараклар, спорт мусобақалари хусусида кенг тушунчалар берди, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарди.

Боланинг бегонаси бўлмайди. Уларнинг камоли учун кураш эса барчага дахлдор вазифадир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026