22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 09:53
Жамият 👁 218

21 нафар хотин-қизларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди

21 нафар хотин-қизларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди

Бугунги кунда мамлакатимизда аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрлик туфайли кўплаб хотин-қизларнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ўз ечимини топмоқда.

Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими кўмаги ҳамда ҳоким ёрдамчилари тавсия билан ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Туман ҳокимлиги биносида “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”дага киритилган 21 нафар хотин-қизларга уларнинг ўзини-ўзи банд қилишларига ва доимий даромад манбаларига эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида замонавий тикув машиналари, бир нафар фуқарога эса мотокультиватор олиб берилди.

Субсидия асосида харид қилинган мазкур жиҳозларни ўз эгаларига топшириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими вазифасини бажарувчи Муроджон Болтабоев, овул ва маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ҳамда масъуллар иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Собурова мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида белгиланган чора-тадбир, устувор вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди.

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларни камбағалликдан чиқариш, касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли банк кредитларини олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш, муаммоларини ҳал қилиш мақсадида жорий этилган “Аёллар дафтари” бу борада муҳим восита бўлмоқда.

Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими вазифасини бажарувчи Муроджон Болтабоев, мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, айниқса, уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида белгиланган чора-тадбир, устувор вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича эришилаётган ютуқлар, кўплаб аёлларнинг ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида иш юритиб, оиласи фаровонлигига ҳисса қўшаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Чиндан ҳам, бугунги кунда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатларига киритилган фуқароларга яратиб берилаётган имкониятлар кўплаб юртдошларимизнинг иш билан банд бўлиб, доимий даромадга эга бўлишига, оиласи иқтисодига фойда келтиришига имконият яратмоқда. Ишонамизки, янги жиҳозларга эга бўлган юртдошларимиз ҳам келгусида оиласи фаровонлигига ҳисса қўшадилар.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026