21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 08:58
Саломатлик 👁 241

ХАЛҚИМИЗНИНГ САНИТАРИЯ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ – АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

ХАЛҚИМИЗНИНГ САНИТАРИЯ МАДАНИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ –  АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари асосида Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши натижасида кейинги йилларда туманимизда ушбу соҳада ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг Санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни асосида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги барқарорлигини таъминлаш, туман ҳудудига ўта юқумли, карантин инфекцияларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан доимий назорат ишлари олиб борилмоқда. СЭО ва ЖС бўлимини малакали кадрлар билан таъминлаш,  моддий-техника базасини янада ривожлантириш, марказ бинолари ва лабораторияларини замон талаблари даражасида реконструкция қилиш, жиҳозлаш, электрон ўлчов асбоб-ускуналари билан таъминлаб бориш, ахборот-коммуникация тармоқларидан самарали фойдаланиш орқали ахборот-алмашинувини тизимли равишда олиб бориш каби устувор вазифаларга эътибор қаратилмоқда.

Объектларни қуриш ва эксплуатация қилишда, уларни жойлаштиришда аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатувчи омилларнинг олдини олишга  қаратилган огоҳлантирувчи санитария назоратини ўтказиш,  жорий санитария назорати давомида атроф-муҳит мониторингини, очиқ сув ҳавзалари, атмосфера ҳавоси ва тупроқнинг ҳар хил кимёвий, биологик чиқиндилар, турли зарарли микроблар,  паразитар касалликлар чақирувчилари билан ифлосланишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўз вақтида амалга

оширилмоқда.

Шунингдек, ичимлик суви манбалари ва иншоотлари, коммунал, маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектларида, болалар ва ўсмирлар муассасаларида,  умумовқатланиш ва савдо-сотиқ объектларида, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида санитария назорати ўтказиш йўли билан санитария ҳолатини яхшилашга эришилмоқда.

Аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини назорат қилиш ва санитария маданиятини ошириш, профилактика йўли билан ҳар хил юқумли касалликларнинг олдини олиш, фавқулодда вазият юз берганда аҳолига санитария-эпидемиологик хизмат кўрсатиш, аҳоли орасида санитария маданиятини тарғиб қилиш ишларини кучайтириш ва таъсир чораларини кўриш орқали санитария-эпидемиологик чора-тадбирлар олиб борилмоқда.  Бундан ташқари, бошқариладиган  инфекцияларга  қарши ўтказилаётган профилактик эмлаш ишларининг сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва бошқариладиган инфекцияларнинг қайд қилинишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида янги режали эмлаш тақвимига киритилаётган  профилактик эмлаш ишларининг аҳамияти ва самарадорлигини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлиқ муаммоли  масалаларини ҳал этишнинг янгича “Маҳаллабай” ишлаш тизими ташкил этилган бўлиб, санитария-эпидемиологик  осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида   аҳоли  орасида мавсумий  касалликлар, ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликлари,  ботулизм ва бошқа турдаги овқатдан заҳарланишлар, вирусли гепатитлар, ўта хавфли юқумли касалликлар, паразитар гижжа касалликларининг профилактикаси ҳамда ичимлик сувига қўйиладиган гигиеник талаблар тўғрисидаги профилактик тарқатма материаллари орқали санитария-тарғибот ишлари олиб борилиб, бу тадбирларга кенг жамоатчилик қамраб олинмоқда. 

Мен фурсатдан фойдаланиб, азиз халқимизни, ҳамкасбларимизни соғлиқни сақлаш ходимлари куни байрами билан чин дилдан табриклайман ва уларга мустаҳкам соғлиқ, касбий фаолиятларида ютуқлар тилайман.

Г.Бекиев, туман СЭОваЖС бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026