22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 14:22
Жамият 👁 265

"Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлган 7та лойиҳага 9 млрд. 240 млн. сўм маблағ ажратилади

"Ташаббусли бюджет"да ғолиб бўлган 7та лойиҳага 9 млрд. 240 млн. сўм маблағ ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  3917-сонли  ҳамда  2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  5072-сонли қарорлари қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннниг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва  сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида бюджет маблағларининг бир қисмини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттирилмоқда. Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида фуқароларнинг фаоллигини ошириш ҳамда мамлакатимизда ўтказиб келинаётган  овоз бериш  жараёнларида фаол иштирок этиб келаётган кенг жамоатчиликни янада рағбатлантириш, ҳудудлардаги долзарб муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш ҳамда фуқароларнинг ушбу жараёнларда фаоллигини ошириш мақсад қилинган.

Жорий йилнинг иккинчи мавсумида  Амударё туманининг 2023 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасида жами 12 млрд. 39 млн. 432 минг сўм режалаштирилган.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги томонидан очилган Очиқ бюджет (openbudjet.uz) порталида 2023 йил 17 июлдан 7 августга қадар бўлган даврда туман фуқаролари томонидан жами 116та ташаббус киритилган. 2023 йил 26 августдаги ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган йиғилишда ушбу ташаббуслар комиссия аъзолари томонидан лойиҳа қийматлари қайта кўриб чиқилди. Шундан  9та ташаббус белгиланган тартибга зид эканлиги сабабли рад этилган ҳамда ушбу таклифлар бўйича ташаббус берган шахснинг шахсий кабинетига рад қилинишининг асосланган сабаблари тўғрисида хабарнома юборилган.

Танлаб олинган 107та ташаббуслар маъсуллар томонидан қайта ҳисоб-китоблар қилиниб, жамоатчилик ўртасида йигирма кун давомида овоз бериш жараёнига рухсат берилди.  Мавжуд лойиҳалар учун овоз бериш жараёни жорий йил 27 августдан 16 сентябрга қадар этиб белгиланди.

Овоз бериш якунига кўра, жамғармада шаклланган маблағ доирасида энг кўп овоз олган 7та ташаббус “ғолиб” деб топилди. Жумладан, Қангли овули ҳудудидаги Амубўйи кўчасини 1,5 километр масофада асфальт қопламасини ётқизиш, Қораман маҳалласи ҳудудида жойлашган  Йўлдош Ўразбой ДХФ 12,8 км. ва 14,8 км. оралиғини асфальт қилиш, Қорамон маҳалласи ҳудудидаги автомобил йўлининг 4,6-6,7 километр оралиғига асфальт ётқизиш, Тўлқин овули ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги автомобил йўлининг 2 километр масофагача бўлган қисмига асфальт ётқизиш яъни, 2023 йил биринчи мавсумда ғолиб бўлган лойиҳанинг тугаган қисмидан бажариш, Жумуртов - Куюк-кўпир йўналишидаги автомобил йўлининг 3-4,5 километр оралиғидан бошлаб 1,5 километр қисмига асфальт ётқизиш, Жумуровул маҳалласидаги 48-сонли мактаб  ҳудудига универсал спорт майдончасини қуриш, Холимбег овулидаги автомобил йўлининг 2 километр қисмигача асфальт ётқизиш таклифлари ғолиб деб топилди. Ушбу ташаббусларнинг жами қиймати 9 млрд. 240 млн. сўмни ташкил қилади.

Овоз бериш жараёнининг иккинчи мавсумида 80 минг 348 нафар фуқаро иштирок этган бўлиб, туманимиз умумий аҳоли сонига нисбатан  39 фоизни ташкил қилди. Ўтган 2022 йил иккинчи мавсумида 33 минг 276 нафар фуқаро овоз бериш жараёнида иштирок этди. Туманимиз умумий аҳоли сонига нисбатан 16,2 фоизни ташкил қилган эди. Овоз бериш жараёни жорий йилдаги иккинчи мавсумида туманимиз фуқаролари фаоллиги 2.4 баробарга ортди.

Ташаббусли бюджет жорий йилдаги биринчи мавсумида туманимиздаги Тўлқин, Жумуртов, Жумур овул, Холимбег, Тор ёп, Куюк-кўпир, Чойкўл, Навоий,  Қорамон, Бўз солма, Қиличбой, Уйшин,  Дарё бўйи, Қангли, Қум-ёп, Беш овул, Тош қалъа, Оқ-олтин, Ўзбекистон, Намуна, Босув маҳалла фуқаролари ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этиб, ўз ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўз ҳиссаларини қўшди.

Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан амалдаги механизм янада такомиллаштирилиб, ўтган йилдан бошлаб туман ва шаҳар бюджетлари харажатларининг 5 фоизи бевосита фуқаролар томонидан билдирилган тадбирларга йўналтирилиши белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, жойларда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни айнан ўзларининг ташаббуслари асосида ечимини топиш имкониятини яратиш мақсадларига ажратилаётган қўшимча даромадларнинг 10 фоизлик миқдори 30 фоизга кўтарилди.

Мазкур жараёнларда фуқароларнинг фаол иштирок этиши, ўз ҳудудларидаги мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этилишида ҳамда бюджет маблағларини тўғри тақсимланишида ўз ҳиссаларини қўшишларига кенг имкониятлар яратади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026