22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 15:34
Жамият 👁 219

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 32 ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 32 ЙИЛЛИГИГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

Мамлакатимиз ўзининг давлат мустақиллигига эришгани ва мустақил тараққиёт йўлидан одимлай бошлаганига 32 йил тўлди. Бугунги кунда барча соҳалар ривожи йўлида бир тан, бир жон бўлиб яшаётган кўпмиллатли халқимиз ҳуррият берган беқиёс имкониятларнинг моҳиятини, қадрини чуқур англайди. Инсон шаъни, қадр-қиммати юксак тутилиб, юртимизнинг ҳар бир фуқароси муносиб турмуш шароитида яшашига эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларни юксак қадрлайди, айнан мустақиллик туфайли одамларнинг яхши яшаши, муносиб турмуш даражасига эришиши учун имкон берилганини чуқур ҳис қилади.

Шу боисдан ҳам ҳар йили давлатимиз мустақилликка эришган қутлуғ сана – 1 сентябрь юртимизда  кенг тантана қилинади. Байрам арафасида барча ҳудудлар ободонлаштирилиб, тартибга келтирилади, истиқлолимизнинг мазмун-моҳиятини, қадрини, бугунги кунда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамиятини тарғиб этувчи турли маънавий-маърифий  тадбирлар, халқ сайиллари, оммавий кўнгилочар томошалар ўтказилади.

Айни кунларда туманимизда ҳам мустақилликнинг 32 йиллигини муносиб тарзда нишонлаш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2023 йил 2 август кунги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилган Фармойиши асосида Амударё тумани ҳокимлигининг махсус қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ туманимизда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби тасдиқланди ва амалга ошириладиган ишлар режаси ишлаб чиқилиб, бу бўйича комиссиянинг барча аъзоларига тегишли топшириқлар берилди.

Қарорга кўра, туманимизда “Маҳалладан – хонадонгача” тамойили асосида “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда. Бунда барча ҳудудлардаги овул, маҳаллалар, хонадонларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Йўлларни текислаш, дарахтларга шакл бериш, йўл бўйларини тозалаш ишлари бошлаб юборилди. Бундай ҳаракатларда ёши улуғ нуронийлар ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиб, ибрат бўлишаяпти. Ҳудудлардаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари хонадонларга ҳам кириб бориши учун байрам олдидан “Обод хонадон” дастури ишлаб чиқилиб, ҳар бир хонадоннинг кўкаламзорлаштирилиши  билан бир қаторда оилада соғлом турмуш тарзи барқарорлиги, хонадонда истиқомат қилувчиларнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиши, чор-атрофни озода, саранжом-саришта тутиши, шунингдек, сув, электр энергияси, табиий газдан тежаб-тергаб фойдаланишига қараб, намуналилари рағбатлантирилади.

Ҳар бир овул, маҳалла, шаҳарча фуқаролар йиғинларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилди.

Ўтказилаётган тадбирларда “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак учун пойдевор” ҳаётий шиорининг моҳияти аҳолига кенг тарғиб этилмоқда. Шунингдек, туманимиз марказида мустақилликнинг 32 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган улкан байрам тантанасига тайёргарлик бошланиб кетди. Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган сценарий асосидаги театрлаштирилган улкан томошада туманимиз аҳолисига мамлакатимизнинг ўттиз икки йил давомида босиб ўтган тарихий йўли, барча соҳаларда эришилган натижалар ифода этиб берилади ва улар дилрабо куй-қўшиқлар тинглаб, халқ ўйинларини томоша қилиб, маданий ҳордиқ оладилар.

Янги Ўзбекистон тарихидаги қутлуғ сана – Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамини муносиб нишонлаш мақсадида туманимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар аҳолининг айни кундаги кайфиятига жуда мос. Боиси мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ишларда, янгиланиш, бунёдкорликларда туманимиз халқининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Улар тараққиёт, фаровонлик асоси айнан истиқлол эканлигини чуқур англайдилар ва қадрлайдилар. Шунинг учун ҳам энг улуғ, энг азиз байрам – мустақиллик кунини муносиб қарши оладилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026