20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 23:44
Сиёсат 👁 341

Тошёп овулида сайёр қабул ўтказилди

Тошёп овулида сайёр қабул ўтказилди

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ҳудудларда мутасадди раҳбарларнинг аҳолини қийнаб келаётган муаммолари билан ишлаш, мурожаатлардаги масалаларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш тизими янги босқичга кўтарилди.

Туманимиз бўйлаб секторлар раҳбарлари томонидан ўтказилиб келинаётган сайёр қабуллар оворагарчиликларнинг олдини олиш, муаммоларни имкон қадар тезкор ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётир.

2023 йил 14 ноябрь куни 4-сектор ҳудудидаги Тошёп овулида сектор раҳбари – Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда тегишли соҳа вакиллари ҳамда овул фуқаролар йиғини масъуллари, “Аёллар дафтари”га киритилган аёл-қизлар, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.

Сайёр қабул жараёнида аҳоли вакилларининг турли мазмундаги муаммоли масалалари юзасидан 9та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатлардаги масалалар асосан ижтимоий ва моддий ёрдам олиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраш, бандлигини таъминлаш, электр таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш, ободонлаштириш ва ички йўлларни таъмирлаш масалаларида амалий ёрдам сўраш мазмунида бўлди. Қатор масалалар сайёр қабул жараёнининг ўзидаёқ ижобий ечимини топди.

Мурожаатларнинг 4таси жойида қаноатлантирилди ҳамда 3тасига асосли тушунчалар берилди. Қолган 2та мурожаат тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Сектор раҳбари – Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимов муддат талаб қиладиган мурожаатлардаги масалаларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар бериб, аҳоли муаммолари билан ишлашда самарали тизим ҳисобланган “маҳаллабай” ишлаш, айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, фуқаролар билан манзилли ва натижали ишлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар ҳамда тавсиялар берди.

Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, турмуш сифати ва фаровонлигини ошириш учун аввало, уларнинг дард-у ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда халқ билан очиқ мулоқотлар олиб борилиб, инсонлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шароитлар яратилаётир. Кейинги йилларда амалга оширилаётган халқ билан очиқ мулоқотлар, ўтказилаётган сайёр қабуллар ва халқ ҳаётини хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида муҳим восита бўлмоқда.

Сайёр қабул якунланганидан сўнг сектор раҳбари – Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Раҳимов Тошёп овулидаги аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказдилар ҳамда уларнинг муаммоларини ўргандилар.

Туманимиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар давлат органлари ва фуқаролар ўртасида мустаҳкам кўприк бўлибгина қолмасдан, аҳолининг ҳукумат раҳбарларига ва давлат идораларига бўлган ишончининг янада мустаҳкамланишига сабаб бўлмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026