21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 10:37
Сиёсат 👁 264

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 августдаги махсус хатига асосан ҳар бир туманларда йирик хусусий корхона ва ташкилотларда кўчма бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиш, аҳолини бўш иш ўринлари билан таништириб, доимий ишга жойлашишларига кўмаклашиш топширилган эди. Шунга асосан Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонасида ва “Tamara textil” масъулияти чекланган жамиятида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда “Amudaryotex” хорижий корхонаси, “Tamara-textil” масъулияти чекланган жамияти масъуллари, туман Ички ишлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари ва иш билан банд бўлмаган ҳамда фаол иш қидираётган фуқаролар иштирок этдилар.

Меҳнат ярмаркасини туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Балтабаев очди ва олиб борди. Ярмарка 2 жойда, аввал “Amudaryotex” хорижий корхонасида, кейин “Tamara textil” МЧЖда алоҳида-алоҳида ўтказилиб, иш изловчилар бевосита корхоналардаги иш жараёнлари ва яратилган шароитлар билан таништирилди.

Меҳнат ярмаркасида 52та корхона ва ташкилотлар 265та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Унга туман ҳудудида яшовчи иш изловчи фуқаролар, пробация ҳисобида турувчилар, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқаролар таклиф қилинди. Бундан ташқари, тадбиркорлар, ҳунармандлар, тижорат банклари, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув масканлари ўқитувчилари қатнашдилар.

Ярмарка давомида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан Тўлқин овулида ташкил қилинган Тикувчилик ўқув-курсининг 10 нафар битирувчи қизларига ўқишни муваффақиятли тамомлаганликлари тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Меҳнат ярмаркасида 94 нафар ишга жойлашиш истагидаги фуқароларнинг 31 нафарига йўлланма берилиб, ишга жойлаштирилди, касбга ўқитиш, қайта ўқитиш курсларига 12 нафар фуқаро юборилди, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 18 нафари жалб қилинди. 33 нафар фуқарога эса меҳнат қонунчилигига оид масалалар, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича, чет давлатларда меҳнат фаолиятини расмий равишда амалга ошириш, тижорат банкларидан кредит олиш тартиблари ва бошқа масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.

Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, туманимиздаги иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни тумандаги бўш иш ўринларига йўналтиришга хизмат қилган тадбирни жуда аҳамиятли бўлди, дейиш мумкин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026