21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 11:55
Сиёсат 👁 245

Туман ҳокими Собир Хўжаметов томонидан Тошёп овулида сайёр қабул ўтказилди

Туман ҳокими Собир Хўжаметов томонидан Тошёп овулида сайёр қабул ўтказилди

Амударё тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Собир Хўжаметов аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ҳал этилишига кўмаклашиш мақсадида 16 ноябрь куни Тошёп овули ҳудудидаги 5-сонли мактаб биносида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда 1-сектор ҳудудига бириктирилган ишчи гуруҳи аъзолари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи 20 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.

Аҳолининг турли қатламлари билан мулоқот қилиш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан тезкор ва аниқ чоралар кўриш жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг бош мақсади ҳисобланади. Зеро, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар аввало аҳоли манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Сайёр қабулда сектор раҳбарига фуқаролардан бир қанча мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар мазмуни овул ҳудудидаги баъзи кўчаларга тош ётқизиш, электр кучланиши паст бўлган ҳудудларга янги трансформатор ва бетон симёғочлар ўрнатиш, талабалар кантракт тўловининг бир қисмини тўлаб берилиши ва бошқа масалаларда бўлди. Ундан ташқари, ишсизлик, ижтимоий нафақалар, кадастр ва бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаатлар келиб тушиб, мазкур мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сектор раҳбари барча масалаларни бирма бир ўрганди. Мурожаатлар бўйича масъул ташкилот вакилларига шу ернинг ўзида зарур топшириқлар берилди. Муддат талаб этиладиган масалалар юзасидан эса тегишли соҳа мутасаддиларига кўрсатмалар берилиб, тез кунда ҳал этилишига келишиб олинди.

Дарҳақиқат, бугун ҳар бир фуқаро учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг эшиклари очиқ. Давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини иш хоналарида эмас, балки жойига бориб, ҳақиқий ҳолатни кўрган ва ўрганган ҳолда кўриб чиқмоқдалар.

Туман бўйлаб ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар давлат органлари ва фуқаролар ўртасида мустаҳкам кўприк бўлибгина қолмасдан, аҳолининг ҳукумат раҳбарларига ва давлат идораларига бўлган ишочининг янада мустаҳкамланишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, давлат идоралари масъулларининг халқ билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, мурожаатларини тинглаш бўйича амалга ошираётган бу каби сайёр қабуллари халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Аҳоли муаммоларини жойида, тез ва самарали ҳал этиш имконини бераётган, ҳудудларда йиғилиб қолган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда давлат органлари ва ташкилотлари олдига янги-янги вазифалар қўяётган бу каби сайёр қабуллар халқ фаровонлиги, жамият равнақи ва мамлакат тараққиётига ҳисса қўшмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026