22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 12:54
Жамият 👁 308

“ВАТАН ТАЯНЧИ” ОТРЯДИ АЪЗОЛАРИГА КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

“ВАТАН ТАЯНЧИ” ОТРЯДИ АЪЗОЛАРИГА КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Амударё туманидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларининг тантанали равишда ваъда бериш ва уларга кўкрак нишони топширишга бағишланган маросим ўтказилди.

20 октябрь куни туман Маданият бўлими концертлар залида бўлиб ўтган тадбирда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ масъуллари, туман Мудофаа бўлими бошлиғи, подполковник Шерзод Муродов, бўлим бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари Зокир Саъдуллаев, туман Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи Ислом Маткаримов, Давлат хавфсизлик хизматига қарашли ҳарбий қисм хизматчиси Шерзод Атаев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашишди. Шунингдек, маросимда умумтаълим мактабларининг Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича раҳбарлари ҳамда 200 нафарга яқин 10-11-синф ўқувчилари – “Ватан таянчи” отряди аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу шарафли нишонга сазовор бўлган ёшларни қутлаб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, “Ватан таянчи” ҳаракатининг асосий вазифаси ҳамда мақсади тушунтирилиб, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда қонунларимизга нисбатан юксак ҳурмат руҳида тарбиялаш кераклиги таъкидланди.

Маълумки, 2022 йил 2 мартда Президентимизнинг «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Ушбу Қарори асосида бугунги кунда тумандаги барча умумтаълим мактабларида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилган. Бу ўз навбатида, юртимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг мутлақо янгича йўналиши бўлиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ўзига хос шакли ҳисобланади.

Қарорда давлат умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 10-11-синф ўқувчилари орасидан ватанпарвар, энг интизомли ва билимли, ташаббускор бўлган 20 нафар ёшни саралаб олиш орқали «Ватан таянчи» отрядларини ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, Қарорда ҳаракат фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли идора ва ташкилотларга вазифалар, отряд аъзоларининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёзлар ҳам назарда тутилган. Ҳаракат аъзолигига қабул қилинган фаол ўқувчилар олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун имтиёзли тавсиянома ҳамда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча баллни қўлга киритади.

Таъкидлаб ўтилганидек, ёш авлодни Ватан тақдирига дахлдорлик, маънавий-ахлоқий, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, эркин фикрлайдиган, мустаҳкам билимли, мустақил қарор қабул қила оладиган, мамлакат ва ўз оиласи фаравонлигини янада ривожлантириш орзусида бўлган ёшларни вояга етказиш “Ватан таянчи” – болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг асосий вазифаларидан саналади. Шунингдек, ўқувчи ёшлар орасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳини уйғотиш, ўқувчиларни одоб-ахлоқ, ватанга садоқат, ўзига ишонч руҳида тарбиялаш, умумтаълим мактаб ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шароит яратиш, ўқувчиларни турли хавфли ғоялар ва “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш ҳам асосий вазифалардан ҳисобланади.

Тадбирда туман Маданият бўлимининг ҳаваскорлари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш қилиниб, томошабинларга янада кўтаринки кайфият бахш этилди.

З.Саъдуллаев, туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026