22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 14:22
Жамият 👁 254

“АЁЛЛАР МУҲОФАЗАСИ – ОИЛА ХАВФСИЗЛИГИ” МАВЗУСИДА ПСИХОЛОГИК СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

“АЁЛЛАР МУҲОФАЗАСИ – ОИЛА ХАВФСИЗЛИГИ” МАВЗУСИДА ПСИХОЛОГИК СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори асосида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика Маркази негизида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузурида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика Маркази, унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда намунали туманлараро Марказлари ташкил этилди.

Президентимизнинг ушбу Қарорига мувофиқ “Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика Маркази, унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда намунали туманлараро Марказлари тўғрисида”ги Низоми ҳам қабул қилинди. Ушбу Низомга асосан Амударё намунали туманлараро Маркази ҳам ўз фаолиятини бошлади.

5 октябрь куни мазкур марказда “Аёллар дафтари” руйхатида турган, ҳимоя ордери олган аёллар учун “Аёллар муҳофазаси – оила хавфсизлиги” мотивацион семинар-тренинг ташкил этилди. Семинар-тренингни тумандаги 12-сонли умумтаълим мактаби психологи Гулнора Шарипова олиб борди.

Семинар-тренингни туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собирова очди. Шунингдек, Марказ директори Гавхар Чимбайчиева Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказининг фаолияти хамда зўравонликдан жабр кўрган аёлларга кўрсатилаётган ёрдамлар ва хизматлар хақида маълумот берди. Аёллар хуқуқларини ҳимоя қиладиган “Ҳимоя ордери” бериш тартиблари, 1146 рақамли “Ишонч телефони” фаолияти хақида батафсил сўз юритилди.

Айтиш жоизки, ўтган давр мобайнида Амударё намунали туманлараро Маркази тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, Марказ томонидан оғир ижтимоий аҳволда қолган, оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зўравонликнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш учун Марказда барча зарур шароитлар яратилган.

Марказ учун 8 та хона ажратилган бўлиб, директор, психолог, 2 та она ва болалар хонаси, ошхона мавжуд. Барча хоналар тўлиғи билан зарур мебеллар ва маиший техникалар билан жихозланган.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Амударё намунали туманлараро Марказига жорий йилнинг 9 ойи давомида 322 нафар аёл-қизлар ва 9 нафар эркаклар томонидан мурожаатлар бўлди. Ушбу мурожаатчиларнинг 32 нафарига ҳуқуқий ёрдам, 232 нафарига психологик ёрдамлар, 6 нафарига тиббий, 34 нафарига эса бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 15 та сайёр қабуллар, 21 та психологик тренинглар ўтказилиб, 100 дан ортиқ оилаларни яраштиришга, 19 нафар аёл-қизларга ҳимоя ордери берилишида кўмаклашилди.

Тадбир давомида Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, марказ директори, ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори билан биргаликда 2 та оиланинг муаммолари ўрганилди. Уларга оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оиланинг тарбиявий-таълимий салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, оиланинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳамда оилада эр ва хотиннинг вазифалари, бурчлари ҳақида тушунтирилди. Оилалар яраштирилиб, 1 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди.

Бундан ташқари, ҳар бир аёл-қизнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ҳам ташкил қилиниб, “Аёллар дафтари”га киритилган 6 нафар аёлларнинг муаммолари тингланди, уларга тегишлича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Семинар-тренингда аёл-қизлар 12-сонли умумтаълим мактаби психологи Гулнора Шарипова томонидан ўтказилган психологик суҳбат ва машғулотларда фаол иштирок этдилар. Шу билан биргаликда ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини тингладилар. Психологик машғулотлардан олган таассуротлари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Гавхар ЧИМБАЙЧИЕВА, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Амударё намунали туманлараро маркази директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026