22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 17:58
Жамият 👁 681

АҲОЛИНИНГ СИФАТЛИ ТИББИЙ ЁРДАМ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

АҲОЛИНИНГ СИФАТЛИ ТИББИЙ ЁРДАМ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА

Тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари бугун устуворлик касб этмоқда. Шу боис, кейинги йилларда мамлакатимизда соғликни сақлаш соҳасида ичзил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Натижада, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплиги ошмоқда, барча бўғиндаги тиббиёт тармоқлари рақамлаштирилмоқда, соҳага босқичма-босқич тиббий суғурта тизими татбиқ қилинмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилоятида тажриба-синов тариқасида тиббиётни ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилди. Мазкур амалиёт шу йилдан бошлаб Тошкент шаҳри тиббиёт муассасаларига татбиқ қилиняпти. Эътиборлиси, тиббиёт муассасаларига жорий қилинган давлат тиббий суғуртаси босқичма-босқич республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамда 22 та хусусий тиббиёт ташкилотларига ҳам жорий этилди. Бу эса давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларида давлат маблағлари ҳисобидан тиббий хизматлар олиш ҳуқуқини бермоқда.

Давлат ҳисобидан кафолатланган тиббий хизматни ривожлантириш мақсадида 2021 йилдан бошлаб, тиббиётнинг бирламчи бўғинида аҳолини 66 турдаги, 2022 йилда эса 120 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди. Давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда сурункали касалликлар бўйича “Д” назоратидаги беморлар электрон рецепт асосида дорихонадан бепул бериладиган 11 турдаги дори воситалари билан амбулатор даволаш “реимбурсация” тизими жорий этилди. Бунда асосан, юқори қон босими, юрак хуружи, қандли диабет, нафас йўллари сурункали касалликлари бўйича даволанишда фуқаролар узоққа бормасдан дориларини поликлиниканинг ўзида ёки унга яқин жойлашган дорихонадан олишмоқда.

Буларнинг барчаси фуқароларимизнинг тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини давлат маблағлари ҳисобидан бепул олишга бўлган Конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш имконини бермоқда. Чунки аҳолининг айрим қатламлари пулли асосда ёки хусусий шифохоналар хизматидан фойдаланишга имконияти етмаслиги мумкин. Бундай вазиятда давлат ўз фуқаросини кафолатланган тиббий хизмат билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олгани, яъни, барчага кафолатланган пакет доирасида, суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаши, фуқаролар, айниқса, моддий шароити яхши бўлмаган фуқароларнинг соғлигини сақлашга давлат ғамхўрлик қилишдан тўхтамаслигини англатади.

Бунинг учун, албатта мамлакатимизда барча чоралар кўрилмоқда. Масалан, соҳага ажратилаётган маблағлар сезиларли даражада ошди. Биргина 2022 йилнинг ўзида тиббиёт соҳасига бюджетдан 29 трлн. сўм йўналтирилган бўлиб, бу маблағ 2016 йилга нисбатан 5 баравар кўпдир. Ўтган беш йилда шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббий буюмлар билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баравар кўпайтирилди.

Мамлакатимизда инсон саломатлиги ва унинг турмуш фаровонлигига бўлган бундай эътибор натижасида шифо масканларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб, фуқаролар учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, соғликни сақлаш соҳасига Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишдан олдин Сингапур, Жанубий Корея, Япония, Франция, Германия, Норвегия, Россия каби давлатларнинг тиббий соҳага оид тажрибаси атрофлича ўрганилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, бугунги кунда кўплаб мамлакатларда махсус тиббий суғурталаш жамғармалари фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий мақсади — беморларга сифатли тиббий ва профилактик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш учун мажбурий тиббий суғурталаш тизимини  молиялаштиришдир.

Суғурта ўзи нима? Суғуртадан аҳолига нима фойда? Бу тиббиёт тизимига нима беради, каби саволлар туғилиши мумкин. Суғурта сўзи кўпчиликда мажбурий, фойдасиз нарса деган салбий фикрлар уйғотиши табиий. Негаки, кўп ҳолларда суғурта мажбурий бўлиб, одамлар тегишли миқдорда маблағ тўлаб, суғурта полислари сотиб олади. Аммо бугун миллий соғликни сақлаш тизимига жорий этилган суғурта тизимида аҳоли пул тўламайди, суғурта доирасида ҳар бир фуқаронинг саломатлигини кафолатланган пакет асосида давлат бюджети маблағи ҳисобидан суғурта қилинади. Бу билан соҳага ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, касалликларни эрта аниқлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўламини янада оширишга эришилади.

Тиббиёт соҳасида суғурта тизимининг тўлиқ йўлга қўйилиши  соғликни сақлаш тизимига ажратилаётган маблағлар доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами улуши ошишига, аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакилларининг сифатли тиббий хизмат билан таъминланганлик даражасини оширишга, тиббий хизматлар бозорида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга, аҳолининг тиббий ёрдам учун тўғридан-тўғри тўловлари даражасини камайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини яхшилаш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш, аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб қилган ҳолда тиббий хизматлар бозорида рақобат муҳитини ривожлантириш имкониятини яратади. Бир сўз билан айтганда, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада оширишга замин яратади.

Зумрад БЕКАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутути.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026